Бирлашма ҳосил қилувчи деталлардан ёрдамчи база сифатида фойдаланиш. Бу усул автомобилнингтормозловчи барабани (ғилдирак ступица билан биргаликда йиғилган ҳолатда) йўниш пайтида конуссимон подшипниклар ташқи халқасининг сиртларига ишлатилган ишлов бериш тартиби 7 – расмдагидек амалга оширилади.
Оправканинг цангали ва кескичли ички ва ташқи сиртларига ишлов берувчи оправка турлари (токарлик ва сверлолаш станоклари 7 – расмда кўрсатилган).
Намунавий деталларга тирсакли валлар, подшипниклар, тақсимлаш валлари, двигател блоклари, цилиндрлари ва гилзалари, резбали, шпонкали ва шилицали бирикмалар, шестерня, юлдузчалар, валлар, втулкалар ва бошқа деталларни киритиш мумкин /2/.
Ташқи цилиндрик юзаларни чархлаш, жилвирлаш, притиркалаш, полировкалаш ва деформациялаш йўли билан ҳосил қилиш мумкин. Ички томонлари эса – сверлолаш, разверткалаш, юниш, притирлаш, хонинглаш, жилвирлаш, прошивка қилиш ва бошқа усуллар ёрдамида олиш мумкин.
Ясси деталлар йўнилади, фрезаланади, опиловкаланади, шабравка ва шлифовкаланади. Лекин машиналарнинг бу каби деталларини совуқлайин таъмирлаш ва тиклашда улардаги нотекис ейилган металл қатлами олиб ташланади. Улар қопланганидан сўнг – сиртларида қалинлиги бўйича ишлов берилувчи ҳар хил қуйимлар қабул қилинади. Электроимпулсли, галваник қоплама бериш даврида, одатда қаттиқлиги баланд қопламалар берилади, оддий инструментлар бунга тўғри келмайди.
Эритиб қопланган юзалар (28...35 НRC қаттиқликдаги) титан – кобалт типидаги қаттиққотишмали Т 15 К6, Т 5 К 10, Т 14 КВ – русумли қирқим пластинкасидан ясалади. Қаттиқлиги 40 НRС – да эса ВК 6 (юқори тозаликдаги юниш ишларида) – ва ВК 8 кескичларни ишлатиш тавсия этилади.
Тобланган пўлат ва чўянларга ишлов беришда «элбор – Р» тишли инструментлардан фойдаланилади. Масалан, резец билан ишлаганда қуйидаги режим қабул қилинган: тобланган пўлатлар учун (НRС – 50...60) йўниш тезлиги 1, 5 ...1, 8 м/с, узатиш қиймати – 0,04 ...0,08 мм/айл. ва йўниш чуқурлиги 0,1 ... 0,3 мм, НRС – 40 ...50 пўлат детали учун – 2, 0... 2, 5м/с; 0,04…0,1 мм/айл. ва 0,2 ...0,6 мм. Легирланган юқори мустаҳкамликдаги чўян учун – 2,5 ... 3,0 м/с узатиш қиймати 0,04 ... 0,08 мм/айл. ва йўниш чуқурлиги 0,2 ...0,4 мм га тенг. Элетролитик темир қопламаларга ишлов беришда Т 30 К 4 қаттиққотишмали кескичлар ишлатилади: геометрик бурчак = 0о ва α = 10о,йўниш тезлиги 0,67 … 0, 84 м/с, узатиш қиймати – 0,12 мм/айл.
Пластмассали деталлар учун ВК 6 ва Вк 8: = 10 …20о ва а = 15о, йўниш тезлиги 5 … 10м/c, узатиш қиймати детал жилвирлашида 0,2 ... 0,4 мм/айл., тоза жилвирлашда - 0,05 ... 0, 15 мм/айл.. га тенг бўлиши лозим.
Алмазли йўнишда юқори даражали ўлчам ва кам ғадир – будирлик олишда (Ra =0, 1… 0,3 мкм) – 5 ...15м/с; 0,001 0 0,05 мм/айл., резец геометрик ўлчамлари 0,01 – 0,1 мм, = 8…12о, а = 10о тумдаланиш радиуси 0,3 мм /2/ - да қайта сверловкалаш, разверткалаш, жилвирлаш лозим. Плакатларда полировкалаш, притирлаш, хохнинглаш ва суперфинишлаш, кескич ўқини тешикда тортиб ишлов бериш ва дорнлаш, пластик деформациялаш усулларининг режимлари келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |