Мониторингни ташкил этиш принциплари
Мониторинг ўтказишнинг ўзига хос талаб ва критериялари мавжуд.
Биринчидан - Ахборотнинг аниқлиги, равшанлиги, жараён аниқ ахборотга суянмоғи керак. Ахборот, рақамлар қисқа, лўнда, тўплаш, қайта ишлаш, узатишга қулай бўлиши керак.
Иккинчидан - Маълумотлар ўзаро қиёсланган, олинган маълумот фақат ахволни эмас, ундаги бўлаётган ўзгаришларни кўрсата билиши керак. Натижага кўра қиёслаш, таққослаш мумкин бўлсин.
Учинчидан - Ички, ташқи ўзгаришлар асосида тизимдаги ўзгаришларни аниқ, равон кўрсата билиш.
Тўртинчидан - Башорат қила олсин, олинган маълумот тизим келажагини олдиндан айта олсин. Мақсадни амалга оширишни олдиндан кўра билсин.
Мониторинг таълим муассасалари фаолиятида янги фаолият сифатида
шаклланиши, ривожланиши
У таълим фаолиятига объектив баҳо беришда, мактаб ички бошқарувини такомиллаштиришда мактаб раҳбарлари учун энг қулай, энг объектив воситадир.
Мониторинг ўқитувчи, ота-она, ўқувчилар фаолиятидаги камчилик ва ютуқларни объектив башорат этувчи ва ривожланишга олиб келувчи энг тезкор воситадир. Энг муҳими у ўқув жараёнига аралашмай, халақит бермай ташқи ва ички муҳит таъсирларини аниқлаб беради.
Раҳбар учун ишни таҳлил этиш, танқид қилиш, таклиф киритиш, татбиқ этишни жадаллаштиради. Бошқарув тизими самарадорлигини ва шу асосда таълим сифатини кафолатлайди.
Шу мақсадда мактаблар, шаҳар, туманларда ўқув фаоллигини таҳлил этиш гуруҳлари, марказлар ташкил этилиши яхши натижалар беради.
Мактаб фаолиятида мониторингни қўллаш учун, унинг йўналиши, мақсади, вазифалари, ўтказиш тартиблари бўйича ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар орасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилса, семинар, конференция, тренинглар ўтказилса уни тушуниш, ўзлаштириш, фаолиятдга қўллаш шунча осон кечади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг III-босқич талаби бўлган сифат кўрсаткичига эришиш шунча осон кечади.
Яъни таълим учун яратилган шароитга, талабларга, таълим жараёни фаолиятига танқидий қарай олиш, чоралар кўриш имкони яратилади. Йигилган тажрибаларни оммалаштириш, ёйиш, татбиқ этиш имкони туғилади. Энг муҳими истиқболдаги ишларни, мақсад, вазифаларни ойдинлаштиришга яқиндан ёрдам беради.
Мониторинг мактабга нима беради?
Нима учун уни ўқув фаолиятига олиб кириш керак?
Уни нимадан бошлаш керак? Саволлар ўз-ўзидан туғилади.
Яъни мониторинг мактаб раҳбарияти, ўқитувчилар, ота-оналар, махалла орасида ахборот-алмашинуви орқали таълим сифатини ва таълимда иштирок этувчилар масъулиятини оширишга олиб келади.
Шу муносабат билан мониторинг у орқали иш юритувчи шахсларни янги шаклда иш юритишга ўргатишни тақозо этади.
Агар мониторинг шаклан, мазмунан ўзлаштириб олинса, таълимга татбиқ этилса, таълимда иштирок этувчи ҳар бир шахсни ишга янгича муносабатда бўлишга, ёндашишга, изланишга, ташаббус кўрсатишга одатлантиради.
Янги ёндашув, қараш - яхши натижалар бера бошлайди.
Таълим ички бошқарувида самарали услублар қўлланишига олиб келади.
Демак, хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мониторингни таълимга татбиқи таълим жараёнига нима беради:
Мактабда ким қандай интерфаол усуллардан фойдаланмокда. Ўзини оқламаган, самарасиз услублардан воз кечиш имконини беради. Ўқитувчи ўқувчилар фаолиятини ўрганишда илмий асосга эга бўлмаган, методик, диагностик, тасодифий синовлардан, назарий асосга эга бўлмаган ишларни қўллашга йўл бермайди.
Ўқитувчи, психолог, директор ўринбосари фаолиятини тўғри йўналтиришни таъминлайди.
Ўқувчи фаолиятини назорат этиш, ота-оналар, жамоатчилик фикрини ўрганувчи норматив ҳужжатлар базасини яратади ва тартибга туширади.
Ҳар бир мактабнинг ишчи назоратини амалга ошириш лойиҳаси-дастури, низомини ишлаш имконини яратади.
Ишланган дастурларни тажриба-синовлардан ўтказиш, унинг шакли, мазмуни, масштаби, муддатларини борган сари такомиллаштириб бориш яхши самара беради.
Биз қуйида ўқитувчилар ва ота-оналар билан мониторинг бўйича ташкил этиладиган семинарнинг ўқув тематикасини келтирамиз.
Мониторинг ҳақида умум ахборот ва тушунчалар.
Мониторинг бўйича йиғиладиган ахборот, таҳлилий ҳужжат турлари.
Ахборотни тайёрлаш, бериш, умумлаштириш ва ундан фойдаланиш.
Ахборот тўплаш, доимий кузатувлар олиб бориш бўйича амалий машғулотлар.
5. Мониторинг ташкил этишдаги қонуний базалар, ахборот олиш, бериш механизми.
Мониторингни таълим сифати, бошқарувидаги ўрни _ роли, самарадорлиги.
Мактабнинг ички ахборотлари: Кимга ва нима учун керак (Давра суҳбати) кабилар ўтказиб борилса, мониторинг натижалари ижобий бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |