А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

Кимё саноати
Ўзбекистон иқтисодиётининг базавий тармоқлар 
сирасига киради ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни жадаллаштириш
эҳтиёжларидан келиб чиқиб минерал ўғитлар чиқарувчи корхоналарни 
қуриш орқали ташкил топган.
Республиканинг замонавий кимё саноати тарихи Шорсув олтин гугурт 
кони 1932 йилда ишга туширилиши билан бошланади.
1940 йилда кимё саноатининг энг йирик корхонаси — Чирчиқ электр 
кимё комбинати (бугунги кунда «Максам-Чирчиқ» АЖ) маҳсулот бера 
бошлади.
1962 йилда Фарғона азотли ўғитлар заводи (бугунги кунда 
«Фарғонаазот» АЖ) ишга туширилди.
1964 ийлда навоий кимё комбинати (бугунги кунда «Навоийазот» АЖ) 
маҳсулот бера бошлади.
1969 йилда Олмалиқ кимё заводи (бугунги кунда «Аммофос» АЖ) ишга 
туширилди.
Ҳозирги вақтда «Максам-Чирчиқ», «Навоийазот» ва «Фарғонаазот» 
акциядорлик жамиятлар азотли ўғитлар — аммиакли селитра, карбамид, 
аммоний сулфати ишлаб чиқарадилар. «Аммофос», «Самарқанкимё» ва 


211
«Қўқон суперфосфат заводи» очиқ акциядорлик жамиятлар фосфорли 
ўғитлар — аммофос, супрефос, оддий аммонийли суперфосфат, аммоний 
сулфофосфат ва нитрокалций фосфат — ишлаб чиқарадилар. Уларни хом 
ашё билан Қизилқум фосфорит комбинати таъминлайди. «Электрохимзавод» 
ҚК-АЖ ўсимликларни муҳофаза қилиш кимё воситаларни ишлаб чиқаради.
Компания корхоналарини ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар турларидан 
келиб чиқиб қуйидаги ишлаб чиқариш мажмуаларга бўлиш мумкин:
минерал ўғитлар, ноорганик моддалар ва энергетика, олтинкон ва кимё 
саноатлари учун кимё реагентлар ишлаб чиқариш мажмуаси;
органик кимё, сунъий тола ва полимер материаллар ишлаб чиқариш 
мажмуаси; ўсимликларни муҳофаза қилиш кимё воситалари ишлаб чиқариш 
мажмуаси;
калцийлаштирилган сода ишлаб чиқариш мажмуаси.
«Ўзкимиёсаноат» АЖ корхоналари 170-дан ортиқ кимё маҳсулотлар 
турлари ишлаб чиқарилади.: 
Кимё соҳаси – замонавий саноатнинг «катализатори» бўлиб, ҳар қандай 
ишлаб чиқариш негизида кимёвий жараёнлар ётади, бу соҳасиз иқтисодиётда 
тараққиёт бўлмайди. 
Мамлакатимизда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар 
натижасида хусусан, биргина 2018 йил якуни билан «Ўзкимёсаноат» 
корхоналарида 4,17 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Соф 
ҳолда 1170,77 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 847,98 минг тонна 
азотли ўғитлар, 140,38 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 182,41 минг тонна 
калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди. Йил якуни билан биржа савдоларида 
884,66 минг тонна минерал ўғитлар сотилди. Маҳсулот экспортининг 
прогнози 100%га бажарилди. Ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш 
прогнози 107.6%га ёки 260,8 млрд. сўмга камайтирилди. Инвестиция 
дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ 
корхоналари томонидан 466,9 млн.доллар ҳажмида инвестициялар 
ўзлаштирилди. 1242 янги иш ўрни яратилди. 


212
Мамлакатда кимё саноатида амалга оширилаётган ишлар билан бир 
қаторда тизимли муаммолар мавжуд. Хусусан, Ўзбекистон заминида 
Менделеев жадвалидаги барча кимёвий элементлар мавжуд, мамлакатимиз 
углеводородларга бой бўлса-да, кимё саноатимиз асосан қишлоқ хўжалиги 
учун минерал ўғит ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 
Қурилиш материаллари, фармацевтика, текстиль, машинасозлик каби 
тармоқлар учун зарур бўлган мураккаб полимерлар, катализаторлар, 
реагентлар ва синтетик толалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган. 
Бунинг оқибатида ҳар йили 1,5 миллиард долларлик кимё маҳсулотлари 
импорт қилинмоқда. Ишлаб чиқарилаётган фосфор ва калийли минерал 
ўғитлар ҳам мавжуд талабнинг фақат учдан бирини қоплайди, холос. 
Мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш қувватлари 60-70 фоизга 
эскиргани энергия ресурсларининг ортиқча сарфланиши, кимё маҳсулотлари 
таннархининг асоссиз ошишига олиб келмоқда. 
2018 йилдан бошлаб, минерал ўғитга талабни қондириш учун 3,1 
миллиард долларлик 17 та инвестиция лойиҳаси амалга оширила бошланди. 
Бундан ташқари, кимё саноати маҳсулотларини диверсификация қилиш 
мақсадида 2025 йилгача 4,2 миллиард долларлик яна 17 та лойиҳа ҳаётга 
татбиқ этилади. 
Шунинг учун, кимё тармоғига хорижий инвестиция ва замонавий 
технологияларни жалб қилиш, маҳсулот ҳажми ва турини кўпайтириш, 
соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш «Ўзкимёсаноат» акциядорлик 
жамиятининг муҳим ва устувор вазифаси бўлиши зарур. 
Бугунги кунда мамлакатимизда азотли ўғитларга талаб 73 фоиз, 
фосфорли ўғитларга — 20 фоиз таъминланмоқда. Азотли ўғит ишлаб 
чиқариш қувватларининг ўртача эскириш даражаси 64 фоизни, фосфорли 
ўғит бўйича — 77 фоизни ташкил қилади. 
Соҳадаги вазиятни яхшилаш мақсадида келаси 5 йилда умумий қиймати 
2,8 миллиард доллар бўлган 9 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган 
бўлиб, бунинг натижасида минерал ўғит ва сульфат кислотаси ишлаб 


213
чиқариш ҳажми 2 баробар кўпаяди. Азотли ва калийли ўғитларга талаб тўла 
қопланади, фосфорли ўғитларга талабни қондириш даражаси бир неча 
баробар оширилиши белгиланган. 
Кимё саноатини янада ривожлантириш, унинг инвестициявий 
жозибадорлигини ошириш ва тармоқ диверсификация қилишга тўғридан-
тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмларини кенгайтириш 
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё саноатини 
янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. 
Айни пайтда соҳада табиий газнинг бор-йўғи 14 фоизи, жумладан, кимё 
тармоғида 5 фоизи чуқур қайта ишланмоқда. Кремний, каолин ва гипс 
хомашёсидан кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш эътибордан четда 
қолмоқда. 
Маълумотларга кўра, юртимизда ишлаб чиқарилаётган ноўғит 
маҳсулотлар, асосан полиэтилен, полипропилен, полистиролга хорижий 
давлатларда 100 миллиард доллардан ортиқ ҳажмда эҳтиёж мавжуд. Бу эса 
биз учун яхши имконият. 
Шу сабабли, кимё саноатида маҳсулот турларини диверсификация 
қилиш учун органик моддалар ишлаб чиқариш бўйича 15 та ва ноорганик 
моддалар бўйича 8 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. 
Шу билан бирга, соҳага инновациялар умуман жорий қилинмагани, илм-
фан салоҳиятидан самарали фойдаланилмаётганидан далолат беради. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish