Таълим мониторинги олиб борилиши шакли, мазмуни, йўналишлари бўйича босқичлари
1. Мактаб даражасидаги мониторинг.
Таълимий мониторинг синфлар, гуруҳлар, ўқитувчилар, ўқувчилар, предметлар кесимида олиб борилади, кузатилади, ахборот тўпланади, таҳлил этилади, сақланади, тарқатилади, чора кўрилади.
2. Туман, шаҳар кесимидаги мониторинг.
Туман, шаҳар кесимида, таълимнинг аҳволи кузатилади, таҳлил этилади, хулоса чиқарилади, чора-тадбирлар ишланиб, татбиқ, этилади.
3. Вилоят кесимида, ўша таҳлилий мониторинг вилоят бўйича
туман, шаҳар даражасида олиб борилади.
4. Республика миқёсида.
Таълим тизими мониторинги Республика миқёсида олиб борилади. Унда стандарт, дастурларнинг ўзлаштирилганлик даражаси қиёслаб таҳлил этилади. Хулоса чиқариб, қарор, тадбирлар тузилиб, чоралар белгиланади. Истикболли режалар белгиланади.
Таълим тизими фаолияти мониторингини олиб боришда мониторингнинг педагогик категориялари қуйидагиларга таянади.
Ахборот мианбаалари.
Мониторинг объекти бу-ўқувчи. У ахборот берувчи биринчи манбаа. Боланинг шахсий ахборотлари асосида синф, мактаб, туман, шаҳар, регион ахборотлари шаклланади.
2. Ахборотни қайта ишлаш.
Ҳар босқичда ўзига хос талаблар асосида ахборот қайта ишланади умумлаштирилади.
3. Ахборотни сақлаш.
Ҳар бир босқичда ахборот таҳлил этилиб, башорат этилиб, ахборот сакданади.
4. Ахборотни тарқатиш.
Ахборот мактаб, туман, шаҳар, вилоят, республика миқёсида қайта ишланиб, таҳлил этилади, тарқатилади. Ҳар қайси босқичнинг ўзига қўйилган талаблари бўлади.
Бу ахборотларни олиш, сақлаш, тарқатишдан мақсад бола шахси ривожланишини таъмин этиш орқали таълим мазмунини тўла ўзлаштириш, стандарт меъёрлари асосида билим, тушунча, кўникма, малака ҳосил қилишдан иборат.
Мактабда таълим сифати мониторинги
Таълим сифатини аниқлашда мониторинг асосий восита бўлиб, стандартларнинг ўзлаштирилиш даражаси, ўқитувчи маҳоратига баҳо, бошқарувнинг мақсадга тўғри йўналганлигини аниқлашга ёрдам беради.
Мониторинг диагностика, рейтинг, тестлар орқали аниқланади.
Улар орқали: - Ўқувчининг интеллекти, билими, малака, кўникмаси, қобилияти.
Боланинг оиладаги социал ахволи, ўзаро алоқалари.
Ўқитувчининг касбий маҳорати, уни таълим-тарбиядаги ўрни.
Социал-ижтимоий ахволи масалалари ойдинлаштирилади, хулосалар чиқарилади.
Бу таҳлилий ишлар тизимини қуйидаги схемада куриш мумкин.
Ўзлаштиришнинг анъанавий таҳлили. Ўзлаштириш натижаси.
Ўзлаштиришни рейтинг асосида Рейтинг натижалари
натижалаш.
Ўқитиш-ўқув ишларидаги муваффа- Ўқув ишларининг рейтинги.
киятларни рейтинг тизими асосида
натижалаш.
Тест ўтказиш. Ўқув самараси.
Ўзлаштирганлик диагностикаси. Ўзлаштириш даражаси.
Мониторинг деганда ҳужжат ва вазирлик қарорларида белгиланган вазифалар ижросини кузатиш, таҳлил этиш, уни бажариш асосида эришилган самарадорликни баҳолаш ва шу асосда таълим-тарбияни ривожлантириш, уларни башорат этиш орқали стратегик, тактик вазифаларни белгилаб олишни тушунамиз.
Мониторингнинг мақсади таълим муассасалари ва бошқарув органларининг мазкур соҳага доир қабул килган қарорларини амалга ошириш, таълим-тарбия мазмуни, дастури, стандартларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш орқали уни такомиллаштириш, шу асосда ўқувчилар билимини, сифатини оширишдан иборат. Шу ишларни амалга ошириш жараёнида таълим муассасалари ва педагогик жамоаларга ёрдам беришдан иборат.
Бу ишларни тартибга солиш ва тизимини яратиш учун Республика, вилоят, туман, шаҳар мониторинг марказлари иш олиб бормоқда. Таълим муассасаларида мониторинг олиб борувчи гуруҳлар ташкил этилди.
Мониторинг ишларини олиб боришда Буюк Британия ва Германиядан келган мутахассислар билан мониторингни олиб борувчи тренер гуруҳлар тайёрланди.
Шу асосда барча худудларда жамоатчи экспертлар иш бошладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |