Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор


-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИНИНГ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ УСУЛИЯТЛАРИ



Download 431,58 Kb.
bet16/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

5-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИНИНГ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ УСУЛИЯТЛАРИ
Барча илмий фанлар каби жисмоний тарбия назарияси илмий изланиш услубларидан фойдаланади.
Ҳозирги кунда илмий текшириш услубларининг турлича хиллари бўлиб, кўшма фанларнинг тадқиқот услубларидан, айниқса, физиология, антропология, биохимия, психология ва ижтимоий-тарихий изланиш услубларига кўпроқ эҳтиёж сезилаётганлиги аҳамиятга молик.
Жисмоний тарбия назариясининг асосУй илмий тадкиқот услубиятлари - назарий таҳлил ва умумлаштириш, педагогик кузатиш, эксперимент (тажриба) ва математик ҳисоблашдан иборатдир.


5.1. Илмий тадқиқотда назарий таҳлил ва умумлаштириш усулияти
Маълумки, назарий таҳлил ва умумлаштириш адабиёт материалларини тўла таҳлил қилиш ва умумлаштиришдан бошланади. Адабиёт материалларини тўлик ўрганиб чиқиш жуда қийин. У ҳар 4-5 йилда яна шунчаданга кўпаяди. Бундан ташқари илмий журналлардаги тадқиқотлар ҳакидаги мақолалар бир неча маротаба кўпаймокда. Бунда ёрдамчи илмий предмет "библиография" фани тадқиқотчининг ишини енгиллаштиради. У нашр қилинган адабиётларни тартибга солади ва рўйхатини тузиб чикади. Ретроспектив услуб оркали системага солиш маълум давр ичидаги мавжуд адабиётларнинг илмий йўналиши бўйича янгиликларга қисқа изоҳ беради.
Бундан ташкари, тадқикотчи "библиографик тавсифнома"дан хам фойдаланилади. Тавсифнома янги чиққан адабиёт учун ёзма равишда ёки реферат сифатида (илмий иш натижасини қискартирган ҳолда) тайёрлайди, унга изоҳ беради.
Библиографик изланиш эса тадқиқотчининг адабиётлар устидаги бирламчи иши бўлиб, тадқикотчи изланиши оркали топилган қарама-қаршилиқ,лар устида назарий бахс юритади, уларни бир-бири билан л^аққослайди.
Назарий таҳлил ва умумлаштиришнинг яна бир усулияти ҳужжат материаллари устида ишлашдир. Жисмоний тарбиянинг кўп томони амалий машғулотлар учун тузилган режалар, кундаликлар, конспектлар, ҳисоботлар ва шунга ухшашларда
ифодаланади. Улар албатта амалиётни назарда тутган ҳолда тузилган бўлади. Уларни илмий жиҳатдан чукур ўрганиш кутилмаган натижаларни бериши мумкин. Масалан, жаҳоннинг кучли спортчиларини тайёрлаш ва уларнинг шуғулланиш режаларини солиштириш, малакали спортчиларнинг кундаликлари, хафталик, ойлик, йиллик жисмоний юкларнинг ҳажми, миқдори, бажариш интенсивлиги ва бошқалар тадқиқотчига манба бўлиши мумкин.
Илмий тадқиқот учун мусобаҳа материаллари, кўп йиллик тренировкаларнинг натижаларини ўрганиш ҳам тадқиқот объекти бўлиб хизмет килади.
Илмий мақсадда тузилган турли хил анкеталар ҳам ҳужжат материаллари бўлиб хизмат қилиши мумкин. Тузилган саволларга "ҳа" ва "йўқ" деб жавоб бериш ҳам кўп хулосаларга олиб келади.



Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish