А. М. Туробов самарқанд этноним ва этноойконимлари самарқанд -2002 2 Туробов А. М. Самарқанд этноним ва этноойконимлари. Монография


Этноойконимларнинг ономастик конверсия



Download 1,32 Mb.
bet18/27
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#33876
TuriМонография
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
Туробов А. monografiyaси

3.1. Этноойконимларнинг ономастик конверсия
усули билан ясалиши
Ўзбек тилига оид ишларда ҳам сўз ясалишининг лекси-
кология ва грамматика билан алоқадорлиги, шу соҳаларга
яқинлиги ҳақида гапирилади . Жумладан , проф . А . Ғуломов
бу ҳақда қуйидагиларни ёзади: “ Демак , сўз ясалишининг ўз
объекти бор, бунда грамматика ва лексика соҳалари билан
умумийлик томонлари ҳам бор ” (157:8).
Сўз ясалишининг лексикологияга яқинлиги ва унинг
лексика баҳсига мансублиги ҳақида гапирганда, сўз ясали -
ши натижасида ҳосил бўладиган бирликнинг лексик бир -
лик , лексема бўлиши ва бу бирлик лексикологиянинг
ўрганиш объекти экани назарда тутилади .
Сўз маъноси ва тушунча ўртасида мураккаб ва чуқур
алоқа ётади. Бу алоқани тушунмаслик эса бир -бири билан
сиғишмайдиган икки тушунча ва категорияни нотўғри тенг -
лаштиришга олиб келади . Сўз маъноси ва тушунчаларининг
умумий ва фарқли томонлари бор .
109
Лексик маъно тил қурилишига хос ҳодиса, тушунча эса
тафаккурга хос ҳодисадир . Буларнинг хар иккаласи ҳам ре -
ал воқеликнинг ҳодиса ва воқеаларни умумлаштириш , аб -
стракциялаш асосида туғилади . Лекин тушунча фикрлаш
қобилиятининг натижаси сифатида кишиликка нисбатан
умуман ҳисобланса, сўз лексик маъносига хос умумлашиш
эса хар бир тилнинг ўз хусусиятлари доирасидагина бўлади
(135:124).
Тилда бир сўз орқали ифодаланган тушунча замирида
доимо тушунчаларни фикрда қўшиш , нутқда эса сўзларни
бириктириш орқали янги - янги тушунчалар пайдо бўла бо -
ради. Бир сўз билан ифодаланган тушунча ҳам сўз билан
ташқи томондан боғланиши ва сўз маъносининг ҳажмига
кирмаслиги мумкин . Услубий ва эмоционал чегараланган
сўзларнинг семантик варианти одатда шундай бўлади. Кў -
ринадики , улар воқеликни бевосита акс эттирмайди , балки
бавосита бу вариантнинг асосида ётган бошқа лексик бир -
лик ва тушунча орқали акс эттиради ва мазкур товуш қоби -
ғи билан ташқи томондангина боғланади , сўзнинг ички ту -
зилишига кирмайди. Масалан, Болта, Боймоқ , Бурлоқ, Бур-
қут, Бўри, Бўстон , Дарға, Кийим, Кўрпа , Кўса, Лайлак ,
Сарсон, Соқов , Тоз , Тупор , Чайқал , Чандир, Челак , Черик,
Ширин, Қилич, Қора , Ўн икки каби сўзлар ўзбек тили лу -
ғатларида ўз асосий луғавий маъноларидан ташқари, этно -
ним сифатидаги маънога ҳам эга эканлиги қайд этилади
(46).
Сўздаги семантик силжиш баъзан шунчалик кучли
бўладики, унда том маъноси билан янги ҳаёт бошланади .
Сўз ифодалаган предмет ҳам, сўз маъносининг ҳажми ҳам
110
ўзгаради. Натижада илгариги бошқа сўзлар билан бўлган
алоқанинг бузилиши ва бошқа сўзлар билан янги бирикма -
лар пайдо бўлиши ҳодисаси рўй беради. Бунда асосан
предмет ҳақидаги тушунчанинг ўзгариши сўз маъносининг
ўзгаришидан фарқлайдиган чегарани топмоқ керак.
Тилдаги бетакрор мўъжизалардан бири шундаки , мав -
жуд ҳар бир тушунча учун ҳар доим алоҳида -алоҳида
сўзлар, номлар яратилавермайди, балки мавжуд сўзлардан
у ёки бу нарсани , объектни номлаш учун такроран фойда -
ланилади. Масалан , бўстон сўзи ўсимлик , гуллар гуркираб
зич ўсиб ётган жойдан ташқари ўзбек уруғларидан бири -
нинг номини , бу ва бу номдан ясалган жой номи вазифала-
рида ҳам келади . Тилшуносликда ҳозирга қадар сўз вази -
фасининг мана шу каби кўчишини сўз ясашнинг луғавий -
маъновий усули деб келинди. Бу усул атоқли отлар тизи -
мида кенг тарқалган бўлиб , уни проф. А . В. Суперанский ўз
ишларидан бирида ономастик конверсия усули деб юри -
тишни таклиф этган (130:3).
Шуни таъкидлаш лозимки , бу усул ўзбек номшуносли -
гига оид деярли барча ишларда номларни ясашнинг
луғавий -маъновий усули термини тагида кенг таҳлил
қилиниб келинмоқда . Аммо бу тадқиқотларда , бир томон-
дан, луғавий - маъновий усул билан ясалган номларни мор -
фологик усул билан ясалган номлардан , иккинчи томондан,
ном ҳосил қилишнинг ономастик конверсия усулини мор -
фологик усулдан фарқламаслик, уларни қориштириб юбо -
риш ҳоллари кўплаб учрайди. Мана шу маънода биз проф .
З. Дўсимов Ачамайли , Болғали, Йилонли , Саятли каби то -
понимлар морфологик усулда ясалмаган , балки улар оно -
111
мастик конверсия усули маҳсулидир деган фикрига тўла
қўшиламиз (54:44-47).
Ономастик конверсия атоқли от ясашнинг шундай усу-
лики, бунда тилдаги аввалдан мавжуд сўзлар ёки номлар
тайёр ҳолда атоқли от вазифасига кўчирилади. Атоқли от
вазифасига ўтадиган сўз шаклан туб ( Бўри, Кал , Кўса),
ясама ( Пўлатчи , Синчи, Болғали), қўшма (Калтатой, Катта -
турк, Оққовун) бўлиши мумкин .
Атоқли от вазифасига кўчаётган сўз моҳиятан апелля-
тив лексема , яъни турдош сўз ёки атоқли от бўлиши ҳам
мумкин. Шунга кўра , А . Отажонова ономастик конверсияни
икки хил кўринишга эга деб ҳисоблайди: 1) Ички конвер -
сия 2) Ташқи конверсия (110:75).
Ички конверсия ономастик тизимнинг ўз ичида юз бе -
рувчи жараён бўлиб , бунда бирор соҳага оид атоқли от
бошқа соҳа атоқли отига кўчади . Масалан, антропонимлар -
нинг топоним вазифасига кўчиши , аксинча топонимларнинг
киши исмлари вазифасига ўтиши.
Самарқанд вилояти топонимиясида ички конверсия
усулида ҳосил қилинган бир қатор этноойконимлар учрай-
ди. Булар :
а) Киши атоқли отларидан ясалган этноним ва этноой -
конимлар: Эшбўтабой, Эсонбой , Бўтабой , Азизхўжа , Мў -
минхўжа, Темирхўжа , Ойбектўп, Ниёзтой, Эшматтой ,
Эшимоқсоқ, Ҳакимсоқов ва бошқалар;
б ) Топонимлардан ясалган этноним ва этноойконимлар :
Урганжи, Эрони, Искандари, Хўжанди , Зомини, Кўлоби,
Эшматработ ва бошқалар.
112
Ташқи конверсия атоқли отлар тизимидан ташқарида
бўлган лексемаларнинг атоқли отлик вазифасига кўчишини
кўзда тутади . Ҳар икки ҳолатда ҳам конверсия орқали то -
понимлар ясалганда , лексема ўзининг бирламчи лисоний
вазифасини ва семантик хусусиятини ўзгартиради (116:75).
Этноойконимларнинг турдош апеллятивлардан ясалган
ҳар қандай типлари ташқи конверсияга киради. Бундай
апеллятивлар турдош отлар , сифатлар , сонлар, феъллар ва
бошқа сўз туркумлари бўлиши мумкин .
Этнонимларнинг турдош отми ёки атоқли отми экани
ҳозиргача мунозарали бўлиб турибди. Этнонимлар аксари -
ят тадқиқотларда ономастика соҳасининг объекти сифатида
ўрганилса -да , аммо турдош от тарзида тушунилмоқда. Бор -
ди-ю , этнонимлар атоқли отлар тизимига кирса , улардан
ясалган этноойконимлар ички конверсия маҳсули деб, ак -
синча этнонимлар турдош от деб ҳисобланса ,улардан ҳосил
қилинган этноойконимлар ташқи конверсия маҳсули сана -
лади.
Ҳар қандай сўз атоқли от вазифасига кўчар экан
сўзнинг номинатив маъноси янги қўшимча маънолар билан
бойийди, яъни маъно кенгайиши рўй беради . Янги сўзлар
пайдо бўлиши билан бирга мавжуд сўзларнинг маъносида
ҳам ўзгариш содир бўлади . Уларнинг маънолари янги ту -
шунчаларни ифодалашга мувофиқлашади . Янги сўз ясали -
шидек маъно ўзгариши ва маъно дифференциацияси лекси-
канинг асосий қисмини ташкил қилади.
Ономастик конверсия усули билан пайдо бўлган этно -
ойконимларнинг қуйидаги типларини кўрсатиш мумкин:
113
1. Сўз семантик ҳажмининг ижтимоий маъно касб эти-
ши ҳисобига кенгайиши : Қора , Дарға , Бўстон , Миришкор,
Темир , Фарҳод .
2. Аниқ предмет , ҳайвон маъносини ифодаловчи
сўзларда мавҳум- кўчма маънонинг тараққий этиши йўли
билан: Болта , Бўри, Кўрпа , Лайлак , Челак , Эрганак , Қилич
кабилар.
3. Эски сўзларни янги маънода қайта этнотопонимик
қўллаш: Чиноқ , Чайқал, Чандир, Тегана каби.
4. Тескари маъно касб этиш орқали маъно ўзгариши со -
дир бўлади : Боймоқ, Соқов , Кал, Кўса, Тоз , Сарсон , Узун ,
Уяс, Ялонғоч.
5. Киши номлари асосида шаклланган этноойконимлар -
да юзага келади : Мухтор , Назар , Ўрозмат каби .
Атоқли отларни ҳосил қилишнинг ономастик конверсия
усули кўриб ўтилганидек, туб ва содда апеллятивларнинг
этноойконимлар вазифасига ўтишида ёрқин намоён бўлади .
Лекин ўзбек тилидаги кўпгина этнонимлар ясама ёки
қўшма тузилишга эга бўлиб , улардан ҳам этноойконимлар
ясалади. Бунда ўша этнонимлар ҳеч қандай шаклий
ўзгаришсиз атоқли от , яъни этноойконим вазифасига ўтади .
Самарқанд вилояти этноойконимларининг аксарият қисми
шундай номлардир . Чунончи ясама номлар : Қуёнли, Илон-
ли, Болғали, Қиличли, Қайчили , Темирчи , Бўйрачи ,
Пўлатчи , Ўтарчи , Чувуллоқ , Мерганча ва бошқалар. Қўшма
номлар: Каттатурк , Оқманғит, Қораманғит , Жувонтаёқ ,
Бешбармоқ, Етти уруғ ва бошқалар.
114
Ономастик конверсия усулида ясалган ясама ва қўшма
топонимларнинг морфологик таркиби ишнинг кейинги
саҳифаларида батафсил ёритилади.

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish