А. М. Туробов самарқанд этноним ва этноойконимлари самарқанд -2002 2 Туробов А. М. Самарқанд этноним ва этноойконимлари. Монография


Ҳажм- ўлчов билдирувчи этноойконимлар



Download 1,32 Mb.
bet10/27
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#33876
TuriМонография
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27
Bog'liq
Туробов А. monografiyaси

4. Ҳажм- ўлчов билдирувчи этноойконимлар. Бундай
этноойконимлар таркибида жойнинг ҳажми , ўлчови каби
белгиларни ифода этадиган сўзлар иштирок этади : катта ,
кичик, кенг , тор , узун , чуқур, йирик , майда каби . Бу хил эт -
ноойконимлар ўз хусусиятларига кўра турли хил маънолар -
ни ифодалайди :
1) ҳажми , ўлчами нисбатан ортиқ , улкан уруғ номи
маъносини билдирувчи этнонимлар ва улар асосида шакл -
ланган этноойконимлар : Каттаараб , Каттакўрпа, Каттаминг ,

Каттапўлатчи,
Каттатурк,
Каттаўроқли,
Каттақора ,

Каттақораянтоқ, Каттанайманча , Каттапўлат кабилар;
2) ҳажми , ўлчами нисбатан катта бўлмаган уруғ номи
маъносини билдирувчи этнонимлар ва улардан шаклланган


80
этноойконимлар: Кичикминг , Кичикмундиён , Кичикнай -
манча , Кичикназар , Майдапўлатчи каби;
3) чўзиқ , баланд, новча, тезда тугамайдиган давомли ,
узоқ, маъносини англатувчи этнонимлар ва улардан шакл -
ланган этноойконимлар : Узун, Узунқишлоқ , Узунли, Узун -
овул, Узунбўз кабилар.
Юқорида қайд этилган маънолар халқ этимологиясидир .
Узунқипчоқларга оид этноним. У Тайлоқ , Ургут туманла -
ридаги Узун , Нарпай , Оқдарё, Ургут , Самарқанд туманла -
ридаги Узунқишлоқ, Нарпай туманидаги Узунли, Жомбой
туманидаги Узуновул, Каттақўрғон туманидаги Узунбўз
қишлоқларининг номлари ана шу этноним билан алоқадор.
Узун этноними Зарафшон қипчоқлари, қозоқ қипчоқла -
рининг ўртажуз , таркибида қайд этилган. (41:75). Баъзи
ишларда Фарғона қипчоқларининг узун деган уруғи мав -
жудлиги қайд этилади (49:74).
Аслида узун чорвадорлар тамғаси номи бўлиб , уни
ҳайвоннинг олд ва орқа оёғига , ёки сағрисига қўйишган.
Молларнинг олдинги оёғига тамға босган уруғ узун деб
номланган (147:153).
Бундан ташқари, Қўнғиротлар қўштамғали бўлимига
қарашли банди кучук уруғининг кўса , узун , бешоғоч, бой -
ботир, жовуб , дамғорин, галамулла, хўжа шахобчалари
мавжуд . Ана шу этнонимлар аксарияти ойконимларга
ўтган.
Хуллас , ҳажм- ўлчов билдирувчи этнонимлар турли -

туман
маъноларни
ифодалайди .
Турдош
лексика

/апеллятив/лар асосида шаклланган этнонимлар ранг -
сифат, миқдор , объектнинг ўрни ва ҳажмини билдиради ва


улар
Самарқанд
81
вилояти
этноойконимларида

муҳрлангандир.
б ) Атоқли от апеллятивлардан ясалган этноойко -
нимлар. Антропонимларга кишилар исми, фамилияси , ота -
сининг исми ва тахаллуси , лақаблари киради. Киши исмла -
ри ва фамилиялари , лақаб ва тахаллуслари орқали маълум
бир гуруҳ ва қавм аталиш ҳоллари мавжуд . Улардан ясал -
ган тураржой номлари антропоойконимлар деб юритилади.
Масалан, Жомбой туманида Назар номли қишлоқ бор . На -
зар – шу гуруҳ асосчисининг номи . Ўзбекларнинг қатағон
уруғининг кичик тўпи номи назартўпи деб аталади .
Қишлоқ ана шу этник гуруҳ номи билан аталган (161:94).
Антропоойконимлар жуда узоқ тарихий давр маҳсули
бўлиб, уларнинг вужудга келиши ҳам анча қадимий сана -
лади. Бу турдаги топонимлар жамиятда синфларнинг пайдо
бўлиши, қулдорлик тузумининг юзага келиши билан ярати -
ла бошланган . Хусусий мулкчиликка асосланган феодализм
жамиятининг шаклланиши натижасида бундай номлар яна -
да кўпайди . Ернинг ҳар бир парчаси кимнингдир хусусий
мулки бўлган бир пайтда , табиийки , унинг эгасининг номи
асосий фарқловчи белгига айланган (104:30).
Натижада , жойлар катта ер эгалари феодаллар , уруғ ва
қавм бошлиқлари , маҳаллий ҳукмронлар номи билан атала -
диган бўлади .
Вилоятимиз бўйича тўпланган материаллар шуни кўр-
сатадики , ўтмишда кишининг атоқли отлари жой номига
айланиши турли хил усулларда юзага келгандир. Уларнинг
энг муҳим типлари қуйидагилардан иборат :


82

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish