Т.р.
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Корреспонденцияланувчи счётлар
|
Дебет
|
Кредит
|
1.
|
Ажратилган бўлинмалардан, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товар-моддий қийматликлар олинди
|
0710-0890, 1010-1120, 2810-2990
|
6110, 6120
|
2.
|
Худди шу ҳолат, 1510 счётни қўллаган ҳолда
|
1510
|
6110, 6120
|
3.
|
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинган ТМЗлар қийматидаги фарқлар ҳисобга олинди
|
1610
|
6110, 6120
|
4.
|
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлаб чиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари бўйича кўрсатган хизматлар қабул қилинди
|
2010, 2310, 2510, 2710, 9420
|
6110, 6120
|
5.
|
Ажратилган бўлинмалардан олинган ярим тайёр маҳсулотлар қабул қилинди
|
2110
|
6110
|
6.
|
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари кўрсатган хизматлар келгуси давр харажатлари таркибида ҳисобга олинди
|
3190
|
6110, 6120
|
7.
|
Ажратилган бўлинмалардан кассага нақд пул келиб тушди (йўлланмалар учун)
|
5010
|
6110
|
8.
|
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул маблағлари келиб тушди
|
5110-5530
|
6110, 6120
|
9.
|
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул эквивалентлари келиб тушди
|
5610
|
6110, 6120
|
9.6. Ходимларга берилган аванслар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш
Нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан амалга ошириб бўлмайдиган кичик маъмурий-хўжалик, операцион ва хизмат сафари харажатлари учун кассадан корхона ишчиларига бериладиган пул аванслари ҳисобдор суммалар деб аталади. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб– китоблар деярли барча тур корхоналарда амалга оширилади ва улар қуйидаги мақсадларга мўлжалланган бўлиши мумкин:
маъмурий бошқарув учун канцелярия молларини олиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хорижга хизмат сафар харажатлари;
корхонанинг бошқа кичик ҳажмдаги харажатлари учун ажратилган маблағлар ва ҳ.к.
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар аудитининг асосий вазифалари:
ҳисобдор суммалар тўғри ва мақсадли ишлатилганлигини текшириш;
хўжалик юритиш нуқтаи назаридан қонунга хилоф ва мақсадга мувофиқ бўлмаган харажатларни аниқлаш;
хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича белгиланган тартибга риоя қилинишини текшириш.
Бу маблағлар одатда корхонанинг банк ҳисобрақамидан кассага келиб тушган маблағлар асосида ажратилади. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб – китоблар корхоналарда тез-тез рўй бериши ва бу тур операциялар фирибгарликка сезувчан бўлгани сабаб уларни аудит текширувидан ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шу сабаб, аудиторлик фирмалари бу операцияларни ёппасига текширувдан ўтказадилар.
Ходимларга берилган аванслар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш ҳам бошқа бўлимлар каби ички назорат тизимини текширишдан бошланиши керак. Бу жараён аудитор томонидан қуйидагича амалга оширилади:
Ходимларга берилган аванслар ҳисоб – китобини назорат қилиш учун мўлжалланган қандай тур ички назорат тизимлари шакллантирилганлигини ўрганиш. Бу мақсадда 9.7-жадвалда келтирилгандек саволнома тўлдирилади.
9.7.-жадвал
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича ички назорат тизими ва бухгалтерия ҳисоби ҳолатини текширишга оид тестлар
Do'stlaringiz bilan baham: |