1.Этноойконимлар . Маълумки, этнонимлар ва улар
асосида шаклланган этноойконимларни ўрганиш, жойлар-
нинг, ўша ерларда яшаётган элатлар , халқларнинг тил ху-
сусиятларини, у ёки бу тарзда аталишининг сабабларини
билишга имкон беради . Айниқса, ўз таркибида турли - туман
уруғларга хос бўлган маълумотларни сақлаб келаётган
номларни, жумладан этноойконимларни ўрганишда лисо -
ний усулларнинг ўзигина камлик қилади. Бундай номлар -
нинг юзага келишига боис бўлган ҳолда ҳар хил ижтимоий
омилларнинг таъсирини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади .
Самарқанд вилояти этноойконимларининг луғавий тар -
кибига назар солсак, унда уруғ -қабила ва миллат, халқ
номлари асосида шаклланган топонимларни учратамиз .
Шунга кўра, этноойконимларни қуйидаги гуруҳларга ажра -
тиш мумкин :
1. Уруғ ва қабилаларнинг номлари асосида шаклланган
этноойконимлар.
2. Халқ ва миллатларнинг номлари асосида шаклланган
этноойконимлар.
2.2.1. Уруғ ва қабилаларнинг номлари асосида
шаклланган этноойконимлар
Маълум қабила, уруғ ва унинг бўлимлари номи асосида
шаклланган этнонимлар ўзбек тилида ҳозирда ҳам мавжуд .
91
Шуни қайд этиш лозимки , ҳозирги пайтда ўзбек халқининг
кўплаб уруғ – қабилалари номларининг баъзилари унути -
либ юборилган . Лекин уларнинг катта қисми бугунги кунда
ҳам вилоятимиз ҳудудидаги жой номлари таркибида яшаб
келмоқда . Шундай этнонимлар сифатида барлос, баҳрин ,
бешкал, дўрмон , жалойир, манғит, найман , сарой , қанғли ,
қатағон, қирқ, қиёт , қипчоқ кабиларни кўрсатиш мумкин .
Улар вилоятимизнинг барча туманларида жой номи сифа -
тида сақланган .
Ўзбек элатининг энг катта ва асосий қабилаларидан би-
ри қипчоқ қабиласидир . Қипчоқ сўзи ёки қипчоқ этноними
ўз бошидан жуда катта тарихни кечирган. Шунинг учун
ҳам бу этнонимнинг англатган маъноси ва унинг маъно
доираси ўзгариб турган . «Равзатус -сафо », « Тарихи мулки
ажам», «Шажараи турк» асарларидаги фикрларга асосланиб
Н .А .Баскаков « қипчоқ» сўзининг қипчоқ ёки қипичоқ
шаклларини келтириб , у дарахтнинг қобиғи ёки каваги
маъноси ифодаланишини
кўрсатади (21:23). Маҳмуд
Кошғарий Булон ҳайвонининг ковак шохи ҳақидаги афсона
билан боғлайди (80:496). Бу ривоят ва афсоналар кипчоқ
атамаси
ҳақидаги
халқ
этимологиясидир .
Маҳмуд
Кошғарий « Девон» нинг бошқа бир ўрнида қипчоқлар ўша
даврдаги туркий халқларнинг катта гуруҳини ташкил
қилишини эслатиб ўтган (80:1,65-69). Кўпчилик олимлар
ҳозирги қипчоқ гуруҳига кирувчи халқларни ана шу
М. Кошғарий томонидан кўрсатилган қадимги гуруҳлардан
келиб чиққан халқлар деб ҳисоблайдилар .
Қипчоқлар ҳозирги туркий халқлардан бир қанчасининг
этник таркибида учрайди. Масалан , ўзбеклар, қозоқлар ва
92
қорақалпоқларнинг таркибида қипчоқ уруғи қавмлари мав -
жуд.
Маълумки, ўзбек миллати таркибига кирувчи қипчоқлар
ёки кўчманчи ўзбеклар XVI асрда Ўрта Осиёга келиб, бу
ердаги ўзбеклар билан аралашиб кетган. Баъзи олимлар
қипчоқларнинг XVI аср бошларидаги юришини назарда ту -
тиб, уларнинг Ўрта Осиёга кириб келиш тарихини XVI аср -
дан кейин бошланди, деб ҳисоблайди. Бу фикр тарихий
ҳақиқатга унчалик тўғри келмаса - да, айрим адабиётларда
анча вақт учраб келди (53:13). Шунинг учун бўлса керак,
олим А .К .Боровков ҳам ўз вақтида шундай фикр тарафдори
бўлган (33:14).
Қипчоқларнинг Мовароуннаҳрда қадимги вақтлардан
бери яшаб келганлигини исботловчи далиллар етарли да -
ражада мавжуд. Н .А . Аристов қипчоқларнинг эрамиздан ав -
валги 159 йилда Фарғона , Зарафшон водийсида, Тошкент ва
Хоразм воҳасида яшаганликларини ёзган (11:75-86).
Академик
В .В .Бартольд
қипчоқларнинг
келиб
чиқишини половецлар ва куманларга олиб бориб боғлайди
(18:1003). А .Отажонова қипчоқ этнонимини кубан // куман
этноними билан боғлаган ҳолда таҳлил қилган ва
тадқиқотчилардан К .И . Петров ҳамда С. Отаниёзов фикрига
қўшилган ҳолда : “Демак , қипчоқ “сариқчалар, маллачалар ”
маъноларини англатади ”,- деган хулосага келган (116:54).
В. В. Решетов фикрича, қипчоқлар умуман кўчманчи туркий
халқлар юнон -рим даврида Қора денгиз бўйларида яшаган -
лар (126:31). Тилшунос М. Мамедов қипчоқларнинг хунн ва
хазар қабилалари таркибида IV-VI асрларда ҳозирги Озар -
байжон ҳудудига келганлигини айтади (85:36).
93
XIV-XV асрда Дашти қипчоқда кўчманчи ўзбеклар дав -
латини қозоқлар, қорақалпоқлар , нўғайлар ташкил қилган -
лигини ҳисобга олсак , уларнинг яқин даврда бир умумий
бирлашмадан, қипчоқ ёки ўзбек бирлашмасидан келиб
чиққанлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин (54:7).
Самарқанд вилоятининг Булунғур ва Каттақўрғон ту -
манлари
ўртасида
қипчоқлар
ўтроқлашиб
қолган .
Самарқанд ойконимиясида кипчоқ этнонимининг бевосита
ўзига оид бўлган этноойконимлари ҳам бир неча жойда уч-
райди. Каттақўрғон туманида Қипчоқ, Қипчоқравот ; Жом-
бой туманида Сариқипчоқ; Челак , Нарпай, Пастдарғом ту -
манларида Қорақипчоқ қишлоқлари бунинг ёрқин мисоли -
дир.
Этнограф К .Шониёзов маълумотларига кўра, қипчоқ
қабиласи бир неча уруғларга бўлинади . Улар : кугай, бугач ,
кумушой, ўлмас , яшик, жайдоқ , пучуғой, элатон, бўғаз ,
оғим , тоз , сирмоқ, еттиқашқа , қутлуғ сеид, черик ,
кўкбўйин, тўрайғир , товулди , чангароқчи , чиял , қулон ,
оқбўйра,
қорабовур,
бошқирт,
тикон ,
қоратикон ,
сариқипчов , қорабўйин қабилаларидан иборат (147: 109).
Ҳозирги вақтда мазкур кипчоқ уруғларининг номи Са -
марқанд вилоятида улар яшаган ҳудудларда этноойконим
сифатида сақланиб қолган : Бешбола, Бешкуба , Сарўроқли ,
Ўрай, Юқориқўштамғали , Давкаш, Тўртайғир , Болтали ,
Қораупа , Пастболтали, Еттиуруғ , Сариқипчоқ, Чувуллоқ ,
Элатон, Ўрай , Кулчабий, Жетиурув , Сарибой , Чолмўйин ,
Чўраш, Ўразтой, Қорабайир , Қорапичоқ , Бўри, Жомонтўп ,
Қоранқул, Қўштамғали , Майлиболта , Чангароқчи, Тўртай -
ғир, Оқбўйра, Қулжамон Тошқўштамғали, Юқори қўштам -
94
ғали, Қўчқорли, Калта, Болта , Жағалбойли , Ойтамғали,
Туёқли, Чўмичли , Қоракесак , Қорамўйин этноойконимлар
ҳам қипчоқ уруғлари номи билан аталгандир.
Манғит - ўзбек халқи таркибидаги қадимги этник
гуруҳлардан бирининг номидир . Манғит сўзи манбаларда
«манғит », « манқит», « манқут » кўринишларида берилган.
Манғитлар Зарафшон ва Қашқадарё водийсида ҳамда Хо -
разм воҳасида яшаганлар. Манғитлар Рашиддидиннинг
«Жомеъ ат-таворих », Ибн Арабшоҳнинг « Амир Темур та-
рихи»,
Ҳофиз
Таниш
Бухорийнинг
« Абдулланома»,
Абулғозий Баҳодирхоннинг « Шажараи турк» асарларида
тилга олинади (7:20).
Рус тарихчиси Н .Хаников « Бухоро хонлигининг тавси -
фи» асарида манғитларнинг уч катта тармоққа бўлинишини
қайд этади : оқманғит, тўқманғит , қораманғит (141:58).
Манғит қабиласи ўз навбатида бир нечта катта- кичик
уруғларга бўлинади : Оқманғит , тўқманғит , қораманғит,
очманғит , чаламанғит , бойғунди манғит , темирхўжа , исо -
бой, гаулак , кўза, тоз , қорабайир , бақирчи, кўла тамғали,
манғит қозоқ, ўн икки чўқай, галаботир, бешкал, чобакчак ,
уз уволай кабилар (156: VI, 594).
Манғит
сўзининг
этимологиясини
турлича
изоҳлайдилар. А .Ишаев манғит этноними
манғ ва ат
қисмларидан иборат , деб уқдиради (67:63-65). Унинг манғ
қисми ўзбек халқининг минг қабиласи номи билан
алоқадор –ат, - т аффикси олтой тилида жамлик маъносини
билдиради. Манғит , минг этнонимлари икки қабила номи
бўлса ҳам, маъно ва яратилиш принципи бир хил (98:114).
Баъзи ишларда уларнинг хазар сўзига алоқадорлиги ҳақида
95
ҳам гапирилади (52:31-32). Ушбу этнонимлар аҳолининг
миқдорига нисбат этилгандир . Этнонимларнинг ойконимга
кўчиши XVII-XIX асрларда содир бўлган.
Манғит этнонимини А. Отажонова ҳам таҳлил қилган . У
бу сўз ҳақида бир қатор олимлар айтган фикрларни таҳлил
қилар экан, булардан А. Ишаевнинг таҳлилига қўшилади
(116:110).
Манғитлар
тарқалган
жойларнинг
номида
ўз
қабилаларининг номини ва унинг бўлинишларини тўла
сақлаб
қолганлар.
Самарқанд
вилоятининг
Жомбой ,
Булунғур, Иштихон, Ургут , Пастдарғом , Пахтачи туманла -
рида Манғит ; Ургут туманида Манғитон ; Манғитобод ; Иш -
тихон туманида Манғиттепа ; Пастдарғом , Ургут туманла -
рида
Оқманғит ,
Гўзалкент
туманида
Темирхўжа ,
Каттақўрғон туманида Исовойтепа , Иштихон туманида
Исохони;
Нарпай ,
Пастдарғом
туманларида
Кўса ,
Самарқанд туманида Кўсаҳо, Иштихон туманида Кўсатўп,
Пастдарғом туманида Тоз, Пайариқ туманида Қорабайир ,
Қўшробот туманида Қулатамғали, Пастдарғом туманида Ўн
икки , Тайлоқ , Жомбой , Пастдарғом туманлари Галаботир,
Жомбой, Ургут , Булунғур , Каттақўрғон , Нарпай , Оқдарё ,
Пайариқ туманларида Бешкал, Нуробод туманида Узку ка-
би ойконимлар манғит қабиласи ва унинг уруғлари номи
билан алоқадордир .
Қанғли – Самарқанд вилояти ҳудудида бу ном билан
аталувчи қишлоқлар бир неча. Жумладан , Жомбой , Ишти-
хон, Оқдарё туманларида Қанғли , Каттақўрғон туманида
Қанғлиқўрғон қишлоқлари мавжуд . Этнограф К. Шониёзов
маълумотига кўра, қанғли қабиласи ички бўлинишига кўра ,
ирғоли,
(148:143).
болғали ,
қўғали
96
каби
уруғларга
ажралади
Булунғур ,
Пахтачи,
Қўшробот,
Нарпай ,
Оқдарё ,
Пастдарғом туманларида Болғали, Ургут туманида Ирғали ,
Пастдарғом туманида Қўғали қишлоқлари мавжуд . Биноба -
рин, қайд этилган қишлоқлар бу ерларда яшаган қанғли
қабиласи ва унинг тармоқлари номи билан аталган .
Қанғлилар
Рашидиддиннинг
«Жомеъ
ат-таворих »,
Абулғози Баҳодирхоннинг «Шажараи
турк» асарларида
қадимий қабилалардан бири сифатида кўрсатилган. Қанғли
қабиласи эрамиздан олдинги III-II асрларда Сирдарё , За -
рафшон ва Амударё бўйларини эгаллаган ва яшаганлар
(51:90). К .Шониёзов Қанғли қабиласининг вакиллари VI-
VIII асрларда Талас , Чу дарёлари , Балхаш кўли , Орол ва
Каспий денгизи, Жанубий Сибирь , Хоразм, Самарқанд ви-
лоятларида яшаганлари ҳақида маълумот беради (147:4-12).
Қанғлиларнинг маълум бир қисми XX аср бошларида ҳам
Зарафшон, Қашқадарё воҳасига силжиганлар.
Қанғлилар қадимги туркий қабила сифатида қозоқ,
қорақалпоқ, қирғиз , нўғай, қрим -татар , ўзбеклар таркибида
мавжуд . Эрамизгача III-I асрлардаги Хитой манбалари ва
“Авесто”да
эслатилишича , Сирдарё
қуйи оқими ва
Оролбўйида Қангюй -Қанха давлати бўлган. Бу давлат
аҳолиси
номи
қанғ - қанг-қанх- қанға-қанка - қанха- қангу;
қанғла- қанлы, қанғар - қанғит - кангюй - канизой - конъяр -
кангас - кангалас -кангерес - кангакиш , кангыды - канаар -
лы - кануоглы - кангули -канароглы - канарды тарзида қайд
этилган (98:243).
97
Баъзи тадқиқотларда қанғлиларни оқ , қора, қизил ,
сариқ, қанғлиларга бўлиниши ҳақида фикр билдирилган .
Рангларнинг дунё томонларини билдириш хусусияти ино-
батга олинадиган бўлса , сариқ /жанубий / қанғлилар Сирда -
рё, Зарафшон , Қашқадарё водийсида яшаган (154:5). Хул -
лас, ўтмишда қанғли бир неча этник бирлашмалар номи
бўлиб, унинг этимологияси ҳақида турли -туман фикрлар
мавжуд . Турли товуш вариантидан ташкил топган этно -
нимнинг асоси қан -қанғ саналади . Бу сўз қадимги эроний
тиллари – сўғд , тотар, сак тилларида мавжуд бўлиб , улар -
дан туркий тилларга ўтган. Бу сўз эроний тилларда «сув ,
дарё, сув ҳавзаси» маъносини билдиради. Шундан бўлса
керак, Сирдарё маълум даврда Қан- Қанғ деб аталган. Бу
тарзда лексеманинг гидронимга ўтиши Европа ва Осиё
халқларига хос хусусиятдир (98:243).
Хуллас , Қанғли -Қанғ дарёси бўйида яшовчи аҳоли , да -
рё бўйида яшовчи қабила демакдир.
Қўнғирот
йирик
ўзбек
қабилаларидан
биридир .
Қўнғиротлар Зарафшон, Қашқадарё , Сурхандарё водийла -
рида, Хоразмда яшаганлар. Илк аждодлари Мўғулистонда
яшаган ва XIII асрда қўнғиротлар Чингизхон қўшинлари
билан бирга Марказий
Осиёга
келган. XIV
асрда
қўнғиротлар Хоразм воҳасига кўчиб ўтганлар . XIV-XV аср -
лар давомида қўнғиротлар Хуросон, Ҳисор- Шеробод во -
дийсига ва Шимолий Афғонистонга келиб ўрнашганлар .
XVIII асрнинг II ярми – XIX аср бошларида Хива хонли-
гини ўзбек қўнғиротлари сулоласи бошқарган . Қўнғиротлар
қозоқ, ўзбек, қорақалпоқ, қирғиз, бошқирд , нўғай каби тур -
кий халқлар таркибига кирган (98:261).
Самарқанд
98
вилоятининг
Жомбой ,
Иштихон ,
Каттақўрғон, Булунғур , Пайариқ туманларида Қўнғирот
ойконимлари, шу этноним билан боғлиқ Жомбой туманида
Ёмонқўнғирот, Булунғур туманида Қорақўнғирот номлари
мавжуд .
Сарой, оққипчоқ , дўрмон , кенагас , манғит қабилалари ,
қорақалпоқларнинг қиёт , қулдовли қавмларининг бир уруғи
ёмон // жомон деб аталади . Ёмон // жомон уруғига мансуб
кишилар жамоаси . Ёмонқўнғирот қавми таркибидаги птро-
ним бўлиб, қишлоқ номига ўтган .
Ўзбек қавмларидан қирқ қабиласининг бир тармоғи
қора / қорача / деб аталган . Қорақўнғирот ҳам этноойко-
нимдир . Қўнғирот сўзининг этимологияси ҳақида турли
фикрлар мавжуд . Этноним қўнғир ва –от қисмларидан ибо -
рат. Баъзи тадқиқотчилар , қўнғирот – қўнғир- қора, сариқ
рангли, тўқ малла ; тўқ кул ранг, корамтир маъноларини
ифодалашини изоҳласалар (155:II,638), бошқалар ранг би-
лан боғлиқ бўлмаган белгилар-баландийлик устининг тош
билан қопланмаганлиги, ҳажмининг кичиклиги тик баланд -
лик эмаслиги – кўзда тутилган , дейди (98:261). Учинчи
гуруҳ тадқиқотчилар қўнғир сўзи мўғул тилидаги хонхор
сўзига ҳамоҳанглигини таъкидлаб , у чуқурлик, паст -
баландлик чуқур, ботиқ ер , ўйдим -чуқур, ўнқир- чўнқир
маъносини билдиради, деб кўрсатадилар (90:537).
А . Абдраҳмонов Қозоқистондаги конғырат топоними
ҳақида гапириб, қўнғир рангли отни тотем деб билиши
тақозасидан юзага келганлигини айтган (3:60).
Хоразм
воҳаси
этнотопонимлари
тадқиқотчиси
А .Отажонова қўнғирот этнонимининг этимологиясига оид
99
фикрларни келтирар экан , бу номни мўғулча хонхар -
чуқурлик, пастлик , хандак маъносида талқин қилинишига
қўшилмайди ва уни мўғул тилидаги қўнғур- кулранг, тўқ
жигарранг
маъносидаги
сўзга
боғлаш
тўғри
деб
ҳисоблайди: “Шундай экан мазкур этнонимнинг ранг бил -
дирувчи сўз билан боғланиши анча ишончлидир” (116:100).
Санаб ўтилган таъбирлар халқ этимологиясига асослан -
ган . Қадимги туркий сўз бўлган қўнғирот лексемасидаги –
от аффикси жамлик , жамоани билдириш учун хизмат
қилади. Қўнғир сўзининг ранг билдирувчи қўнғир сўзига
алоқаси йўқ . Этимологик жиҳатдан қўнғир сўзи мўғулча
хун керей сўзларининг қўшилмасидан ҳосил бўлган ва у
қора қарға , қарға киши маъносидадир . Қўнғирот сўзи хун
+керей+т қисмларининг бирикишидан ҳосил бўлган . Хун -
керейт – хункират – қўнғират – қўнғирот . Қарға / керей/
қадимги туркий ва мўғул халқларида муқаддас жонзод са -
налган тотем. Шу тариқа уруғ, қабила номи пайдо бўлган
ва ундан этноойконимга ўтгандир .
Юқорида қайд этилган этноойконимлардан ташқари,
Самарқанд топонимиясида уруғ ва қабилалар ҳамда унинг
тармоқлари номи билан аталувчи жой номлари мавжуд :
Абдал , Адас , Арлот, Арғин, Ачамайли, Бадай, Бадал ,
Балиқчи, Барлос , Баҳрин, Дўрмон , Найман, Қорақалпоқ ,
Қатағон, Қиёт, Қирқ кабилар.
Самарқанд вилоятида ўзбек уруғ ва қабилалари , улар -
нинг шахобчалари номлари билан боғлиқ этноойконимлар
500 га яқиндир .
100
Do'stlaringiz bilan baham: |