9-мавзу: Намунавий ва базавий деталларни тиклаш усуллари. Режа


-расм. Ишланма ошган сари ейилиш жараёнининг ўзгариш ҳолати



Download 1,48 Mb.
bet2/13
Sana22.04.2022
Hajmi1,48 Mb.
#573103
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
маъруза 9

1-расм. Ишланма ошган сари ейилиш жараёнининг ўзгариш ҳолати:
1-чиниқтириш жараёнидаги ейилиш; 2-нормал фойдаланиш жараёнидаги ейилиш; 3-аварияли ўлчам шароитида фойдаланиш жараёнидаги ейилиш; Sбош, Smax-бошланғич ва деталнинг чегаравий ҳолатидаги максимал ейилиши қийматлари.
Smax ва Sбошқийматларини билган ҳолда таъмирлашлараро хизмат муддатини (фойдланиш ресурсини) қуйидагича аниқлашимиз мумкин:

бу ерда v- деталнинг ейилиш тезлиги, м/с.
Ейилиш оқибатида металл қоплами қалинлиги (вал учун):

бу ерда Дн, Дор-ейилган деталнинг номинал ва ҳақиқий диаметрлари.
Машинага барча хизмат кўрсатиш шароитларида ҳар хил омилларнинг таъсири оқибатида ейилишига Т А Б И И Й ейилиш дейилади.
Машинага сифатсиз техник хизмат кўрсатишда тез ейилиш таъсирида ўтқазиш ўлчамларининг бузилиши сабабли мойланиш режими кескин ўзгаришига олиб келадиган ишлаб чиқариш нуқсонига А В А Р И Я ли ейилиш дейилади. Юқоридаги расмда ейилиш жадаллигининг умумий кўринишини тавсифловчи эгри чизиқ тасвирланган.
Бирикмадаги тирқишнинг жадал тарзда ўзгариши натижасида мой узоқ сақланмайди ва детал мойли ишқаланишдан яримқуруқ ва қуруқ ишқаланиш режимига (шароитига) ўтади.
Бу ҳолат қишлоқ хўжалик машиналари ишчи бирикмалари учун кўпроқ учрайдиган ҳолатлардан ҳисобланади (плуглар, култиваторлар, сеялкалар, ем тайёрлаш машиналари, гўнг тозалаш, ИЁД кулачокли валлари, тирсакли валлар ва ҳ.к.).
Машина деталларидаги чегаравий ейилишлар. Деталларнинг узоқ муддат ишлашини аниқлашда унинг чегаравий ейилишини тўғри аниқлаш керак бўлади. Деталларни чегаравий ейилишга етмасдан чиқитга чиқариш уларнинг ишлаш қобилияти ресурсидан тўлиқ фойдаланмасликка олиб келади. Детал чегаравий ейилиш ҳолатига етганда жараённинг динамик даражаси (энергия ҳажми) ошади, бирикмадаги деталларнинг ейилиши ортиб кетади.
Деталнинг чегаравий ейилишининг содир бўлишини қуйидаги асосий хусусиятлардан аниқланади:
-термик ишлов берилган металл қопламасининг 0,1-0,2 ммқалинликка қадар ейилиши (тирсакли вал, газ тақсимлаш валлари), бундан ўтганда ейилиш жараёни жадаллашиб кетади (3-зонага қаралсин).
-ейилган детални конструктив бирикма таркибида ишлатиб бўлмаслиги;
-детал диаметридаги ёғ қалинлигининг камайиши оқибатида конструктив мустаҳкамликнинг камайиши (цилиндрлар гилзалари, лемехлар, култиватор панжалари);
-ўтмаслашиш сабабли ишлаш вақтида ишчи органларида қаршиликнинг ортиб (плуг, култиватор, сеялкалар) кетишлиги.
Деталларни чиқитга чиқаришдаги асосий хусусиятлар қуйидагилардан иборат:
-ишчи органларида ишчи сиртларнинг геометрик шаклининг бузилиши (лемех, панжалар, тирмалар тиши, кулачокли валлар ва бошқалар);
-бирикмадаги тирқишнинг ўзгариши (сирпаниш подшипниги, плунжер жуфтлари, зичлагичлар, валлар ва б.)ортиб кетиши;
-ҳисобий (номинал) ўлчамларнинг ўзгариши (тишли бирикмалар, шлицлар, занжирлар, фрикцион ўзатмалар);
-ўтқазиш юзаларида микро ва макро релефларнинг ўзгариши (тезкор тишли ўзатмалар, думалаш подшипниклари, клапанлар ва б.).
Қуйидаги чегаравий ейилишларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
-техник (детал бирикмасининг конструктив мустаҳкамлиги билан боғлиқ);
-сифат (чиқарилаётган маҳсулот сифатининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган чигит, экиш, дон янчиш сифати ва ҳ.к.);
-иқтисодий (иш унумдорлигининг пасайиши, фойдаланиш жараёнидаги харажатларнинг ортиши ва маҳсулот таннархининг кўтарилишини тавсифловчи кўрсаткичларнинг ўзгариши билан боғлиқ).
Қишлоқ хўжалик машиналари ишчи қисмларининг деталлари, одатда, абразив ейилади, уларнинг тезлиги кенг чегараларда ўзгариши мумкин (5 дан 200 мм/соатгача-қурилиш машиналари учун, масалан).
Турлича гуруҳдаги деталлар сиртининг ейилиши тахминан қуйидагича тақсимланади:

  1. Цилиндрик сиртларда -52 фоизни;

  2. Конуссимон ва сферлик сиртларда – 3 фоизни;

  3. Пазлар, ариқчалар – 5 фоизни;

  4. резбалар – 10 фоизни;

  5. текис сиртлари – 1,0 фоизни;

  6. шестерия тишлари 2 фоизни;

  7. профил ва фасон сиртлар – 1,0 фоизни

ташкил этади.
Ёрилиш (дарзлар) ва синишлар – 90 фоиз деталларда кузатилади, геометрия ва шаклнинг бузилиши – 13 фоиз деталларда кузатилади.
Машина деталларидаги умумий ишчи сиртлари таснифи ишлаб чиқилган, улар:

  1. цилиндрик ташқи ва ички;

  2. резбали, шлиқали;

  3. тишли, ариқчалар (пазлар, лисонлар), конуссимон (сферасимон, профилли, фасонли ва б.).


1-расм. Вал ўлчамини катталаштириш ва тешик ўлчамини камайтириш ҳисобига ўтказиш жойини тиклаш схемаси.




2-расм. Вал ва тешик ўлчамларини катталаштириш ҳисобига ўтказиш жойини тиклаш схемаси.

3-расм. Вал ва тешик ўлчамларини камайтириш ҳисобига ўтказиш жойларини тиклаш схемаси.

Н А М У Н А В И Й деталларни тиклаш уларни таъмирлашнинг хусусий холи бўлиб бунда деталларнинг ҳамма ўлчамлари ва чидамлиги янгилари даржасига етказилади. Деталларни тиклаш доим умумий характерга ва марказий ишлаб чиқариш жараёнига эга бўлишлари лозим.
Бу юқори унумли ихтисослаштирилган дастгоҳлар ва оқим тизимларини қўллашга имкон беради. Натижада қайта тикланган деталларнинг ейилишга чидамлилиги янада ошади, таъмирлаш (тиклаш) таннархи анча арзонлашади.
Қуйида вал ва тешикларни (ўтқазиш жойларини) тиклаш усуллари келтирилган.
Деталларни тиклаш жараёни тўғри ташкил этилса, янги эҳтиёт қисмлар сарфи кескин камаяди, ишлаб чиқариш қувватлари ортади, таъмирланаётган (тикланган) машина, узел, агрегат, деталларга кетадиган харажатлар сарфи пасаяди.
Вал бўйинлари ва подшипниклари табиий (физик), кимёвий ва бошқа омиллар таъсирида ейилади. Масалан, двигател ишлаётганида КШМ-га таъсир этувчи кучлар чемаси 4-расмда кўрсатилган. Бунда нормал N кучи цилиндр ёки гилзаларнинг сиртларининг ейилишига, F кучи эса шатун ва поршен бармоғининг ейилишига R ва Т кучлар эса тирсакли валдаги шатун ва туб бўйиннинг ва ўтқазиш жойларининг жадал ейилишига олиб келиши мумкин. 1,б-чемаси поршен халқаси ва халқа ариқча деворларининг ейилиш омилларини ёритишга имкон беради. Сурков мойининг сифати ёмонлашган сари бирикма деталларидаги ишчи сиртлар кўп ейилади.

4-расм. ИЁД двигатели ШПГ-га таъсир этувчи кучлар тахлилига.


Кўргазмали қуроллар асосида тирсакли валларни, шатунларни, поршен бармоқларини, блок каллакларини, цилиндр ва гилзаларни тиклашнинг ўзига хос хусусиятлари кенгроқ ёритилади.

















Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish