9-мавзу. Тарбия жараёнидаги ғоявий-мафкуравий ишлар Режа


Эзгу ғоя ва эътиқодни шакллантирувчи омиллар



Download 45,92 Kb.
bet6/9
Sana29.04.2022
Hajmi45,92 Kb.
#593454
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
9-маъруза

Эзгу ғоя ва эътиқодни шакллантирувчи омиллар. Инсон эътиқодсиз,
ғоясиз, фикрлашсиз яшолмайди. Шахс ва унинг эътиқоди масаласи муҳим муаммолардан бўлиб, унинг шаклланиши моҳиятан ижтимоий омилларга бевосита боғлиқ, деб қаралади. Бу масалага эътиборнинг ортиб бораётганининг боиси шундаки, шахсдаги мафкуравий иммунитетнинг шаклланишида ундаги эзгу ғоя ва имон-эътиқод муҳим аҳамиятга эгадир.
Агар биз ёшларимизда болаликдан бошлаб соғлом эътиқод ва юксак дунёқарашни шакллантира олсак, улар маънавияти бой, мус-тақил фикрли ва олижаноб шахслар бўлиб камолга етади. Шу маънода, шахс эътиқоди ундаги шундай барқарор ва теран фикр, тасаввурлар, билимлар мажмуики, мафкуравий дунёқараш ҳамда миллий ғоялар аслида ана шундай эътиқодлар асосида шаклланади.
Шахснинг маънавиятини белгиловчи бошқа кўплаб психологик бирликлардан фарқли ўлароқ, эътиқод ва дунёқараш нисбатан барқарор ва уйғун бўлиб, уни осонликча, тез фурсатда ўзгартириб бўлмайди. Шунинг учун унинг табиатини ўрганиш, унинг ўзгаришига таъсир кўрсатиш омилларини аниқлаш масаласи билан бевосита боғлиқдир.
Шахс камолоти жараёнида унинг турли зиддиятлар ва зарарли эътиқодларга берилиш ҳолати ҳам кузатилади. Масалан, психологлар этник зиддиятлар ҳамда диний эътиқодлар шаклланиши ва ўзгаришига катта эътибор бериб, ушбу жараёнга хос умумий қонуниятларни ўрганган.
Масалан, машҳур америкалик психолог Гордон Оллпортнинг фикрича, эътиқод ва этник зиддиятлар ўзига хос умумлашган установкалар бўлиб, агар шахсда муайян бирор миллат вакилларига нисбатан салбий муносабат ёки зиддият мавжуд бўлса, демак, унда бошқа бир миллат вакилларига нисбатан ҳам худди шундай муносабатни кутиш мумкин.
Шахс эътиқодига алоқадор бўлган шундай зиддиятлардан бири диний бўлиб, уни ҳақиқий тақводорлик ёки ҳақиқий эътиқоддан фарқлаш зарур. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда шахсдаги ташқи ва ички диний эътиқод ёки динга мойилликни фарқлайди. Америка олимлари ўтказган кўплаб тадқиқотларда сиғиниш жойларига бориш билан эътиқодлилик кўрсатгичлари ўртасидаги боғланишни ўрганган. Бу боғланиш бевосита бўлиб, черковга мунтазам қатнамайдиганларда толерантлилик даражаси ўртача бўлиб чиқди. Черковга мунтазам қатнайдиган шахсларда унинг даражаси юқори экани маълум бўлган. Тадқи-қотлар кўра, диний манбаларни тўла мутолаа қилиб чиққан одам одатда зиддиятлардан холи, толерантлиги эса юқори бўлар экан. Бу тадқиқотлардан қандай хулоса чиқариш мумкин?
Биринчидан, шахс эътиқоди унинг жамиятдаги хулқини белгиловчи омил бўлгани учун ҳам уни шакллантиришга, энг аввало, жамият ва жамоатчилик, оила ва барча турдаги таълим муассасалари жалб этилади.
Иккинчидан, биз эътиқодни шакллантирувчи ҳар бир омилнинг таъсир кучи нималарга боғлиқлигини билишимиз керак. Булар қуйидагилардир: а) таъсир кўрсатувчи манба — шахс ёки гуруҳ, бошқача қилиб айтганда, коммуникатор; б) таъсир мазмуни ёки маълумот; в) таъсир воситаси ёки маълумот етказувчи тармоқ; г) таъсирни қабул қилувчи ёки аудитория.
Таъсир кўрсатувчи шахс — таълим берувчи. Таъсир кўрсатувчи шахсдан нималар талаб қилинади? Аввало, тажриба, билимдонлик, ишонтира олиш қобилияти, унинг нутқи, ўзига ишончи ва бошқалар. Мафкурачиларнинг асосий иш услуби, методларига ўзида мавжуд билим, тушунча, ғояларни асос қилиб олган ҳолда, биринчи навбатда, ёшларда, қолаверса, кенг халқ оммаси онгида мустаҳкам эътиқодни шакллантириш, таъсир кўрсатиш ва тақлид этишга чорлашдир. Бунда у мулоқотнинг барча самарали ва таъсирчан воситалари — монолог, диалог, баҳс-мунозара, брейн-шторминг кабилардан фойдаланади. Айнан ана шу фаолият ҳар бир таъсир кўрсатувчининг риторика асосларидан хабардор бўлишини, нутқ маҳоратини эгаллашини талаб қилади. Сўзловчи ўз нутқида нутқий ва нутқий бўлмаган воситалардан ўз ўрнида, мақсадга мувофиқ тарзда фойдалана олиши шарт. Агар воиз ёки нотиқ ўзига берилган минбарда фақат сўз ва иборалар тизимидан фойдаланиш билан чекланса ёки қоғозга туширилган матндан четга чиқолмаса, уни аудитория тингламайди, унга ишонмайди. Шунинг учун
ҳиссий таъсир усуллари — ўринли ишлатилган қарашлар, имо-ишора, мимика ва патомимика кабилар ҳам таъсирни кучайтирувчи психологик механизмлар эканини унутмаслик керак.
Тарбиячидан талаб қилинадиган яна бир муҳим хислат — гапираётган кишининг ёқимтойлигидир. Бу ҳам нотиққа нисбатан ишонч ва эътиқодни оширади. Ёшлар аудиториясида воизнинг мурожаатига эътибор жиддийроқ бўлади. Зиёли, олимлар аудиториясида мантиқий, илмий таҳлилга асосланган фикр ва мулоҳазалар катта таъсир кучига эга бўлади.

Download 45,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish