9-мавзу. Тарбия жараёнидаги ғоявий-мафкуравий ишлар Режа


Эзгу фикрнинг таъсирчанлиги



Download 45,92 Kb.
bet5/9
Sana29.04.2022
Hajmi45,92 Kb.
#593454
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
9-маъруза

Эзгу фикрнинг таъсирчанлиги. «Яхши сўз — қиличдан ҳам кучли» деган гап бор. Дарҳақиқат, ўрнида ишлатилган сўзлар, ёрқин ва дилдан баён этилган нутқ, бамаъни фикр ҳар доим одамларнинг хулқ-атворига ижобий таъсир кўрсатади. Ана шундай фазилатлар соҳибини одатда «бамаъни одам» деб таърифлашади. Бундай шахслар соғлом мулоқот муҳитида фазилатларини ўзгаларга намойиш қила олади, ўзини эркин тутади ва ўзига ишонади.
Мулоқот жараёнида фикрга, соғлом ғояга эга бўлиш — масаланинг бир жиҳати. Унинг бошқа бир муҳим жиҳати ана шу фикрларни баён эта олиш қобилиятидир. Инсоний муносабатлар соҳасида буюк мутахассис деб эътироф этилган Дейл Карнегининг кучи ва машҳурлиги, аввало, унинг гапириш ва ўзгаларни тинглаш қобилиятида намоён бўлган. У бир вақтнинг ўзида минглаб одамларга мурожаат қила олар ва тингловчилар вақтнинг қандай ўтганини ҳам сезмас экан. Демак, нима ҳақида гапириш эмас, у тўғрида қандай гапириш ҳам ўта муҳим. Ана шундай таъсирчан гапириш маҳорати ва санъати — риторика фани одамдаги нотиқлик ва ўзгаларни ўз қарашларига эргаштира олиш маҳоратини назарда тутади. Мафкуравий тарбия ва таъсир жараёнида ҳам гапга чечанлик, сўз бойлиги ва уни аудиторияга етказа олиш муҳим аҳамиятга эга.
Сўз — ғоявий таъсир воситаси. Миллий ғояларни халқ онгига етказишда сўз асосий таъсир воситаси бўлган ва бўлиб қолади. Шу сабабли қадимги Грецияда риторика мактаблари ташкил этилган ва воизлар махсус қоида ва қонунлар асосида омма олдига чиқиб сўзлашга ўргатилган. Одамлар онгига муайян ғоя асосан шу йўл билан сингдирилган.
ХХ асрга келиб, риторикага оид мумтоз ёндашув ҳам қайта кўриб чиқилди. Американинг Йел шаҳридаги риториканинг тажриба мактаби 60- йилларда кўплаб тадқиқотлар ўтказиб, мафкуравий ва сиёсий тар-ғибот ва таъсир учун сўз ва нутқни мутлақ самарали деб бўлмаслигини исбот қилди.
Чунки омманинг сиёсий қарашлари ва онгига таъсир кўрсатишнинг бошқа механизмлари борлиги тажрибаларда асосланди. Олимларнинг эътироф этишларича, мафкуравий фикрлар маълум қарашлар тизими бўлиб, унда мантиқ етакчи ўрин тутади. Лекин инсон онги ҳар доим ҳам мантиққа бўйсунавермайди. Бу йўл ёки восита аниқ фанлар соҳасига, умуман илм- фанга тааллуқли ҳисобланади. Маълум бўлишича, одамни ўзи ишонишни хоҳламаган нарсага ишонтириш ўта мушкул иш экан. Чунки у ўзининг шахсий қарашлари, манфаатларига мос келадиган нарсаларгагина ишонади.
Яъни, оммага чиройли илмий иборалардан кўра, табиий, одатий, кундалик ҳаётда ишлатиладиган иборалар, сўзлар тизими тезроқ ва кучлироқ таъсир кўрсатади. Тажриба ўткир сиёсатдонларнинг ҳеч қачон ўз нутқларида ғайритабиий, илмий иборалардан фойдаланмаслигини кўрсатади.
Шундай қилиб, тингловчига таъсир этувчи ва унинг ишончини уй-ғотувчи нутқ шундай бўлиши лозимки, уни тинглаганлар ҳар бир ифода этилган сўз устида камроқ ўйланиши, аксинча, таниш, ўзига ёқимли нарсалар хусусида гап бораётганини қалбан ҳис қилиб туриши керак. Демак, нотиқ ёки воиз нутқида ишлатиладиган, жамият ва халқ манфаатини ифодаловчи ижтимоий рамзлар — сўзлар, иборалар, шиорлар, нарса ёки ҳодисалар ўша тингловчи талаб-эҳтиёжи, орзу-умид ва манфаатларига бевосита алоқадор бўлгандагина таъсирчан ва ишонч-ли бўлади. Мисол учун, мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг халқ вакиллари билан учрашувларини эсланг.
Давлатимиз раҳбари ўзининг ўта масъулиятли лавозими ва мавқеидан қатъи назар, оддий меҳнаткашлар билан учрашганда ёки Ватан ва юрт тақдирига алоқадор масалалар юзасидан интервьюлар берганда, ҳар бир ўзбекистонлик учун тушунарли ва равон тилда, аниқ жумлалар билан гапирадиларки, унинг мазмуни кекса онахонлардан тортиб, талаба-ўқувчиларгача — ҳаммага бирдек тушунарли бўлади. Юртбошимиз чет эллик меҳмонлар ва давлат делегацияларини қабул қилганларида, яъни соф расмий маросимларда эса сиёсий терминлар, жумлалардан шундай оқилона фойдаланадиларки, Президент тимсолида меҳмонларимиз бутун жамият ва халқнинг ақл-иродаси ва интеллектуал салоҳияти тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилади.
Мафкуравий таъсирнинг яна бир муҳим хусусияти борки, у ҳам бўлса, муайян қарашлар тизимини бирдан, бир вақтнинг ўзида ифода этишга интилмаслик. Чунки оддий тингловчи айрим алоҳида фикрлар орқали ўша мафкуравий тизимнинг туб моҳиятини англаб олиши мумкин. Масалан, миллий қадриятларимизнинг аҳамиятини уқтириш учун уларнинг барчасини бир бошдан санаб ўтиш шарт эмас. Яъни, она меҳр-муҳаббатининг нақадар улкан куч экани, бунга алоқадор ноёб удумларимиз борлигини англаш учун оддийгина она алласининг таъсирчанлигини англаш ҳам кучли кечинмаларни уйғотиши мумкин.

Download 45,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish