9-мавзу. Тарбия жараёнидаги ғоявий-мафкуравий ишлар Режа



Download 45,92 Kb.
bet1/9
Sana29.04.2022
Hajmi45,92 Kb.
#593454
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
9-маъруза


9-мавзу. Тарбия жараёнидаги ғоявий-мафкуравий ишлар
Режа:

  1. Ғоявий тарбия ғоявий таъсир тшушунчалари.

  2. Ғоявий тарбиянинг жамият тараққиётидаги аҳамияти.

  3. Тарбия жараёнидаги ғоявий профилактика.

  4. Тарбия жараёнида миллий ғояни сингдириш технологиялари.



Ғоявий тарбиянинг моҳияти. Шахс тарбиясининг муҳим йўналиши — бу ғоявий тарбиядир. Бу — инсон онги ва тушунчалари тизимида ҳаёт ҳақидаги фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, диний, эстетик, ахлоқий, бадиий, касбий қарашларни мақсадли шакллантириш жараёнидир. Ҳар қандай тарбия жараёни охир-оқибат, ўз мақсад ва моҳиятига кўра ғоявий тарбиядир. Чунки оилани оламизми, болалар боғчасиними, маҳалла, мактаб, коллеж, лицей, университет ёки академияни оламизми — ҳаммасида бериладиган таълим- тарбия жараёни талаба ва тингловчилар дунёқарашини кенгайтириш, уларнинг онгини илмий асосланган билимлар билан бойитиш ҳамда жамият учун, унинг равнақи учун керак бўлган сифатларни камол топтиришга йўналтирилган бўлади. Бу ишлар боланинг дунё ҳақидаги, оламнинг ривожланиш қонуниятлари, инсоний муносабатлар борасидаги ўзига хосликлар, ахлоқ тамойиллари, гўзаллик ҳақидаги тушунчаларини кенгайтиришга хизмат қилади. Бу том маънода мафкуравий тарбиянинг асоси, пойдеворидир. Шунинг учун мафкурасиз инсон, мафкурасиз гуруҳ, миллат, халқ, жамият бўлиши мумкин эмас.
Нима учун бир жамият, ижтимоий гуруҳ (масалан, сиёсий партия, ижтимоий ҳаракат) мафкурасини бошқа бир ижтимоий гуруҳга мажбуран сингдириш нотўғри. Чунки мафкура — муайян ижтимоий гуруҳ аъзоларига хос ўзларидаги мавжуд эҳтиёжлар, тилак, орзу-умид ҳамда манфаатлар асосида ўша гуруҳнинг қарашлари, тасаввурлари дунёси ҳамда ғояларининг маҳсули сифатида яратилади. Унда бошқалар манфаатлари ифодаланмаслиги ҳам мумкин. Бас, шундай экан, ўзгалар манфаатини кўзловчи мафкурани халқ онгига зўрлаб сингдириб бўлмайди. Масалан, америкаликларнинг ўз мафкуравий қарашлари бор, бу қарашлар тизими ҳар бир америкаликни юрти
билан фахрланиш, унинг келажаги учун қайғуриш, бу йўлда тинимсиз изланиш ва меҳнат қилишга ундаши табиий. Лекин бу қарашларга суянган ва уларни чуқур таҳлил қилиб ўрганган ҳолда биз ҳам фақат шундай қилсак бўлар экан, биз ҳам фақат шу йўлдан борайлик, деб бўлмайди. Чунки ҳар бир жамият ривожининг ўзига хос қонуниятлари мавжудки, ўша жамият аъзолари уларни ўзларининг туб мақсад ва манфаатлари асосида шакллантиради.

Download 45,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish