А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева



Download 1,52 Mb.
bet49/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   62
Bog'liq
Интерфаол

Биринчи босқич - тайёр методик тавсияномалар аниқ қилиб кўчирилади.
Иккинчи босқич - мавжуд тизимга айрим янги мослама (модификация)лар, методлар киритилади.
Учинчи босқич - янги ғояни амалга ошириш мазмуни, методлари ва шакли тўла ишлаб чиқилади.
Тўртинчи босқич — ўқитувчи ўқитиш ва тарбиялашнинг ўз концепциясини ва методикасини ишлаб чиқади.
Ўқитувчиларни инновацион фаолиятга тайёрлашда жамоадаги психологик муҳит, жамоа аъзоларининг қанчалик даражада дунё таълим бозоридаги янгиликлардан хабардор эканлигини ҳисобга олиш зарур.
Ўқитувчи инновацион фаолиятининг шаклланишида педагогик жамоанинг алоҳида ўрни борлигини кўпчилик олимлар таъкидлаб ўтадилар. Ўқитувчиларнинг новаторлик хусусиятлари ва таълим жараёнидаги янгиликларга бўлган муносабатига қараб, К.Роджерс ва К.Ангеловский педагогик жамоа аъзоларини 5 та гуруҳга ажратишни таклиф этади. 1. Новаторлар. 2. Олдинги реализаторлар, 3. Олдинги кўпчилик. 4. Кейинги кўпчилик. 5. Иккиланувчилар.
Таълим сифатини ошириш жамиятнинг барча жабҳаларида ҳаётни яхшилашга олиб келади. Янгилик киритиш таълим сифатини оширишнинг самарали воситаси бўлганлиги учун ҳам ривожланган давлатлар таълим жараёнига узлуксиз янгилик киритишга ҳаракат қиладилар. Кўпгина мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, инновацион жараёнларда таълим тизимидаги барча бўғинлар иштирок этиши лозим. Аммо инновацион жараёнлар юқоридан пастга қараб ҳаракатланса ва бунда ўқитувчи бўйсунувчи, яъни янгиликнинг фақат истеъмолчиси бўлиб қолса, у ҳолда бу жараён бюрократик тус олади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ўқитувчи инновация фаолиятга тайёр бўлиб, дарсга энг сўнги янгиликларни олиб кириб, ўқувчига қизиқарли ва уни эҳтиёжига мос равишда ташкил этсагина, сифат ва самарадорликни кафолатлаши мумкин.
Таълимда - мотивация
Дарс ва мотивация
Мотив - грекча сўз бўлиб "movere" - силжитиш, ҳаракатга келтириш, эҳтиёжга йўналтириш маъносини беради. Мотивация инсон фаолиятида жараёнга, фаолиятга, мазмунга қизиқиш-хоҳиш билан қарашдан бошланади.
Мотивация шахснинг фаоллашувига сабаб бўлувчи, мотив, эҳтиёж, стимул, вазиятли факторлар бўлиб, инсонни билиш учун олға ҳаракатлантирувчи кучдир.
Мотивлар инсоннинг бирор нарса, ходисага кизиктириб хоҳиш орқали интилишидир. Мақсадга эришишда дуч келган тўсиқ, ўта қийинчилик, қаттиқ талаб қилиб туриб олиш, ташқи ва ички муҳитлар унга тескари таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Шундай қилиб мотив шахснинг ўз эҳтиёжларини қондиришга интилиши орқали ҳаракатга келади. Интилиш, қизиқиш орқали амал оширилади.
Шунинг учун ҳам дарс жараёнида ва педагогик ижодий жараёнда мотивация муҳим рол ўйнайди. Ўқитувчи ва ўқувчини дарс жараёнида ҳамкорлик, ҳамижодкорлик, ҳамдардликка ундайди, иштиёқ билан кизикиб ўрганишга сабабчи бўлади. Дарсда яратилаётган ҳис туйғу, хоҳиш-истак, билим олишга интилиш ихтиёрий равишда иш юритиш натижасида ўқув-билувга бўлган қизиқиш тобора ортиб боради. Ўқувчилар билиш фаолиятини ташкил этишнинг энг оптимал шароити яратилади. Айниқса, ўқитувчининг эмоционал нутқи қизиқарли ўйинлар орқали ўқув жараёнини ташкил этиши, мунозара, мушоира ўтказиш вақтида вужудга келади ва ёрқин намоён бўлади.
Ўқув жараёнида мотивацияни ҳосил этиш орқали яхши натижаларни қўлга киритиш, мустақил равишда қийинчиликларни енгиб ўтиш ва бу ҳолатда ўқувчини қўллаб-қувватлаш жуда муҳим ҳисобланади. Айниқса, бундай ҳолларда ўқувчининг ўз-ўзига ишонч ҳисси, воқеа ва ходисаларни билишга интилиш ҳисси ортади. Бу уни яна кўпроқ нарсаларни билиб олишига йўл очади. Шунинг учун мотив ва мотивацияларнинг назарий, амалий томонларини ўрганиш, тажриба синовлар ўтказишда ўқувни қизиқиш орқали билиш асосида таълим сифатли ва самарали кечади.
Ўқув фаолиятини олиб боришда мотивнинг ички йўналишда эканлиги таъкидланади. Ўқув предмети мазмунини билиб олишга қизиқиш ва ижтимоий мотивлар мавжуд. Ўқув жараёнини олиб боришда бошқа ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ижодий ҳаракатлари ҳам ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Таълим жараёнида мотивлар бир катор босқичларда кечади:
1. Кенг қамровли мотивлар - Янги билимларни эгаллаб олиш, фактлар
ҳодиса ва қонуниятларни билишга ориентация.

  1. Ўқув-билув мотивлари - билимларни билиб олиш усулларига ориентация, билимни мустақил равишда олиб ўрганишга йўналганлик.

  2. Мустақил ўзини ўқитиш, мотивлар - қўшимча билимларни ўзлаштиришга қаратилган, шахсни ўз_ўзини ривожлантиришга қаратилганлик.

  3. Кенг қамровли ижтимоий мотивлар - масъулият ва бурчни ҳис қилишга йўналтирилган ва билимнинг ижтимоий муҳимлигини ҳис эта билиш.

5.Ижтимоий ҳамкорлик мотив - бир-бирига муносабатга асосланган ва бир-бирини тушуниб ҳамкорликка асосланган мотивлар.
6. Ўқув жараёнидан ташқари мотивлар:
Социал мотивлар;
а) жамият, гуруҳ, синфдошлар, таълим берувчилар, оила ва ҳ.к. олдидаги жавобгарлик мотивлари;
б) ўз ўрнини, мавқеини белгилаб олиш ва ўз-ўзини камолотга етказиш
мотивлари.
Шахсий мотивлар;
а) мақтов, яхши баҳога интилиш мотивлари - муваффақиятга интилиш
мотивлари (чала -ярим ички мотивлар)
б) пепшқадам бўлиш, атрофдагилар орасида сазовор ўринни эгаллашга
интилиш мотивлари - обрў эътиборли бўлишга интилиш мотивлари (ташқи мотивлар)
Салбий мотивлар (моҳиятан ташқи мотивлар) атрофдагилар, ҳамкасблар, оила томонидан кўрсатиладиган кўнгилсизликлардан ўзини олиб қочишга интилиш мотивлари - кўнгилсизликлардан сақланиш мотивлари.
Ўқув жараёнида мотивацияни шакллантириш катта аҳамият касб этади ва ўқув жараёнида ижодий ёндашувга таъсир кўрсатади.
• синфда ўқувчини, ўқув жараёнини ҳамкорликда ташкил этиш, иштирокини таъминлаш;

  • "ўқитувчи-ўқувчи" муносабатларини ташкил этиш ва маслаҳатлашган ҳолда иш кўрилади;

  • ўқув материаллари бошқачароқ баён қилинсагина, уни ўқувчи қизиқишига мослаштириш имкони туғилади;

  • дарс жараёнида қизиқарли ўйин, мунозаралар ва мушоиралар ўтказиш;

  • ҳаётда учрайдиган вазиятларни таҳлил қилиш;

  • мустақилликнинг ривожланиши ўқувчининг ўзини-ўзи назорат қилишига имкон яратади.

Юқоридагиларнинг барчаси дарс жараёнида ўқувчини мустақил фикр юритишга, ишлашга, назорат этишга ёрдам беради.
Ўқув мотивациясини мойиллаштириш. Ўқув мотивациясини шакллантириш биринчи ўқувчига эркин танлаш имконини яратишдир.
Ўқув мотивациясини жонлантириш учун унга мактаб, ўқитувчини, ўқув дастурини, машғулот турини, назоратни танлаш имконини туғдириш, шу орқали унинг қизиқишларини яшириш мумкин. Ўзи танлаган шакл ва формаларни ўз қизиқиши, хоҳиши билан бажаради ва унда масъулият ҳисси ортади.
Мотивацияни туғдиришнинг, иккинчи йўналиши ташқи назоратдан ўқувчини ҳоли этиш. Хаддан ташқари мақтов, жазоларни минималлаштиришдир. Чунки бундай ҳолларни рўй бериши ўқувчининг ички мотивини сусайтиради.
З.Ўқув жараёнининг талаби ўқувчининг қизиқиш ва интилишларига мос келиши керак. Айниқса, юқори синф ўқувчиларининг ёши ошган сари уларни келгусида ким бўлсам экан, деган фикр-мулоҳозалар камрайди. Келгусида ким бўлиши аниқлашган сари уларнинг қизиқиш ва интилишлари, ўқишга бўлган эҳтиёжлари тобора ошиб боради. Ана шу эҳтиёжларни ўрганиш натижасига кўра ўқувчига индивидуал ёндашиш орқали ўқув жараёнини ташкил этиш тобора уларга мос кела бошлайди. Худди шу даврда ўқувчи ҳаётида ўқув-билув жараёни уларнинг келгуси такдирларини ҳал этишга асос бўлади. Бу эса уларда ўқишга бўлган ички мотивлар пайдо бўлишига сабаб бўлади ва дарсларга нисбатан шахсий масъулиятлари ортади.
4. Дарсни шундай ташкил этиш керакки, дарс қизиқарли, улар эҳтиёжига мос бўлсин, дарсда ўқувчилар ва ўқитувчи билан мулоқотлар улар учун қувонч келтиришга, қониқиш ҳосил қилишга қаратилмоғи керак. Шу ҳолатларда улар стандарт меъёрларини шахсан ўзлаштириб оладилар, ўз кучларига ишонч пайдо бўлади. Бу таълим жараёни сифати ва самарадорлигини кафолатлашга олиб келади. Олинаётган натижалар ўқувчини рухлантиради ва янги муваффақиятлар сари етаклайди.
Ўқув жараёни мотивоциясини рўёбга келтирувчи имконият бу ўқув вазиятини вужудга келтиришдир.
Ўзлаштиришни ҳаракатга келтирувчи шароит бу ўқув вазиятини вужудга келтириш орқали ечим топишдир. Унинг ечимини топиш мантиқий фикр юритиш, кетма-кетликда ечим қидириш, маълум тизимли операцияларни ўтказиш орқали ечим қидиришдан иборат. Ўқув жараёни субъекти ўқувчидир;

  • ўқувчи предмет мазмунини — ўзлаштириб олиш йўналишида ҳаракат қилади

  • мазмунини ўзлаштириб олишда маълум тайёргарлик кўради (ўз психологик фаолиятини бошқара олиш, психофизиологик, психологик ва социал етуклик, у ёки бу фаолиятда ўзлаштириш фаолиятини ташкил эта олиш мотивизация механизмига эгалик қилиш);

  • ўқув фаолиятини бошқара олиш шунчалик муҳимки, ўқув мазмунининг асосий, муҳим кисмларини хотирасида қолдира олиши керак.

Бундай фаолият юрита олиш, ўқувчининг предмет мазмунини билиб олиши билан чегараланмай, у янги билимлар олиш ва уни сифатли ўзлаштира олишига сабаб бўлади.
• ўқувчини ўз фаолиятини мустақил бошқаришга ҳар доим ҳам эришавермайди, бу ҳолатларда ўқитувчи ёрдамга келиши талаб этилади.
Ўқитувчи фақат ёрдам берибгина қолмай, ўқувчини эҳтиёжи, режалаштриши, назорати, коррекция қила олишига асосий эътиборни қаратиши керак.
Ўқув жараёнини шундай ташкил этиш керакки, ўқувчининг интилиши, эҳтиёжи, қизиқиши асосида максимал даражада ўқувчининг ички мотивини уйғотиш орқали ўқув жараёнини олиб бориш зарур.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, ўқувчини иштиёқи, хоҳиш-истаги бўлмаган тақдирда дастурлар, таълим мазмуни, стандартлар шунчаки номигагина ўргатилса, ўқув жараёни самарали кечмайди.
Бундай ҳолларда кечган ўқув жараёнида ўқувчининг эгаллаган билими, кўникма ва малакалари самара бермайди. Айниқса, олган кўникма ва билимларини ўз шахсий фаолияти давомида амалда қўллай олмайди. Таълим жараёнини самара-сифатини оширишнинг тўғри ва ягона йўли билим олишга эҳтиёжнинг вужудга келиши ва шунга яраша мотивациянинг пайдо бўлишидир.
Шу ўринда эҳтиёж ва мотивлар тушунчасини яна бир изоҳлаб ўтиш жоиздир.
Эҳтиёж - жонли мавжудотнинг ҳаёт кечиришнинг конкрет шарт-шароитларига қарамлигини ифода этувчи ва бу шароитларга нисбатан унинг фаоллигини вужудга келтирувчи ҳолатдир.
• Инсоннинг, унинг ҳаёти ва ривожланишини таъминлайдиган маълум
шароитларга бўлган зарурати
• Инсоннинг воқеликка ва ўз вазифаларига бўлган муносабатини белгиловчи шахс хусусияти, охир-оқибат бу муносабат, унинг яшаш, ҳаёт тарзи ва фаолиятини белгилайди.
• Инсоннинг тирик организм ва шахс сифатидаги фаолияти учун моддий, маданий ҳамда маънавий нарса ва факторларга заруратини ифодаловчи шахс рухиятининг маълум бир ҳолати.
Эҳтиёжлар инсонда фаолликни уйғотади ва ҳаётий фаолият дастури сифатида намоён бўлиб, уни маълум қадриятларни эгаллашга йўналтиради.
Эҳтиёжнинг қондирилиши билан боғлиқ бўлган фаолиятга ундовчи ва унинг йўналишини белгиловчи сабаблар мотивлар деб аталади.
Мотивларда субъектнинг фаоллиги намоён бўлади. Эҳтиёжлар киши фаоллигининг барча турлари моҳиятини, асосий ҳарактлантирувчи кучини ташкил этиб, мотивлар ушбу моҳиятнинг (ҳаракатлантирувчи кучи) конкрет, ранг-баранг кўринишлари сифатида намоён бўлади.
Мотивлар моддий ҳам, номоддий ҳам бўлиши мумкин. Ҳар қандай бўлганда ҳам мотивлар замирида эҳтиёж ётади. Мотивлар эҳтиёжсиз мавжуд бўлмайди.
Мотивларни шакллантиришни икки ҳолатда вужудга келтириш мумкин. Стихияли равишда вужудга келган ёки ўқитувчи томонидан махсус ташкил этилган, ўқув ҳамда мехнат ҳолати ва шароитлари, шунингдек, муносабатлари сайланма равишда олинган мотивлар айрим майлли ҳолатларни актуаллаштиради. Бу жараённинг систематик равишда қайтарилиши оқибатида бундай майлли ҳолатларни туйғун мотивларга айлантириши биринчи механизмнинг моҳиятини ташкил қилади.
Таълим олувчиларнинг уларга тайёр шаклда такдим қилинадиган майл, ният, шахсни йўналтирувчи омиллар ва кадриятларни қабул қилиб ўзлаштиришлари ва шу билан уларда мотивлар шаклланишининг юзага келиши эса мотивларни шакллантиришнинг иккинчи механизмига мансуб.
Мотивларни келтириб чиқарувчи сабаблар сифатида (қизиқиш, масъулият, билимдонлик, фаоллик, нималаргадир эришишдан завқланиш ва хузурланиш, лаззатланиш ва бошқалар) хис-туйғуларни (аниқлилиги, самаралилиги ва мантиклилиги билан ўзига жалб қилувчи, янги билим ва малакаларни эгаллаш истаги билан боғлиқ; ҳаёти ва келажаги тўғрисидаги; шахсий ютуқ ва манфаатлари тўғрисидаги, обрў-эьтибор ва жамоатчилик эътиборига эга бўлган кишилар тўғрисидаги, ўзининг жамият учун кераклиги тўғрисидаги; ўқув предмети ва у билан боғлиқ масалалар тўғрисидаги; ва ҳ.к.), фикр ва ғояларни (маълум шахс билан биргаликда амалга ошириладиган; фаолиятнинг ёқимли, мароқли тур ва шакллари билан боғлиқ; муваффақият келтирувчи; ижодкорлик ва қандайдир янгиликни яратиш билан боғлиқ), иштиёқ ва ташаббусни кўрсатиш мумкин.
Мотивлар ичида таълимга тегишли бўлган ўқув мотивлари мавжуд. Таълим олувчилар тўлиқ сафарбарлик билан ишга киришишлари учун ўқув фаолияти давомида уларнинг олдига кўйиладиган вазифалар нафақат тушунарли, балки улар томонидан ички режада, дилдан қабул қилиниши, улар таълим олувчилар учун аҳамият касб этиши ва уларнинг ички кечинмаларида акс-садо бериши ва таянч нуқталар ҳосил қилиши керак.
Ўқув фаолияти доимо кўп мотивлик билан кечади. Бошқа фаолият турларида бўлгани каби, ўқув мотивлари ҳам ички ва ташки мотивларга ажратилади. Ички мотивларга ўқиш давомида ўқувчининг ўзини ривожлантириши; ўзгалар билан ҳамкорликдаги фаолияти; янги, номаълум нарсаларни билишга интилиш билан боғлиқ бўлган мотивлар киради.
Ҳаёт учун ўқиш зарурлигини тушуниш, ўқиш жараёни мулоқот имкони эканлиги, таниқли ва обрў-эътиборли одамларнинг мақтови каби мотивлар ўқув жараёни учун албатта фойдали бўлиб, уларни энди тўлиғича ички мотивлар деб ҳам қараб бўлмайди. Уларни ярим ички мотивлар сифатида қараш мумкин.
Ўқишга мажбурият сифатида қараш, пешқадамлик ва обрў-эътибор, одамларнинг диққат-эътиборига тушишга интилиш, шахсий ҳаётдаги, шунингдек амал билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, моддий рағбат ва муваффақиятсизликлардан сақланиш учун ўқиш ва бошқалар ташқи мотивлар ҳисобланиб, бундай мотивлар ўқув жараённинг характери ва натижаларига сезиларли салбий кўрсатиши мумкин. Таълим берувчининг асосий вазифаларидан бири, таълим олувчиларда мотивларнинг таркибидаги ички мотивлар нисбатини кўпайтиришдан иборат бўлиши керак.
Таълим сифати мониторинги

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish