- агломерат бўйича
|
110…140
|
- шихта бўйича
|
175…240
|
*Махсулдорлик агломерация жараёнининг технологик шароитидан келиб чиқиб белгиланади.
Гилли гранулалар колосникли панжара устидаги тўсиқли аравачага 200-300мм қалинликда сепилади, ёндирувчи горн остида ўтганида суюқ ёки газ кўринишидаги ёқилғи ёнишидан 10000С ҳароратгача қиздирилади. Сўнгра вакумкамералар устида ҳаракатланишдан, ҳавонинг сўриб олиниши натижасида хом гранулалар пишади. Агломерацион машинадан пишган корж чиқади.
Чиққан корж бир жинсли бўлмай, ички қисми тўқ рангда (тикланиш муҳити темир оксидларига ўтиши билан белгиланади ва бу яхши пишишига олиб келади), юза қисмида (ортиқча хаво, оксидланувчи муҳит, куйдиришдан паст ҳарорат) кичик мустаҳкамлик ва кам чидамли қўнғир-қизғиш рангли пишмаган қатлам юзага келади. Шу сабабли агломерацион панжарада ҳосил бўлган пишган ярим махсулот (корж)дан пишмаганларини алоҳида ажратишдир. Коржни бўлакларга корж майдалагич ёрдамида ажратилади, бўлаклар панжарага узатилади, бунда яхши пишмаган доналари чўкади, технологик жараёнга қайтарилади, хомашёга қўшимча сифатида ишлатилади ва хом гранулаларнинг пишишини, газ ўтказувчанлигини яхшилайди.
Хомашёга қўшимча сифатида, гилнинг пишиш тезлигини оширишда ва шу билан бирга агломерацион машинанинг қувватини оширишда, аглопорит сифатини яхшилашда ёғоч опилкалари, ёғоч гидролизи чиқиндиси, кул ва бошқа саноат чиқиндилари ишлатилади.
Аглопорит таркибидан пишмаган бўлакларини ажратгандан (технологик жараёнга қайтарилган) сўнг 80-1200С гача совитилади, майдаланади, шағал ва қумга ажратилади. Аглопорит шағали ва қумининг ишлаб чиқариш технологик схемаси (расм-9.2) да келтирилган.
Расм-9.2.Аглопорит чақиқ тоши ва қумини ишлаб чиқариш технологик схемаси: 1-экскаватор; 2-автотранспорт; 3-яшикли узатгич; 4-валкли майдалагич;
5-тебранма элак; 6-лентали таъминловчи; 7-йиғувчи лентали транспортер; 8-тошни ажратувчи вальцлар; 9-икки валли гил аралаштиргич; 10-барабан типидаги гранулятор; 11-ётқизгич; 12-ёндирувчи горн; 13-агломерацион машина; 14-майдалагич; 15-шахта типидаги совитгич; 16-валкли-тишли майдалагич; 17-шағални навларга ажратувчи машина; 18-тайёр маҳсулотлар омбори;
Расм-9.2да келтирилган аглопоритни совитишда қўлланиладиган шахта типидаги совитгич ўрнига лентали (туби перфорирланган металл транспортёр), чашкасимон (иккита жалюзали цилиндр деворли ҳалқасимон бункер) ва барабан типидаги совитгичлар ишлатилади.
Асосий хомашё материал сифатида кўмирни бойитиш чиқиндиси қўлланилганда, технологик схемага сарфланувчи материалларни тайёрлашга доир ўзгартиришлар киритилади. Кўмир бойитиш чиқиндилари икки босқичли майдаланилади, элакдан ўтқазилади ва ўлчами 2,5мм гача доналар олинади. Гил қуруқ компонент (йириклиги 3мм гача) ёки суюқ гилли масса кўринишида қўшилади. Аглопорит ишлаб чиқаришда комплект технологик жиҳозланган СМС-117 ва СМ-961 (узунлиги-40м, эни-1,5м) маркали агломерацион машиналар ишлатилади.
Агломерацион машинанинг ишлаб чиқариш қуввати (т/соат) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |