А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

Нефть-газ саноати
мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин 
эгаллайди. Ушбу соҳа нафақат энергия ишлаб чиқаради, балки кўплаб 
тармоқлар учун зарур бўлган полимерлар, органик кимёвий моддалар ҳамда 
азотли минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда асосий хомашё базаси 
ҳисобланади.
Кейинги икки йилда соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 
газ қазиб чиқариш ҳажми 10 фоизга ортди, аҳолига табиий газ 15 фоиз ва 
суюлтирилган газ 1,6 баробар кўп етказиб берилди.
Шўртан ва Устюрт газ-кимё мажмуаларида жорий йилнинг ўзида газга 
нисбатан қўшилган қиймати 4 баробар кўп бўлган қарийб 700 миллион 
долларлик полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқарилади.
Нефть-газ соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2030 йилгача 
геология-қидирув ишлари олиб бориш, углеводородларни қазиб чиқариш ва 
чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати 36,5 миллиард долларлик 30 та 
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.


222
Нефтни қайта ишлаш.
Ўзбекистонда Бухоро нефтни қайта ишлаш 
заводи, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи мавжуд бўлиб, учинчи нефтни 
қайта ишлаш заводи Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидаги 
«Чимқўрғон» қишлоғи яқинида барпо этилади. 
Жиззах Нефтни қайта ишлаш мажмуасининг қиймати 2 миллиард 200 
миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда.
Бу ерда бир йилда 5 миллион тонна нефть хомашёсини қайта ишлаш 
мумкин бўлади. 
Жиззах заводига нефть «яқинда барпо этиладиган нефть қувури орқали 
етказиб келинади». 
Мажмуада авиация керосини, автомобиль ёқилғилари, бензол, мазут, 
битум ва бошқа нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 
Мазкур заводларнинг тўла қувват билан ишлаши Ўзбекистоннинг 
ёқилғига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш ва экспортга маҳсулот чиқариш 
учун етарли ҳисобланади. 
Ўзбек-хитой савдо уйи орқали Хитойдан ускуна, хом ашё ва қурилиш 
техникасини излаш ва етказиб бериш ишлари самарали йўлга қўйилган. 
Хусусан мазкур савдо уйи чиқиндиларни қайта ишлаш саноатини 
ривожлантирига кенг йўл очиб бермоқда. Мамлакатимизда чиқиндиларни 
қайта ишлаш саноати ҳали яхши ўзлаштирилмаган соҳа ҳисобланади.
Масалан, мамлакатимиз йўлларида ҳаракатланаётган автомобиллар сони 
кундан-кунга кўпайиб, бунинг натижасида ишлатилган шиналар миқдори 
ҳам ортиб бормоқда. Шу ўринда ушбу шиналарни нима қилиш керак деган 
табиий савол пайдо бўлади? Хўш, шиналарни қандай қилиб қайта ишлаш 
мумкин? Кўпчилик одамлар шиналарни шунчаки чиқиндига ташлаб 
юборадилар, бу эса ўз навбатида йирик чиқинди уюмларини ҳосил қилиб, 
экологияга хавф туғдиради.
Автомобиль шиналарини қайта ишлашга мўлжалланган мобил завод 
ёрдамида нафақат катта майдонларни шиналардан бўшатиш, балки улардан 
зарурий хом ашё (резина увоқ, металл) олиш мумкин. Шиналарни қайта 


223
ишлаш яна шуниси билан аҳамиятлики, ҳатто анча эскирган покришкадан 
ҳам яхши полимер хом ашё сифатида фойдаланса бўлади.
Ёки, бугунги кунда ўз эгасига даромад келтиришдан ташқари атроф-
муҳитга ҳам фойдали бўлган стартаплар яхши оммалашиб бормоқда. 
Фойдаланилган мойларни қайта ишлаш йўналишини ҳеч иккиланмасдан 
айнан мана шундай фаолият турига киритиш мумкин. Ишлатилган мойларни 
қайта ишлайдиган мини заводни ташкил қилиш учун махсус тажриба ёки 
билим талаб этилмайди, шунинг учун Ўзбекистонда ҳар бир одам бундай 
завод очиш имкониятига эга. Яна бир ижобий жиҳат: айни пайтда ҳукумат 
ҳам бундай турдаги тадбиркорлик фаолиятига кам фоизли кредитлар 
ажратиш орқали уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish