9-мавзу. Тарбия жараёнидаги ғоявий-мафкуравий ишлар Режа



Download 45,92 Kb.
bet7/9
Sana29.04.2022
Hajmi45,92 Kb.
#593454
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
9-маъруза

Ахборотнинг мазмуни. Нотиқнинг нима ҳақида гапираётгани ҳам мафкуравий тарбияда муҳим ўрин тутади. Тадқиқотлардан шу нарса маълум бўлдики, одамларга ҳам ақлан асосланган — (рационал), ҳам эмоционал (ҳиссиёт уйғотувчи) маълумотлар тез таъсир қилади. Бунда аудитория хусусияти назарда тутилиши керак. Масалан, ўқимишли, тушунган одамлар аудиторияси фактларга таянган, асосли маълумотни тез қабул қилиб, унга ишонса, кичик ёшлилар, маълумот даражаси пастроқ шахслар кўпроқ юракка яқин, эмоционал маълумотга ўч бўлади. Бундайлар ҳаттоки улардаги айрим негатив ҳис-туйғуларни қўзғатувчи маълумотларга нисбатан ҳам фаолроқ бўлади. Шунинг учун ҳам касалликка қарши ёки зарарли одатларга қарши қаратилган рекламада кўпинча даҳшат уйғотувчи расмлар берилади. Ёки фикрни ўзгартириш учун берилаётган маълумот тингловчида мавжуд билимлардан кескин фарқ қилса ҳам унда янги маълумотга нисбатан ишонч ва уни қабул қилишга мойиллик кучли бўлади.
Мафкуравий ахборот ёзма ёки оғзаки тарзда етказилиши мумкин. Агар биринчисига газета, журналлар, китоб ва дарсликлар, ёзма манбаларда мужассамлашган маълумотлар кирса, иккинчисига маъруза ўқиш, дарсни баён этиш, мунозара ва суҳбатлар ўтказиш киради. Бундан таш-қари, мафкуравий ғоялар турли бадиий ва ҳужжатли фильмлар, болалар ёки катталар учун яратилган мультфильмлар орқали ҳам етказилиши мумкин.
Муҳими, улар халқ маънавияти, ўлмас меросимиз, келажакка ишонч уйғотувчи маъно-мазмун билан йўғрилган бўлиши керак.
Маълумотларнинг мазмундорлиги ва таъсирчанлигини уларнинг оммабоплиги, билдирилган ёки ифода этилган ғояларнинг содда, ихчам ва равон баён қилинишига кўп нарса боғлиқ. Тингловчи ҳар бир сўзни тушунсагина, унда теран муносабат шаклланади.
Бундан ташқари, бирламчилик ва иккиламчилик самараси қонунияти ҳам бор. Унинг моҳияти шундан иборатки, дастлаб қабул қилинган маълумотнинг мазмуни одамга кучлироқ таъсир қилади. Лекин, иккинчи томондан, тингловчи томонидан машғулот охирида эслаб қолинган маълумот ҳам хотирада мустаҳкам ўрнашади. Буни ҳам мафкуравий тарбия жараёнида албатта инобатга олиш зарур.
Болалар билан миллий ғояларимиз хусусида олиб бориладиган суҳбатларда тарбиячи ёки мураббий аввалдан тайёр саволлар тартибини ишлаб чиқиши ишлатиладиган таянч иборалар катта аҳамият касб этади.
Бунда ҳар бир жумла ёки иборанинг конкретлиги, ҳаётийлиги ва образлилиги муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Download 45,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish