9.4. Аглопорит шағали ва қуми
Аглопорит чақиқ тоши ишлаб чиқариш технологияси каби аглопорит шағали ва қуми олинади. Аглопорит шағали учун асосий хомашё бўлиб, таркибида 4-15% ёқилғи қолдиғи мавжуд иссиқлик электростациялари кули хизмат қилади. Юқорида келтирилган технологиядан фарқли равишда бир фракцияли (10-20мм) алоҳида шар шаклидаги доналар тарелка типидаги грануляторларда олинади (расм-9.3). Хом доналар масса таркибини 85-90% кул ва 10-15% гилли жинслар ташкил этади.
Расм-9.3. Тарелка типидаги грануляторнинг ишлаш схемаси:
а-комплект асбоб-ускуналарнинг кўриниши; б-айланувчи чашканинг юқоридан кўриниши; 1-қабул бункери; 2-таъминловчи; 3-бункер; 4-сув(қоришма) учун сиғимли идиш; 5-чашка; 6-чашка тагини тозаловчи пичоқ; 7-ортиш жойи; 8-сув(қоришма)ни тўкиш форсункаси; 9-тайёр гранулаларни тушириш жойи.
9.5. Ишлаб чиқариш технологик схемаси
ТЭС кули асосида хом гранулаларни тайёрлашнинг технологик схемаси
К ул сарфлаш бенкери Гил
М ассали миқдорлагич гил кесиш машинаси
гилли шликер
В интли конвейр сув тайёрлаш қурилмаси
п арракли аралаштигич
Л опастли аралаштиргич
н асос
Т арелка типидаги гранулятор ҳажмий миқдорлагич
Гилли жинс кул таркибига сувли суспензия шаклида киритилади. Гилли жинс гранулалар олишни енгиллаштиради, хом гранулалар мустаҳкамлигини оширади (пиширишгача транспортда узатишда бузилишини олдини олади). Агломерацион машинанинг колосникли панжараси устига дастлаб тайёр аглопарит шағали (машина пўлатини юқори ҳарорат таъсиридан сақлаш учун) ётқизилади, сўнгра хом гранулалар 200-250 мм қалинликда тўшалади.
Машинанинг секциали горнида газ кўринишидаги ёқилғи ёқилади. Хом гранулалар юқоридан пастга қараб иссиқ газларни сўриб олиш натижасида қуритилади, ёндирилади ва пишади. Йирик донадорли гранулалар юқори газ ўтқазувчанлиги билан фарқланиб вакум камерада паст даражада ҳаво сўрилишида ҳам умумий масса таркибидан ўтадиган газлар катта миқдорни ташкил этади.
Натижада пишаётган гранулалар таркибида тикланиш муҳити юзага келади, у эса пишган кичик ғовакли массани юзага келиши ва эришини таъминлайди, гранулалар юзаси эса ҳаво таъсирида оксидланган муҳит сабабли эримайди. Шу сабабли гранулалар ораси паст мустаҳкамликда пишади. Агломерация машинада бир бутун масса (корж) юзага келмай, балки нисбатан сочилувчан қават олинади, майдалаш натижасида алоҳида юмалоқ шаклдаги ғовак мустаҳкам гранулалар (керамзитни эслатувчи) ишлаб чиқарилади.
Аглопорит асосан конструкцион енгил бетонлар олишда ишлатилади. Мустаҳкамлик чегараси 20-30 МПа ва баъзан 50МПа бўлган аглопорит бетон асосида қўшимча зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар, том ёпма ва қаватлараро катта ўлчамли балка ва фермалар, кўприк қурилишида ва бошқаларга ишлатилади. Бу конструкциялардаги оғир бетонни енгил аглопорит бетон билан алмаштириш унинг самарадорлигини оширади. Аглопоритбетон конструкцион - иссиқликдан химояловчи материал сифатида ҳам қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |