А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси



Download 2,79 Mb.
bet70/138
Sana17.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#813094
TuriУчебник
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   138
Bog'liq
Аудит дарслик 2009

1

2

3

4

5

А.Ички назорат

1.

Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан барча шартномалар мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги

Барча шартномалар тўғри расмийлаштирилган ва мавжуд, лекин ҳуқуқшунос томонидан имзоланмаган

Нз

Назорат қониқарли, сабабларини аниқлаш лозим

2.

Мол етказиб берувчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича солиштирма далолатномалари тузилганлиги:
а) керак бўлганда;
б) ҳар чоракда;
б) йил охирида

Керакли бўлганда ва албатта йил охирида

Нз

Назорат қониқарли

3.

Солиштирма далолатномалари тузилган мол етказиб берувчиларнинг нисбати:
а) 100%
б) 75%
в) 50%
г) % кўрсатилсин

75%ни ташкил этади

Нз

Назорат қониқарли. Солиштирма далолатномаларини танлаб текшириш лозим

4.

Олинган товар-моддий бойликларнинг амалдаги миқдори мол етказиб берувчилар счет-фактураларида кўрсатилган миқдорлар билан фарқ қилган ҳолда далолатнома тузишда ким иштирок этади?

Далолатнома раҳбар, омборчи, мол етказиб берувчи ёки бетараф ташкилот вакили тар-кибида ташкил этилган комиссия томонидан тузилади

Нз

Назорат қониқарли

5.

Мол етказиб берувчилардан товар-моддий бойликларни қабул қилишда ким ишончномалар олиш ҳуқуқига эга?

Ишончномалар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатини тасдиқловчи буйруқ қабул қилинмаган

Н2

Рўйхатда бўлмаган шахслар томонидан ишончнома олиш эҳтимоли мавжуд

6.

Ишончнома бўйича материаллар омборга кирим қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар белгиланган муддатдан кейин топшириш ҳолатлари бўлганми?

Танлаб олиб назорат олиб борилади

Н2

Хатолар содир этилиши эҳтимоли мавжуд

7.

Мол етказиб берувчиларнинг счет-фактуралари алоҳида дафтарга қайд этиладими?

Йўқ, қайд этилмайди

Н2

Счет-фактуралар расмийлаштирилиши ва ҚҚС ҳисобланиши танлаб олиб текширилиши лозим

8.

Мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш бўйича ягона ҳисоб сиёсати мавжудми?

Мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш усули белгилан­ган

Нз

Солиқлар ҳисобланишини текшириш лозим

9.

Мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни таҳлилий ва синтетик ҳисоби мувофиқлиги текшириладими?

Ҳар ойда текширилади

Нз

Танлаб олиб текширув ўтказиш лозим

10.

Хўжалик операцияларини акс этиш учун счетларни (6010, 4010 - счетларни дебети ва кредити бўйича) намунавий корреспондентланиш чизмаси ишлаб чиқилганми?

Йўқ, ишлаб чи-қилмаган

Н2

Бухгалтерия ҳисобида хатоликларга
йўл қўйиш эҳтимоли бор

11.

Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар ҳисобининг чизмаси ишлаб чиқилганми?

Фақат счетларнинг ишчи режаси белгиланган, чизмалар йўқ

Н2

Счетлар корреспонденцияланишида хатоликлар бўлиши мумкин

12.

Мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларнинг дастлабки, таҳлилий ва синтетик ҳисоби кўрсаткичлари қайси муддатларда солиштирилади?

Ҳар чоракда солиштирилади

Н2

Ҳар ойлик маълумотларда хатоликларга йўл қўйиш мумкин

13.

Бухгалтер томонидан счетларда қайд этилган нархлар шартномавий нархлар билан мувофиқлиги текшириладими?

Мунтазам равишда текшириб борилади

Нз

Назорат қониқарли

Изоҳ: Н1-паст даражада; Н2-ўртачадан паст; Нз-ўртача; Н4-юқори.

Қўшимча назорат тестларини қўллаш. Бу вазифани амалга ошириш орқали аудитор мижоз корхона ички назорат тизими амалда талаб даражасида ишлаётганига ишонч ҳосил қилишдан иборат. Бу мақсадда мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан амалга оширилган бир неча операциялар танлаб олинади ва таҳлил қилинади.


9.10-жадвал
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар аудитининг дастури

Текширилаётган корхона ________________________________________


Аудит даври ___________________________________________________
Киши-соат миқдори ____________________________________________
Аудиторлик гуруҳи раҳбари ______________________________________
Аудиторлик гуруҳи таркиби ______________________________________
Режалаштирилаётган аудиторлик таваккалчилиги ____________________
Режалаштирилаётган аҳамиятлилик даражаси _______________________




1

2

3

4

5

6

1.

Моддий жавобгар шахслар томонидан товар-моддий бойликлар тўлиқ кирим қилинганлигини текшириш







Счетлар, кирим ордерлари, далолатно малар, омборда ҳисоб юритиш маълумотлари




2.

Мол етказиб берувчилар ҳужжатларида акс эттирилган ҚҚСнинг тўғри кўрсатилиши ва қопланишини текшириш







Хўжалик шартномалари, счет-фактуралар, сотиб олиш китоблари, журнал-ордерлар, солиштирма далолатномалари




3.

Счетлар тўғри корресподенцияланганлигини текшириш







Бухгалтерия ҳисоби регистрлари, тқлов топшириқномалари




4.

Хорижий мол етказиб бе-рувчилар билан ҳисоб-китоб қилишда курс фарқлари тўғри ҳисобланганлиги ва ҳисобга олинганлигини текшириш







Бухгалтерия ҳисоби регистрлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курслари, счетлар бўйча таҳлилий кўрсаткичлар



Назорат таваккалчилиги (риски)ни қайта баҳолаш ва асословчи тестларни ишлаб чиқиш. Юқоридаги вазифани ўз ниҳоясига етказгач аудитор ички назорат тизимига нисбатан назорат таваккалчилиги (риски)ни аниқлайди ва молиявий ҳисоботларга нисбатан ўтказилиши лозим бўлган аудит текширувининг кўламини белгилайди. Белгиланган кўламга мос равишда молиявий ҳисобот элементларига нисбатан асословчи тестларни ишлаб чиқилади.


Асословчи тестларни қўллаш. Асословчи тестлар қуйидаги аудит далилларига асосланади:
маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб беришга оид шартномалар,
ҳисоб-китоблар бўйича ўзаро солиштирув далолатномалари,
ҳисоб-китобларни инвентаризация далолатномалари,
тўлов ҳужжатларининг нусхалари,
сотиб олиш дафтари,
6010, 4310, 5010, 5110, 5210-сонли ва бошқа счетлар бўйича ҳисоб регистрлари (рўйхатлар, журнал-ордерлар, машинограммалар),
Бош китоб, бухгалтерия ҳисоботи ва бошқалар.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни текширишда аудитор, авваламбор, товар-моддий бойликлар (ТМБ) сотиб олиниши учун асос бўлган дастлабки ҳужжатлар мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлигини аниқлайди. Масалан, мол етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматларни амалга ошириш бўйича тузилган шартномалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси талабларига мувофиқ амалга оширилганлиги текширилади. Сўнгра мол етказиб берувчилар ўз мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажарганликлари, мол етказиб берувчиларга ёки улар корхона олдида қарзи вужудга келган санаси текширилади. Субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси талабларига тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларига атайин риоя этмаган ҳолда амалга оширган келишувлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Бундан кейин аудитор ва унинг ёрдамчилари 6-сонли журнал-ордер, 6010-сонли “Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счетлар” счет машинограммалари ва ҳисоб ҳужжатлари кўрсаткичлари бўйича бевосита ҳар бир мол етказиб берувчи билан (ёки танлаб олиб) амалга оширилган ҳисоб-китоб операцияларини текширадилар. Амалга оширилган операция санаси ва тавсифи, олинган ТМБ бўйича нарх-наволар тўғри қўлланилганлиги ва улар тўлиқ кирим қилинганлиги, мол етказиб берувчиларнинг счет-фактураларида ҚҚС асосли равишда кўрсатилганлиги аниқланади.
Агар ТМБ қабул қилинган бўлиб, лекин уларга тегишли ҳужжатлар бўлмаса (счет-фактурасиз мол етказиб бериш), мол етказиб берувчилардан счет-фактуралар талаб қилинганлиги аниқланади. Аудитор мавжуд бўлган талаб хатларини ўрганиб чиқиши лозим. Шунингдек, 19-сонли БҲМС талабларига мувофиқ мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар инвентарланганлиги, шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга жарима даъволари йўлланилганлиги, ҳисобланган ва олинган жарима суммалари асосланганлиги, мол етказиб берувчиларнинг дебиторлик қарзлари даргумон қарзлар заҳираси ҳисобига тўғри ўтказилганлиги аниқланади. Лозим бўлса, ТМБ ва ҳисоб-китобларнинг назоратли инвентаризацияни, текширилаётган корхона ва мол етказиб берувчининг ҳужжатлари ва регистрларини муқобил солиштиришни амалга ошириш керак.
Ҳисоб регистрларида счетлар тўғри корресподенцияланганлигини назоратдан ўтказиш керак. “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар” счетнинг кредити бўйича ёзувлар 0800, 1000, 1500, 1600, 4300-сонли ва бошқа счетлар гуруҳининг дебети бўйича ёзувлар билан солиштирилади. “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар” счетнинг дебети бўйича ёзувлар “Миллий валютадаги пул маблағлари”, “Ҳисоб-китоб счет”, “Касса”, “Мамлакат ичидаги валюта счетлари”, “Аккредитивлар” ва бошқа счетлар бўйича кредит суммалари билан солиштирилиши лозим. Синтетик ҳисоб кўрсаткичлари таҳлилий ҳисоб кўрсаткичлари билан, оборотлар бўйича якуний кўрсаткичлар ҳамда “Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счетлар” счетнинг қолдиғи Бош китоб ва баланс кўрсаткичлари билан солиштирилади.
Аудитор олинаётган ТМБ, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар сифати ва миқдори бўйича даъволар ўз вақтида тақдим этилишига, шунингдек, нарх-наволар ва тарифларга риоя қилмаслик, ҳисоб-китоб ҳужжатларида арифметик хатолар аниқланиши, тортиш ва ўлчаш натижасида келиб чиқадиган камчиликларни текширувига алоҳида эътиборини қаратиши лозим. Даъволар нафақат мол етказиб берувчиларга, шунингдек, транспорт ташкилотларига – юк йўлда йўқотилганлиги учун, банкларга - ҳисоб-китоб ва валюта счетларидан нотўғри кчиқарилган ёки киритилган суммалар бўйича тақдим этилиши мумкин. Даъволар ёзма равишда, даъво суммаси ва керакли исботлар кўрсатилган ҳолда, факс ёрдамида ёки буюртмали хат билан йўлланилади. Даъвога жавоб ёзма равишда 30 кун муддатда олиниши шарт
Аудитор даъво қилиш муддати ўтган даъволар мавжудлиги ва улар бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабларини аниқлаши керак. Маълумки, ТМБлар олингандан кейин улар бўйича тўлов муддати 90 кундан ошмаслиги лозим. Уч ой муддат ўтгандан кейин у даргумон деб тан олинади ва даргумон қарзлар резерви бўйича ҳисобдан чиқарилади, аммо “Харажатлар таркиби бўйича Низом” нинг 1-иловасига мувофиқ, резерв суммаси солиққа тортиладиган фойдага киритилади.
Аудитор ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган ТМБ лар камомадлари ёки йўқотишлари, шунингдек, мансабдор шахслар томонидан талон-торож суммалари даъволар бўйича ҳисоб-китоб кўринишида беркитилмаётганлигини аниқлаши лозим.
Аудитор мол етказиб берувчилар томонидан ҚҚС тўғри кўрсатилганлигини аниқлайди. Амалиётда мол етказиб берувчиларнинг счетда ҚҚС кўрсатилмаган ҳолатлари учрайди (агар мол етказиб берувчи ягона солиқ ёки ялпи даромаддан солиқ тўлаганда), корхона эса, мустақил равишда ҚҚСни ажратади ёки бўлмаса, мол етказиб берувчидан “ҚҚС билан” деган белги қўйиб беришларини сўрайди. Хусусий тадбиркорлардан ТМБ олинганда ҳам ҚҚС ни ажратиб кўрсатиш ҳоллари учраши мумкин. Ушбу йўл билан ажратиб кўрсатилган ҚҚС ни бюджетдан қопланиши лозим бўлган суммага киритадилар. Шунинг учун, аудитор иложи борича кўпроқ счет-фактураларни танлаб олади ва уларни ўрганиб чиқади. Аниқланган фарқлар аудиторнинг ишчи ҳужжатларида акс эттирилиши лозим, аудитор улар асосида бюджетга тўланадиган ҚҚС ни ҳисоблаш ва тўлаш маълумотномасини қайтадан кўриб чиқишни талаб қилади.
Аудитор чет эллик мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича курс фарқлари тўғри ҳисобланганлиги ва уларни ҳисобда юритилаётганлигини текширади. У валюталар котировакаси жадвалларидан фойдаланиб ойнинг ҳар биринчи ва охирги кунига курс фарқларини ёппасига, ҳужжатлар жуда кўп бўлса, танлаб олиб қайтадан ҳисоблаб чиқади ва уларни корхонада қабул қилинган ҳисоб сиёсатига мувофиқ 6010 ва 9540-сонли ёки 6230-счетлардаги ёзувлар билан солиштириб чиқади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни аудит қилишда одатда учрайдиган хатоликлар қуйидагилардир:
шартномалар йўқлиги ёки улар нотўғри расмийлаштирилганлиги;
мол етказиб берувчилардан олинган ТМБларни кирим қилинмаслиги, бу эса, Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг хўжалик фаолиятининг барча омилларини тўлиқ акс эттиришга тегишли бўлган қисмини бузишга олиб келади;
мол етказиб берувчилардан олинган асосий воситалар ва номоддий активларни ўз вақтида кирим қилмаслик натижасида мол-мулк солиғининг камайиши;
асл нусхадаги ҳужжатларни йўқ қилиб юбориш (тўлов талабномалари ва топшириқномалари) ва одатда, қонунга хилоф равишда ушбу суммаларни бошқа корхоналар билан ҳисоб-китоблар эвазига ҳисобдан чиқариш;
ҳисоб юритиш счетларида ҳаққоний бўлмаган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни акс эттирилиши;
мол етказиб берувчилар счетларида ажратиб кўрсатилган ҚҚС суммаларини счетларда нотўғри ва қонунга хилоф равишда акс эттириш;
ҳисобни тегишли равишда олиб бормаслик, счетларни нотўғри корреспонденцияланиши, таҳлилий ҳисоб йўқлиги ва бошқалар.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish