А. Бурханов, К. Рахматов


ҲУДУДИЙ ТУЗИЛИШИ ВА УЛАРНИНГ МИНТАҚАВИЙ



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

ҲУДУДИЙ ТУЗИЛИШИ ВА УЛАРНИНГ МИНТАҚАВИЙ 
РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ 
Режа: 
3.1.Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳудудий тузилиши 
3.2. Давлат шакли тушунчаси, унинг таркибий қисмлари 
3.3. Давлат тузилиши ва унинг шакллари 
3.4. Мамлакатда маъмурий ҳудудий бўлиниш масалаларини 
ҳуқуқий асослари 
3.5. Аҳоли пунктларига шаҳар мақомини беришнинг қонуний 
масалалари ва шаҳар агломерацияси 
Таянч тушунча ва иборалар: 
давлат шакли, монорхия, бошқарув 
шакли, республика, президентлик республикаси, аралаш республика, оддий – 
унитар ҳамда мураккаб – федератив ва конфедератив давлат, давлатлараро 
бирлашмалар, шахсий уния, ҳамдўстлик, мураккаб давлат, протектор, 
уюшган давлат, шаҳарсозлик, аҳоли пунктлари,
 
урбанизация, агломерация, 
бир марказли модель, кўп марказли модель, чизиқли субмодель, тарқоқ 
субмодель, ҳудудий ривожланиш, минтақа, аҳоли манзилгоҳи, йўлдош 
шаҳар. 
3.1. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳудудий тузилиши 
Ўзбекистон Марказий Осиёда жойлашган бўлиб, минтақадаги бошқа 
давлатлар орасида жуда қулай табиий-географик шароитларга эга. Мамлакат 
ҳудуди ўзига хос паст-текислик ва тоғ рельефини ўз ичига олади. 
Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмини (4/5 қисми атрофида) 
пасттекисликлар ташкил этади. Шулардан энг муҳими Турон паст-
текислигидир. Мамлакат шарқи ва шимолий шарқида Тян-Шань ва Помир 
тоғ (мамлакатнинг энг юқори нуқтаси (4643м) тизмалари жойлашган. 
Ўзбекистон ҳудуди марказида дунёнинг бепоён чўлларидан бири — 
Қизилқум ястаниб ётади. 


81
Республика ҳудудининг 1/5 қисмини тоғ ва тоғ олди ҳудудлар ташкил 
этади. Шарқий ҳудуди ўрта ва баланд тоғли рельефдан иборат. Мамлакат 
ҳудуди Ғарбий Тян-Шань (Угом, Пскем, Чотқол ва Қурама тоғ тизмаси) ва 
Помир-Олой (Зарафшон, Туркистон, Ҳисор, Қўҳитангтоғ ва Бойсунтоғ тоғ 
тизмаси) тоғ тизмалари ёнбағрини ўз ичига олади. Жанубдан ғарбга томон 
улар қиялаб боради ва паст-текисликка қўшилиб кетади. Ушбу тоғлар 
орасида улкан Қашқадарё, Сурхондарё, Зарафшон ва Самарқанд воҳалари 
жойлашган. Буларнинг энг каттаси ҳисобланган Фарғона водийси - узунлиги 
370 километр, кенглиги 190 километрга етади. У уч томондан баланд тоғ 
билан ўралган ва фақат ғарб томони текисликдир. Афғонистон билан чегара 
ҳудудда Амударё дельтаси ёйилиб ётади. 
Ўзбекистон Республикаси Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган 
бўлиб, умумий майдони 448,9 минг км.кв.ни ташкил этади. Республика 
ҳудуди шарқдан ғарбгача 1 425 км ни, шимолдан жанубгача эса 930 км ни 
ташкил этади. 
Республика шимолда ва шимолий-шарқда Қозоғистон, шарқда ва 
жанубий-шарқда Қирғизистон ва Тожикистон, ғарбда Туркманистон, 
жанубда эса Афғонистон билан чегарадошдир. Давлат чегарасининг 
Афғонистон билан узунлиги — 137 км., Қозоғистон — 2.203 км., 
Қирғизистон — 1.099 км., Тожикистон — 1.161 км. ва Туркманистон билан 
— 1.621 км. 
Мустақил давлатимизнинг равнақ топиши сиёсий ва иқтисодий 
жиҳатдан юксала бориши, миллий иқтисодиёт, давлат қурилиши борасида 
раҳбарлик ва бошқариш тизимини назарий ва амалий жиҳатдан туғри ташкил 
қилишда мамлакат мaъмypий ҳудудий тузилишини оқилона белгилаш катта 
аҳамиятга эга. Шунингдек, у давлат ва ижтимоий ташкилотлар, 
бирлашмалар, молия, солиқ каби қатор тизимлар фаолиятини амалга 
ошириш, ижтимоий-иқтисодий алоқаларни ҳудудлар доирасида ижобий 
тарзда ривожлантириш масалаларини тўғри ҳал этишда ҳам катта ўрин 
тутади. 


82
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасида шундай 
дейилган: «Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини қонун йули билан 
тартибга солиш, Ўзбекистон Республикасининг чегараларини ўзгартириш 
Ўзбекистон Олий Мажлисининг мутлоқ ваколатлари жумласига киради». 
Иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган ва бозор муносабатларига 
ўтиш жадаллашиб бораётган ҳозирги даврда Республикамиз олдида 
иқтисодий, илмий, маданий жиҳатдан ривожланишнинг зарур имкониятлари 
мавжуд. Бу, энг аввало, Республика аҳоли сонининг кўпая бораётганлиги, 
зарур меҳнат ресурсларининг борлиги, табиий шароитнинг қулайлиги, 
хилма-хил табиий бойликлар кўплиги билан ифодаланади. 
Илмий-назарий 
жиҳатдан 
асосланиб 
оқилона 
тарзда 
амалга 
оширилаётган маъмурий-ҳудудий тузилиш мамлакат олдида турган 
иқтисодий ва ижтимоий мақсад ҳамда вазифаларни бажаришга ўзининг 
ижобий таъсирини кўрсатади. 
Мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши ўз тарихига эга. 
Мазкур масала борасида ишлаб чиқилган қонун ва қоидалар, тартиблар бир 
неча марта қайта-қайта кўриб чиқилди, улар айрим ўзгартишлар, янги фикр, 
мазмунлар билан бойиб борди. 
Аввалги 
даврда 
Ўзбекистоннинг 
маъмурий-ҳудудий 
тузилиши 
масалаларида айрим ҳолларда мутасадди ташкилотлар томонидан шошма-
шошарликка йул қўйилган, илмий жиҳатдан чуқур ўйлаб кўрилмаган ва кенг 
муҳокамага қўйилмаган масалалар илгари сурилар эди. Бу айниқса 
вилоятларни ташкил қилиш, уларни ноўрин тугатиш, бир вилоятни иккинчи 
бир вилоятга қўшиб юбориш, қисқа вақт ўтиши билан ўша тугатилган 
вилоятларни яна қайтадан тиклаш ҳоллари учраб турарди. Бу ҳақида 
қуйидаги мисолларни келтириш мумкин. 
1941 йил 6 мартда ташкил топган Наманган вилояти 1960 йил 25 апрелда 
тугатилиб, Андижон вилоятига қўшиб юборилди. 1967 йил 18 декабрда эса у 
қайта тикланади. Қашқадарё вилояти 1943 йил 20 январда тузилган. У 1960 


83
йил 20 январда тутатилиб, Сурхондарё вилояти билан бирлаштирилади. 1964 
йил 7 февралда эса Қашқадарё вилояти яна ўз аслига қайтарилди. 
Қизилқум саҳросида сувсизликдан қақраб ётган ерларнинг маълум 
қисмини ўзлаштириш ва самара билан ишга солиш мақсадида 1982 йил 20 
апрелда ташкил топган Навоий вилояти ҳам шу йулни босиб ўтди. Ташкил 
этилганидан бор йўғи 4 йил ўтиши билан, яъни 1986 йилга келиб бу вилоят 
ҳам тугатилиб Самақанд вилояти билан қўшиб юборилди. Орадан яна тўрт 
йил ўтгандан сўнг Навоий вилояти 1998 йили қайта тикланди. 
Бундай ноўрин, мантиққа тўғри келмайдиган, илмий жиҳатдан 
асосланмаган масалаларни тайёрлашда қанчадан-қанча киши банд бўлди, 
катта маблағ беҳуда сарф этилди ва энг асосийси - аҳоли ҳаёти, унинг 
кундалик турмушида учраб турадиган қатор масалалар мураккаблашди. Бу 
эса турли хил норозиликлар келиб чиқишига сабаб бўлди. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish