Таълимда мониторинг нима?
XX асрда фан да мониторинг тушунчаси қўлланила бошлади. Бошқарув тизимида у ўз вақтида сифатли ахборот тўплаш, илмий асосланган ахборотни қайта ишлаш, сақлаш, тарқатишни ўз ичига олади. У илмий изланиш орқали йигилганлиги учун у ёки бу соҳанинг хулосалар асосида келгусидаги ривожини таъминлайди. Яъни, соҳанинг ҳозирги ахволига баҳо беради, истиқболини башорат қилишга ёрдам беради.
Педагогикага мониторинг тушунчаси экология ва социалогиядан кириб келган.
Экологияда мониторинг - ташқи муҳитни доимий равишда кузатиш орқали меъёридан ортиқ табиатга ташқи таъсир хавфининг олдини олишга қаратилган. Яъни табиатга салбий оқибат олиб келувчи ташқи факторлардан огохлантиришга қаратилган.
Социологияда ташқи ички факторлар, унга салбий таъсирнинг олдини олишни ўрганади.
Таълимий мониторинг - педагогик фаолиятни доимий кузатиш орқали у ҳақида ахборот тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва тарқатиш орқали унинг ахволи ва тараққиётига таъсир этишдан иборат.
Масалан, ўқув жараёнининг ўқувчи шахсига таъсирини ўрганиш бўйича доимий кузатувлар орқали ахборот тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш орқали унинг ахволи, тараққиёт истиқболини белгилаш.
Шахсни ўрганиб, кузатиб, назорат этиб бориш, ўқув жараёнини унинг ривожига таъсирини аниқлаб бориш.
Таълимда мониторинг - педагогик категория бўлиб, бир вақтда бошқарувни тартибга солиб боришга ёрдам беради.
Ахборотлар таҳлили асосида педагогик жараёнга, психология ва бошқарувга таъсирини утказади.
Ахборотлар хулосалари асосида мактаб, ўқитувчи фаолиятига, таълим мазмуни, стандартларга тузатиш ва зарур ҳолларда ўзгаришлар киритиб боради.
Таълим сифати мониторингининг мақсадлари
Таълим сифати мониторинга турли позициялардан туриб баҳоланиши мумкин:
Жараённи баҳолаш
Натижаларни баҳолаш
Қўйилган мақсадни қай даражада амалга оширилганини, унинг натижасини баҳолаш
Тизимнинг баҳоланиши ва якунланиши қай даражада амалга оширилганлигини баҳолаш.
Бу ишни амалга оширишда 5 факторли моделга суянилади.
Улар:
Кучли административ бошқарув.
Яхши ички руҳий ҳолат.
Базавий академик янгиликларга ориентация қилиш.
Ўқувчи ва ўқитувчилардан юқори натижаларни кутиш.
Ўқувчилар ривожланиши назорат тизимини йўлга қўйиш.
Таълим жараёнини доимий кузатувларини йўлга қўйиш орқали унинг аҳволи, натижалари, истиқболларини белгилаб бориш.
Унга: - Таълим жараёнини мақсадлари амалга оширилиб бормоқдами?
Ўқувчилар ривожланишларида илгари ўтказилган диагностика натижаларида ижобий ўсишлар, ўзгаришлар содир этиляптими?
Ўқитувчилар педагогик фаолиятини такомиллаштиришга замин яратиляптими?
Ўқув материаллари мураккаблик даражаси ўқувчи ўзлаштириш имкониятларига мос келадими?
Ўқувчиларнинг ўзлаштира олиш имкониятларини ўрганиш.
У ёки бу ўқув предметлари бўйича ўқув натижаси сифатини ўрганиш.
Ўқувчилар бўш ўзлаштиришларининг типик, дидактик сабабларини аниқлаш.
Ўқитувчилар томонидан қўлланилаётган дидактик ёндашувлар типларини таҳлил этиш.
Мактаб режимининг қай даражада қулайлиги таҳлили.
Ўқитувчиларнинг касбий, методик маҳоратига характеристика беришлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |