А. М. Туробов самарқанд этноним ва этноойконимлари самарқанд -2002 2 Туробов А. М. Самарқанд этноним ва этноойконимлари. Монография


Нолисоний омиллар асосида шаклланган



Download 1,32 Mb.
bet12/27
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#33876
TuriМонография
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
Туробов А. monografiyaси

2.1.2. Нолисоний омиллар асосида шаклланган
этнонимлар
« Тилшуносликнинг этник , ижтимоий -тарихий , ижтимо -
ий, географик ва бошқа факторларни тилнинг тараққиёти
ва функцияси билан боғлиқ ҳодисалар сифатида ўрганувчи
соҳаси экстралингвистика саналади » (171:110). Бу омил
ҳақида гап борар экан , ўзбек халқининг миллат бўлиб
шакллангангача йўлини эсда тутиш лозим . Чунки ўзбек
элати ҳозиргача босиб ўтган узоқ тарихий йўлда уруғ -
қабилачилик йўлини ҳам бошидан кечирган . Дастлаб уруғ
ва қабилалар турли хил тотем ва тамға-белгиларни
ўзларининг нишони сифатида қабул қилиб олган ва кейин -


85
чалик шулар негизида этнонимлар вужудга келган .

Уруғчилик ва қабилачилик давридаги ҳаёт тарзи
фақат

ишлаб чиқариш кучларини тубдан ўзгартириб қолмай, иж -
тимоий муносабатлар, кишилар алоқасида ҳам ўз аксини
топди . Натижада этнонимлар юзага келган . Шунга кўра,
Самарқанд вилояти материаллари асосида этноним ва этно -
ойконимларнинг юзага келишига хизмат қилган нолисоний
омиллар асосида қуйидагича таснифланди :
1. Тотемлар асосида юзага келган этнонимлар . Тотем
атамаси XVIII асрнинг охирида биринчи марта Ж.Лонг то -
монидан илмий ҳаётга киритилган. Бу сўз Шимолий Аме -
рика Ҳиндуларининг ожибве қабиласи тилида ототеман
сўзидан олинган бўлиб , маъноси « унинг уруғи» демакдир .
(156: XI,203). Тотемдаги асосий нарса- муайян турдаги
ҳайвонлар, ўсимликлар , буюм ёки ҳодиса билан бирор
гуруҳдаги кишиларнинг умумий келиб чиқишига ва қон -
қариндошлигига ишонишдир . Тотемнинг пайдо бўлиши иб-
тидоий тарздаги хўжалик / овчилик, йиғувчилик / ва жами -
ятда қон - қариндошликдан бошқа алоқаларни билмаслик
билан боғлиқдир. Аждод -ҳайвон , унинг сурати ёки симво -
ли, шунингдек кишилар гуруҳи тотем деб аталади . Тотем
кишиларнинг қудратли ҳимоячиси бўлиб , уларни озиқ-
овқат билан таъминлаб туради. Тотем -ибтидоий жамият
динининг илк шаклларидан биридир (138:488).
Тотемик дунёқараш асосида қадимги уруғ ва қабилалар
турли хил ҳайвонларнинг номларини ўз қавмларига атама
қилиб олганлар . Абулғозий Баходирхон ўзининг «Шажараи
тарокима» асаридаги « Ўғузхон набираларининг отларининг
маъниси ва тамғалари ва қушларининг зикри» бўлимида


86
улар учун тотем ҳисобланган Шунқор , Бургут, Укки,
Қарчиғай, Турумтой, Лочин, Хумой , Туйғун, Қарға каби
қуш номларини келтиради (134:38-39).
Тотемлар асосида юзага келган этнонимлар туркий ва
мўғул тилларидагина эмас , балки бошқа тиллар ва халқ-
ларда ҳам мавжуд . Айниқса , Австралия , Шимолий ва Жа-
нубий Америка , Меланезия , Полинезия , Африка халқларида
тарқалган. Америкалик ҳиндуларининг сенека қабиласида
бўри, айиқ , тошбақа , буғи , бобр , қизилоёқ, каркара лочин,
тулки каби ҳайвонлар номи билан аталган уруғлар мавжуд .
Сибирда яшовчи нганасан қабилалари таркибида бургут ,
қарға, турна каби уруғлар бор (38:178-182).
Самарқанд вилояти этноойконимлари таркибида бўри,
жавли , калтатой , кўкан , кийим /кийик /, қов , /гов /, кўрпа
/қўзичоқ/, лайлак , тойлоқ , шағал, қарға, қуён , қулон , қуччи
/қўшчи/, қўзи, қўчқор, илон, инак , уяс , бургут каби этно -
нимлар мавжуд бўлиб , улар тотем сифатида муқаддас-
лаштирилган жониворлар номини англатувчи сўзлар асоси -
да юзага келган. Масалан , Каттақўрғон туманида Жавлон
қишлоғи бор . Топоним жавли - жовли-човли - ва –он қисм -
ларидан иборат . Жавли – жовли – човли этноним, -он
кўплик қўшимчаси . Қадимги туркий тилда човли лочин бу
тотемдир (55:142). Қозоқ уруғларидан бири ҳам чаулы деб
аталади (76:145). Тотемдан этноним , унга – он қўшимчаси
қўшилиб, киши исми ясалган. Шу исм билан боғлиқ киши -
лар авлод -аждоди яшаган жой .
Қўшработ туманида Қулонжиқ номли қишлоқ мавжуд .
Топоним қулон ва жиқ қисмларидан иборат. Ўзбек
уруғлари таркибида қулон номи билан аталган қулончи
87
уруғи мавжуд . Жиқ – жига – бош кийимга тақиладиган ук -
пар ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган буюм. Этно-
ойконимнинг асоси тотемдир . Хуллас , Қулонжиқ – жига
тақиб юрадиган қулончи уруғи яшайдиган қишлоқдир .
Шундай қилиб , тотемлар ҳам этнонимларнинг юзага ке -
лишида асос бўлиб хизмат қилган . Кейинчалик эса мана шу
тип этнонимлар этноойконимлар ясашга асос бўлган .
Самарқанд вилояти ҳудудида тотемлар асосида юзага кел -
ган этнонимлардан ҳосил қилинган 40 га яқин этноойко-
нимлар мавжуд .

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish