Аглопорит чақиқ тошининг мустаҳкамлигига қўйиладиган талаблар
Жадвал-9.1
Уйма зичлиги бўйича маркаси
|
Цилиндрда майдаланиш мустаҳкамлиги, МПа сифат даражасига кўра, кам эмас
|
Уйма зичлиги бўйича маркаси
|
Цилиндрда майдаланиш мустаҳкамлиги, МПа сифат даражасига кўра, кам эмас
|
олий
|
биринчи
|
олий
|
биринчи
|
400
500
600
|
0,4
0,6
0,8
|
0,3
0,5
0,7
|
700
800
900
|
1,0
1,4
1,6
|
0,9
1,2
1,4
|
Цилиндрда майдалашда мустаҳкамликнинг абсолют эмас балки нисбий қиймати аниқланади, чунки мустаҳкамлик синалаётган тўлдирувчи шаклига боғлиқдир. Металл цилиндрга солинган ўта қиррали аглопорит чақиқ тошни эзишда керамзит шағалига нисбатан кам куч сарфланади. Тадқиқотлар шуни кўсатдики, аглопоритнинг мустаҳкамлиги бетонда синалганда цилиндрда стандарт мустаҳкамликни синашдаги кўрсаткичларга нисбатан 25-30 баробар ортади.
Аглопорит ва керамзитнинг ғоваклари орасидаги бўшлиқни тўлдирувчи керамик материал (шиша фазасидан иборат эриган масса) мустаҳкамлиги деярли бир хил. Шу сабабли бетон таркибидаги бир хил дона зичликдаги аглопорит ва керамзит мустаҳкамлиги бир бирига яқин ҳисобланади. Аглопотирнинг ҳисобий мустаҳкамлигини Rҳисоб=15ρ2дона формуладан фойдаланиб аниқлаш мумкин.
Масалан, агар аглопорит донаси зичлиги -1,2г/см3 бўлса, у ҳолда ҳисобий мустаҳкамлик 20МПа ни, зичлик-1,4г/см3 бўлса, ҳисобий мустаҳкамлик 40МПа ни ташкил этади.
Аглопорит чақиқ тоши ёки шағалининг доналари фракцияси камайиши билан уларнинг уйма зичлиги ошади. Бу аглопоритда турли хил ўлчамдаги ғоваклар (3мм ва ундан катта) борлиги билан тушунтирилади. Аглопоритни майдалаш вақтида йирик ғоваклари бўйича бузилишга олиб келади, шу сабабли фракциялар қанчалик кичик бўлса, доналар ғоваклиги ҳам шунча кам бўлади ва доналар зичлиги ва мустаҳкамлиги эса катта бўлади.
Турли фракциядаги аглопорит қуйидаги уйма зичликни ташкил этади: чақиқ тош фракцияси 20-40мм, уйма зичлиги 500-600кг/м3; 10-20мм, 600-700 кг/м2; 5-10мм, 700-800кг/м3; 5мм гача йирикликдаги қумда – 1000кг/м3 гача. Аглопорит чақиқ тошининг доналари орасидаги бўшиқлик 50-60% ни (юқори синфли учун 50% гача) ташкил этади. Дона зичлиги чақиқ тош уйма зичлигига нисбатан 2 ва ундан кўп мартага ортади. Аглопорит чақиқ тошининг доналар ғоваклиги 40-60% ни ташкил этади.
Доналар шакли коэффициенти ўртача 2,5 дан ошмаслиги керак (юқори сифатли аглопорит учун -2). Керамзит шағалидан фарқли равишда аглопорит чақиқ тошида кўп миқдорда очиқ ғоваклар (15-20%) бўлиб, бетонда сув ёки цемент қоришмаси билан тўлади. Бу цемент сарфини бир мунча ошишига олиб келади, бироқ тўлдирувчининг цемент қоришмаси билан яхши боғланишини ва мустаҳкамлигини ошишини таъминлайди. Натижада юқори мустаҳкамликдаги аглопорит бетон олинади.
Аглопорит юқори даражада зичлиги ва мустаҳкамлиги бўйича бир жинслиги билан фарқланади, бу эса бетонда қўлланиши самарадорлигини оширади. Давлат стандартига кўра унинг узоқ муддатга чидамлилиги ва бардошлилигини таъминлаш мақсадида талаблар қўйилади. Аглопорит чақиқ тошининг бардошлилиги силикат нураш ва совуққа бардошлилиги билан текширилади. Ёнмаган ёқилғилар қолдиғи чегараланади. Аглопорит чақиқ тоши намунасининг қиздиришда масса йўқотиши 3% дан ошмаслиги керак. Аглопорит чақиқ тошида ёнмаган доналар миқдорини чегаралаш учун натрий сирка кислота аралашмасида синов ишлари бажарилади, бунда уч цикл аралашмага солиш ва қуритишда масса йўқотилиши 5% дан ошмаслиги керак. Аглопорит қуми учун донадорлик таркиби нормага келтирилади. Қумнинг қиздиришда масса йўқотиши 5% гача рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |