A team of politicians



Download 0,8 Mb.
bet72/111
Sana25.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#286928
TuriДиплом
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   111
Bog'liq
YAKUNIY 2

Tashqi siyosat
Bismark o'zining tashqi siyosatini 1871 yilda Frantsiya-Frantsiya-Prussiya urushida mag'lub bo'lganidan va Germaniya tomonidan Elzas va Lotaringiyani egallab olgandan keyin yuzaga kelgan vaziyat asosida qurdi va bu doimiy tanglikning manbaiga aylandi. Frantsiyaning izolyatsiyasini, Germaniyaning Avstriya-Vengriya bilan yaqinlashishini va Rossiya bilan yaxshi munosabatlarni saqlashni ta'minlagan murakkab ittifoqlar tizimi yordamida (1873 va 1881 yillarda Germaniya, Avstriya-Vengriya va Rossiyaning uchta imperatorining ittifoqi; 1879 yilda Avstriya-Germaniya ittifoqi; Germaniya, Avstriya- Vengriya va Italiya 1882 yil, 1887 yil Avstriya-Vengriya, Italiya va Angliya o'rtasida O'rta er dengizi shartnomasi va Rossiya bilan "qayta sug'urta shartnomasi" 1887) Bismark Evropada tinchlikni saqlashga muvaffaq bo'ldi; Germaniya imperiyasi xalqaro siyosatning etakchilaridan biriga aylandi.


69. Россия-Франция иттифоқининг ташкил топиши ва халқаро муносабатлар.
Франция ва Россия ўртасидаги яқинлашув сиёсий ва стратегик аҳамият касб этмоқда эди. Эльзас ва Лотарингиянинг немис ерларига қўшиб олиниши ҳамда Германия империясининг вужудга келиши ҳалқаро миқёсда Франция мавқеини пасайтириб юборди. Франция ташқи сиёсат масалаларида яккаланиб қолди. Шу сабабли, Франция Россия билан ўзаро иттифоқ тузишга ҳар томонлама муҳтож эди, чунки Германия Францияга истаган пайтда ҳужум қилиши мумкин эди. Франция шундай пайтда Россияга таяниши ва ундан ёрдам олиши мумкин эди. Ҳар иккала давлат ўртасида ўзаро умумий чегаралар ҳам, жиддий қарама-қаршиликлар ҳам йўқ эди. Ҳар иккала давлат учун умумий хавф – бу Германия империяси томонидан бўлган умумий таҳдид эди. 1. Энг муҳими, ҳар икки давлат ўртасидаги иқтисодий омиллар бўлиб, сўнгги пайтларда Германия ва Россия ўртасида ғалла масалаларида бож ундириш ғавғоси кўндаланг турар эди. Бисмарк рус ғалласини немис бозорига олиб киришга тўсқинлик қилаётган эди. Чор Россиясининг протекционизмга асосланган сиёсати, ўз навбатида, немис буржуазиясига катта зарар келтираётган эди. Шунга жавобан, Германия Россияга қарз – кредит беришни тўхтатиб қўйди, ҳолбуки, Россия кредит олишга жуда муҳтож эди. Шу сабабли, 1887 йилдан бошлаб Россия Франциядан кредит ола бошлади, кейинчалик Франция Россиянинг асосий кредиторига айланди. 2. Франция ва Россиянинг ўзаро яқинлашувида 1887 йилги ҳарбий хавф катта роль ўйнади. Бу пайтда Бисмарк Францияга ҳужум қилишни режалаштирган эди. Англия ва Франция ўртасидаги мустамлакачилик сиёсати шунчалик кескинлашдики, натижада Англия ҳам Бисмаркни Францияга қарши гиж-гижлаётган эди. 1891 йилда Россия ва Франция ўртасида маслаҳатлашув пакти имзоланди. 1892 йилда эса, ҳар икки томон махфий ҳарбий конвенция қабул қилишди. Бу конвенцияни 1893 йилда ҳар икки давлат ҳам ратификация қилишди. Бу битим Францияни ҳам, Россияни ҳам Германия тажовузидан ҳимоя қилишни кўзда тутар эди. Шундай қилиб, XIX асрнинг сўнгида Европанинг етакчи давлатлари икки қарама-қарши лагерга бўлинганларида, Англия бу блоклардан холи равишда, “чиройли изоляция” сиёсатини давом эттирди. Бу сиёсатнинг асосчиси ва амалда уни қўлловчи Англиянинг бош вазири, консерваторлар партиясининг раҳбари, лорд Солсбери эди. У ақлли, узоқни кўзлаб иш юритувчи моҳир дипломат эди. Солсбери Бисмаркнинг ҳақиқий муносиб рақиби эди. Лорд Солсбери Бисмарк дипломатияси санъати, унинг замиридаги режаларини олдиндан кўра билувчи зийрак ва ёш давлат арбоби эди. Солсбери Бисмаркнинг Англияни Россия билан уриштириб қўйиш мақсадидан ҳам хабардор эди. Солсбери Россия ва Францияни Англиянинг асосий рақиблари деб ҳисобласа-да, аммо бу давлатлар билан ҳарбий тўқнашишга йўл қўймаслик лозим, деб ҳисоблар эди. У Россия ва Францияга қарши Учлар иттифоқидан унумли фойдаланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Лорд Солсберининг “чиройли изоляция” сиёсати Англиянинг иқтисодий қудрати, унинг “жаҳон устахонаси” ҳамда саноат соҳасидаги устунлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, буларнинг бари Англиянинг денгизлараро ҳукмронлигини таъминлашга хизмат қилар эди. Лорд Солсбери Англия бирон-бир давлат билан узоқ муддатли иттифоқ тузмаслиги керак, деб уқтирар эди. «Англиянинг доимий иттифоқчилари ҳам, доимий душманлари ҳам мавжуд эмас, балки унинг доимий ва устувор манфаатлари мавжуд», деб қайта-қайта такрорлар эди лорд Солсбери.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish