А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси



Download 2,79 Mb.
bet63/138
Sana17.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#813094
TuriУчебник
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   138
Bog'liq
Аудит дарслик 2009

9.4. Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни текшириш

Ушбу бўлимга нисбатан аудиторлик текшируви ўтказишдан асосий мақсад – харидорлар, буюртмачилар ва корхона ўртасида корхона томонидан сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида БҲМСга мос ҳисобга олинганлигини ва молиявий ҳисоботларида тўғри акс эттирилганини текширишдан иборат.


Самарали аудит стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида аудит таваккалчилигини белгилаш ва харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар аудитининг дастурини тайёрлаш учун аудитор ушбу ҳисоб бўлимига нисбатан ички назорат тизими мавжудлигини текшириши ва ушбу тизимни сифат нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Бунинг учун аудитор харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоб опреацияларига нисбатан мавжуд ички назорат тизими билан танишади. Бу мақсадда аудитор 9.5.-жадвалдаги каби саволноманинг 3, 4 ва 5 устунларини тўлдиради.


9.5.-жадвал
Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар, бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ҳолатини текширишга оид тестлар

Т. р.

Савол мазмуни ёки ўрганилаётган объект

Жавоб мазмуни (текширув натижаси)

Бел-ги

Аудиторнинг хулосалари ва қарорлари

1

2

3

4

5

А. Ички назорат

1.

Шартномалар бўйича маҳсулотлар нархлари ва сотиш муддатлари асосланганми?

Режали калькуля-циялар тузилиб борилади

Нз

Назорат қониқарли

2.

Таннархдан паст бўлган сотув нархлари қўлланиладими?

Маҳсулотнинг айрим турлари бўйича

Н2

Солиққа тортиш тўғрилигини текшириш керак

3.

Рўйхатга олинмаган счет-фактура ва юк хатларни аниқлаш учун кетма-кет рақамлаш назорат қилинадими?

Қайд этилган ҳужжатлар кетма-кет рақамланади

Нз

Назорат қониқарли

4.

Харидорларга жўнатилган маҳсулотлар счет-фактуралардаги кўрсаткичлар билан солиштириладими?

Ҳар ойда солиштирилади

Нз

Назорат қониқарли

5.

Миқдорлар ва суммани ҳисоблашда, нархлар ва устама нархларни қўллашда товар-транспорт ҳужжатлари текшириладими?

Танлаб олиб текшириш амалга оширилади

Н2

Хатоликка йўл қўйиш эҳтимоли бор

6.

Сотилган маҳсулот таннархи бош бухгалтер томонидан назорат қилинадими?

Ҳар чоракда назорат қилинади

Н2

Арифметик ҳисоб-китобларни танлаб олиб текшириш лозим

7.

Харидорлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби бўйича ҳужжатлар айланиши жадвалига риоя қилинадими?

Дастлабки ҳуж-жатлар асосан бир ҳафта кеч топширилади

Н2

Маълумотлар тақдим этилма-ганлиги сабабли даврий ҳисоботда хатоликлар бўлиши мумкин

8.

Харидорлар билан ҳисоб-китоблар бўйича инвентаризация ўтказиладими?

Инвентаризация комиссияси томонидан йил охирида ўтказилади

Н2

Назорат паст. Танлаб олиб инвентаризация ўтказиш лозим

9.

Харидорлар билан ҳисоб-китоблар бўйича ягона ҳисоб сиёсати мавжудми?

Харидорлар билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоб усули белгиланган

Н2

Солиқлар ҳисоб-китобиини текшириш лозим

10.

Харидорлар билан ҳисоб-китоблар бўйича таҳлилий ва синтетик ҳисоб ёзувлари текшириладими?

Фақат йил охирида текширилади

Нз

Танлаб олиб текширув ўтказиш лозим

11.

Харидорлар билан ҳисоб-китоблар бўйича кўрсаткичлар билан омбордан жўнатилган маҳсулот тўғрисидаги ҳисоботлар ўртасидаги фарқлар аниқланадими?

Ҳисобот даврида уч маротаба аниқланган

Нз

Омбордан ортилган маҳсулотни танлаб олиб инвентаризация лозим

12.

Харидорлар билан ҳисоб-китоблар бўйича счет-фактураларга маҳсулот жўнатилган кундаги сана қўйиладими?

Йўқ, сана нотўғри қўйилади

Н2

Маҳсулот сотиш ҳажмларида ха-толиклар бўлиши мумкин.

13.

Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоб чизмалари ишлаб чиқилганми?

Фақат счетларнинг ишчи режаси белгилан, чизмалар йўқ

Н2

Счетлар корреспонденцияланишида хатоликлар бўлиши мумкин

14.

Харидорлар билан ҳисоб-китоблар бўйича дастлабки, таҳлилий ва синтетик ҳисоб кўрсаткичлари қандай муддатда солиштирилади?

Ҳар чоракда со-лиштирилади

Н2

Ойма-ой тайёрланадиган кўрсаткичларда хатоликлар бўлиш эҳтимоли баланд

Изоҳ. H1паст даражада; Н2 – ўртачадан паст; Нз – ўртача; Н4 – юқори.



Ички назорат тизимига нисбатан назорат рискини дастлабки баҳолаш ва қўшимча назорат тестларини ишлаб чиқиш. Юқоридаги саволномани тўлдиргач аудитор ички назорат тизимига дастлабки баҳони беради. Шу билан бирга, аудитор харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоб опреациялари бўчича 9.6. жадвалда келтирилган аудит дастурини тайёрлайди. Келтирилган аудит дастурининг батафсиллиги 9.5-жадвалда ўрганилган ички назорат тизимининг сифатига боғлиқ. Яъни, ички назоарт тизими етарли даражада сифатли бўлса аудитор текширув кўламини қисқартириши мумкин ва мос равишда аудит дастурининг батафсиллиги ҳам қисқаради.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish