Кузовларни таъмирлаш. Улардаги асосий нуқсонлар: бўёқларнинг кўчиши, занглаш, букилиши, дарзларнинг ҳосил бўлишидир. Улар асосан тунукали листлардан ясалади. Дарзли жойларни таъмирлашда полимер материалларидан фойдаланилади.
Бунда полимер кукинмаларини термик усулда пуркаш самаралидир (нуқсонларни бартараф этиш усуллари тегишли плакатларни таҳлил қилиш асосида кенгроқ ёритилади).
Деталларни таъмирлаш ва тиклаш пайтидаги деталларга ишлов ва тўғри шакл бериш, юзларда маълум ғадир- будирликлар, берилган ўлчамлар ҳосил қилиш мақсадида амалга оширилади.
Деталларга ишлов беришда турли инструментлар (шу жумладан абразивли) кўп ишлатилади, электрик ишлов бериши турига эса – электрокимёвий, электроабразивли, электроконтактли, электроэрозион ишлов бериш турлари киради.
Деталларни таъмирлаш ва тиклашдаги механик ишлов беришлар уларни ясашдаги операцияларга ўхшашдир.
Кўпчилик ҳолатларда деталларга ишлов бериш пайтидаги керакли ўрнатиш базалари шикастланган ёки улар бўлмаслиги ҳам мумкин.
Шунинг учун айниқса ўрнатиш базаларини танлашга жиддий эътибор бериш талаб қилинади.
Ўрнатиш базаларини танлаш. Инструментга нисбатан ишлов бериладиган деталнинг ҳолатини аниқловчи ўрнатиш базаси (юзаси) асосий ва ёрдамчи бўлиб иккига бўлинади. Асосий базалар- комплектли гуруҳдаги детал ҳолатини аниқловчи юзадир. Ёрдамчи базалар- деталга ишлов бериш пайтида унинг ҳолатини аниқловчи махсус ҳосил қилинган юзалардир. Бундай база сифатида марказловчи тешик юзалари, махсус юзалар (тирсакли валларда технологик таянч юзалари 8 та) тешикларидаги поясоклар хизмат қиладилар. Масалан, тирсакли валларда асосий база сифатида илдизли узак, туб бўйинлари маховик ва шестерня ўтирадиган жойлар ҳисобланади, уларда ёрдамчи база сифатида марказловчи тешиклар ёки тешиклар четларидаги поясоклар хизмат қилади.
Деталларга ишлов беришда биринчи галдаги ёрдамчи базалардан фойдаланилади. Баъзан ёрдамчи базалар деформацияга учраши мумкин. Шунинг учун детални станокга ўрнатишдан олдин ёрдамчи ва асосий базаларни тузатиш лозим. Ёрдамчи базалари йўқ ёки шкастланган бўлса вақтинча ёрдамчи базаларни яратишга тўғри келади. Унинг учун деталларда янги марказловчи тешик ёки пайвандланган пайтларда (юмшоқ пўлатли) ёки тешикнинг ички юзасида марказловчи фаска очилади (коромисла валикларида, поршен бармоқларида, буриш ципфалари шкворенларида).
Баъзан эса камроқ ейилган асосий базалардан ҳам фойдаланилади.
Деталларда ёрдамчи базалар йўқ бўлиб, янгисини яратиш иложи бўлмаганида дастлаб камроқ ейилган асосий базалар ишлатилади: ундан кейин эса бирор ейилган юзага ишлов берилади ва у сирт асосий база сифатида ишлатилиб, бошқа жойларга ишлов берилади. Ушбу усул оралиқ (втулкалар, подшипниклар, ступицалар корпуслари) ҳамда базавий (узатма қутиси ва кетинги кўприк корпуси, блоклар корпуси) деталлар учун қўлланилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |