Цилиндр блокларини таъмирлаш. Улардаги характерли нуқсонлар: тақсимлаш вали втулкаси ости тешикнинг ейилиши; итаргичлар ости тешикларининг, туб подшипникларини вкладишлари тагидаги уяларнинг ейилиши; цилиндрлар каллаклари ётадиган сиртларнинг букилиши. Шу билан бирга деворларда дарзлар ва ёриқлар ҳам учраб туради. Автомобиллар двигателлари блокларида бундан ташқари клапан втулкаларини йўналтирувчиси тагидаги тешикларнинг ейилиши, клапанларнинг уячалари ва цилиндр ишчи юзаларининг ейилиши кузатилади.
Дарзли блоклар, салт равишда металл электродлари ёки кам углеродли электродлар билан куйдирувчи валиклар усулида пайвандланади, блоклар ямоққўйиб таъмирланади, БФ – 1 елими ёрдамида ёки металл ямоққўйилиб, ҳамда эпоксид пастаси билан таъмирланади. Кучланишлар остида ишламайдиган блоклардаги дарзли жойлар штифлар қуйилиб таъмирлашга йўл қўйилади.
Ёрилган блоклар, одатда, болт ёрдамида қотириладиган ямоққўйилиб тикланади (амалда ямоқларнинг чеккаси пайвандлаш ёки БФ – 2 елим билан, эпоксид смоласи асосидаги таркиб билан таъмирлаш кенг қўлланилмоқда).
Корпусли деталлардаги ёриқларни махсус қуйимлар ва штифлар билан ёпиш усуллари тегишли плакатлардаги маълумотлар ёрдамида кенгроқ ёритилади.
Рамаларни таъмирлаш. Рамалар машинанинг асосий ва энг кўп юк ортиладиган қисмидир. Трактор, автомобил ва бошқа ўзи юрар машиналарнинг рамалари парчинлар (заклёпкалар) (Т – 38, ДТ – 54А, Т – 75, ГАЗ – 51А ва б.) ёки пайвандлаш (ГАЗ – 69А, ДТ – 75 ва ҳ.к.)ёрдамида йиғилади. Улардаги асосий нуқсонлар:парчинланган рамаларда кронштейнларни махкамлаш зонасидаги эскириш ёриқлари, парчин бирикмаларининг бўшаши, пайванд чокларининг ейилиши, пайвандланган рамаларда – пайванд чокларининг бўшашиши ва у ерда ёриқлар пайдо бўлиши, букилганлик, буралиш, ёриқлар ва синиқлар. Рамалардаги нуқсонлар ташқи кузатув орқали чорқирраларнинг тўғри чизиқлиги, чизғич билан, буралиш – андазалар билан текширилади.
Рамаларни тўғирлашда гидравлик, винтли, рейкали мосламалар билан бирга маҳаллий қиздириш усули билан тиклаш ҳам ишлатилади (тегишли плакатлар таҳлил қилинсин).
Тўғирлангандан сўнг рамалардаги дарзлар Э – 42 ёки УОНИ – 13/55 электродлари билан тескари кутбда ўзгармас ток ёрдамида пайвандланади. Пайвандлашдан олдин дарзлар тозаланади ва 45о остида фаска очилади, дарзли жойнинг чеккаларида унинг кўринадиган жойидан 10 – 15 мм узоқликда 4 – 8 мм диаметрга тенг тешиклар сверловкаланади (раманинг қалинлигига қараб). Кўп синган, катта дарзли рамалар ёки учбурчак шаклидаги накладкалар (уголокли темирдан ясалган) қуйиб наварка қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |