А. Н. Алимарданов спорт машғулотларининг тамойиллари ва воситалари


Педагогик таъсиротининг мунтазамлилиги тамойили



Download 108,42 Kb.
bet6/15
Sana26.02.2022
Hajmi108,42 Kb.
#465425
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
СПОРТ МАШҒУЛОЛТЛАРИНИНГ ТАМОИЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ

1.Педагогик таъсиротининг мунтазамлилиги тамойили.
Мазкур тамойил инсоннинг жисмоний қобилиятларини ривожлантириш учун жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиши заруриятини кўзда тутади. Чунки, қобилиятлар, аввало, ўзлари намоён бўладиган фаолият жараёнида ривожланадилар ва такомиллашадилар. Мазкур тамойил асосида шундай қонуниятлар ётадики, улар инсон организмида Ҳаракат ҳамда фаолиятларнинг такрорий таъсири, ишчанлик қобилияти тикланишининг ҳар бир боскичида иш ва дам олишнинг турлича навбатлашуви қандай акс этишини, шунингдек, машғулотлар орасида ўзини оқламайдиган даражадаги узоқ муддатли танаффуслар юз берганда, қобилиятлар ривожининг қайтарилувчанлигини тавсифлайди.
Жисмоний қобилиятларни ривожлантиришда таъсиротларнинг мустакиллиги алоҳида дарс доирасида у ёки бу машқларни зарур тартибда бажариш, шунингдек, маълум вақт мобайнида (ҳафта, ой, чорак, йил ва хк.) дарс ва улар орасидаги дам олиш оралиқларини тўғри навбатлаш орқали таъминланади. Алоҳида дарсда ҳаракат фаолиятини кўп маротабалаб бажариш ҳамда дарсларнинг ўзини такрорлаш натижасида инсон организмида функционал силжиш юз бериб, улар тегишли таъсирни тавсифлайди. Ҳар бир машқни бажаргандан сўнг ёки дарс якунида организмда содир бўладиган ўзгаришларни тез муддатли таъсир сифатида белгилайдилар. Бу таъсир дарҳол йўқ бўлмайди, у маълум муддат сақланиб туради. Аввалги дарс тугаганидан кейинги дарс бошлангунига қадар организмда кузатиладиган барча ўзгаришлар четга сурилган ёки шакли ўзгартирилган таъсир деб аталади. Агар дарслар орасида ҳаддан ташқари узоқ танаффус бўлса, бу таъсир умуман йўқолиб кетиши мумкин, бу эса жисмоний қобилиятлар ривожида жиддий тарзда акс этмайди. Шунинг учун жисмоний қобилиятлар кўрсаткичларида ижобий ўзгаришлар бўлиши ёки уларнинг эришилган даражасини сақлаб қолиш учун танаффусларга йўл қўймаслик керак, улар дарсларнинг ижобий таъсирини йўққа чиқаради. Бошқача айтганда, педагог педагогик жараённи шундай қуриши керакки, хар бир аввалги дарснинг "излари" кейинги дарснинг таъсири устига “қопланиши” (унга қўшилиши) зарур. Бундай иш олиб бориш натижасида жамғарилувчи (тўпланувчи) таъсир юзага келади, организмда мослашиш билан боғлиқ чуқур қайта қуришлар амалга ошиб, улар тана аъзолари ва тузилмаларнинг сифат жиҳатидан янги функционал даражага ўтишига эришиш имконини беради. Демак, мунтазамлик тамойилини амалга жорий этишда жисмоний қобилиятлар ривожланишининг асосини ташкил этувчи функционал ҳамда тузилишга оид мослашув жараёнларининг узлуксизлиги, яъни доимийлигини таъминлаш лозим. Бунга, энг аввало, ҳар бир қобилиятни такомиллаштириш учун энг мақбул саналган ҳаракат фаоллиги режимига риоя қилиш орқали эришилади, унинг асосида эса, маълумки, иш ва дам олишни у ёки бу тарзда навбатлаш тартиблари ётади.
2. Педагогик таъсирлар натижасини ўстиришда юксалтириб бориш ва мослаштирув - адекват чегаравийлиги тамойили. Мазкур тамойил жисмоний қобилиятлар ривожланишининг босқичма-босқичлиги ва бир текисда бормаслиги қонуниятларига асосланади. Бу тамойилга кўра, жисмоний қобилиятларни такомиллаштириш жараёнида иккита, бир қарашда ўзаро зид йўналишларни уйғунлаштириш зарур бўлади.
Аста-секин, даражама-даража, яъни тадрижий равишда юкламани ҳам алоҳида бир машғулотда, ҳам қатор машғулотлар давомида ошириб бориш инсон организмининг уларга мослашишини осонлаштиради, содир бўлаётган мослашув жараёнларини чуқурлаштиради ва мустаҳкамлайди, шу тариқа юкламаларнинг янги, юқорироқ даражасига ўтиш учун шароит яратишга ёрдам беради. Организмдаги аъзолар ва тизимларнинг жисмоний имкониятларига мос келмайдиган, ҳаддан ташқари баланд талаблар қўйиш, жисмоний қобилиятларни тез ўстиришга уриниш (жадаллаштирилган машғулотлар) тескари таъсир кўрсатиб, саломатлик учун зарарли бўлиши ҳам мумкин.
Шуни ёдда тутиш керакки, юклама таъсирида организмдаги турли аъзолар, тизим ва функцияларнинг морфологик такомиллашуви суръатлари бир хил бўлмайди. Демак, шуғулланиш жараёнида турли йўналишдаги машқларни қўллаш ҳар бир ҳолатда юкламанинг ўзига хос тарзда ошириб борилишини талаб қилади. Масалан, "шпагат" машқи учун бўғимлардаги ҳаракатчанликни оширишда жиддий ютуқларга 3 ойлик машғулотлар давомида эришиш мумкин, ҳаракат аппаратининг бир неча мушак гуруҳларидагина ҳажмни сезиларли катталаштириш учун камида 6 ой зарур бўлади. Айни вақтда юрак-қон томир ва нафас тизимлари фаолиятини яхшилаш мақсадида 10-12 ой давомида мунтазам шуғулланиш керак. Жисмоний қобилиятлар хусусида сўз борганда, бу тафовутларни содда қилиб қуйидагича ифодалаш мумкин: эгилувчанлик кун сайин ортиб боради; куч - хафта сайин; тезкорлик - ой сайин; чидамлилик эса йил сайин.
Юкламаларни ошириб боришдаги тадрижийлик чегаравий (максимал) юкламаларнинг қўлланилишини истисно этмайди, балки кўзда тутади. Бундай юкламалар муайян шароитларда жисмоний қобилиятларнинг ривожланиш даражасида жуда юкори ижобий ўзгаришларга сабаб бўла олади. Чегаравий юклама деганда., инсон организмнинг функционал захираларини тўла сафарбар этадиган, лекин унинг мослашиш имкониятлари чегарасидан чиқмайдиган юклама тушунилади. У организмнинг меъёрида фаолият кўрсатишига зарар келтирмайди, унинг ҳаддан зиёд зўриқишига сабаб бўл­майди. "Чегаравий" юклама тушунчаси нисбий маънога эга: тайёрликнинг бир даражасида чегаравий ҳисобланган юклама бошқасида бундай саналмайди. Шу тариқа мунтазам машғулотлар жараёнида организмнинг функционал имкониятлари ортиб борар экан, илгари максимал бўлган юклама одатдагига айланиб боради. Шундай қилиб, максимал юкламанинг хақиқий кўрсаткичларнинг инсоннинг муайян жисмоний ҳолатига нисбатангина аниқлаш мумкин.
Албатта, жисмоний қобилиятларни ривожлантиришда максимал юкламаларни шуғулланувчиларда тегишли тайёргарлик мавжуд бўлганда, уларнинг ёшини, алоҳида хусусиятларини, шунингдек, юкламаларнинг ҳам ўзига хос жихатларини эътиборга олган, бошқа тамойилларга риоя қилган ҳолда қўллаш зарур.
Жисмоний юкламанинг катталиги унинг ҳажми ва шиддати билан тавсифланади. Шунга кўра юклама иш ҳажмини ошириш ёки уни бажариш шиддатини кучайтириш ёхуд бир вақтнинг ўзида ҳар иккала кўрсаткични ўзгартириш ҳисобига амалга оширилади. Амалиётда юкламани тадрижий равишда орттириб боришнинг турли шаклларидан фойдатанилади: тўғри чизиқли, кўтарилувчи, поғоналаш, тўлқинсимон ва сакровчан равишда орттириш.

Download 108,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish