Гликолизда ≈ Р энергияси = 14 кДж/мол га тенг;
АМФ → 14 кДж/ мол га тенг;
АДФ → АТФ 30,6 кДж / мол.
СН2 OН
| /
С-O ≈ Р =O фосфоенол пируватда → 60,7 кДж/мол
| \
СOOН OН
Айрим фосфор-органик бирикмаларга бир ёки икки молекула фосфат кислота қолдиғи қўшилганда макроэргик (≈) боғли бирикмалар ҳосил бўлади. Масалан, аденозиндифосфат (АДФ) молекуласида иккита, аденозинтрифосфат (АТФ) молекуласида учта фосфат кислота қолдиғи қўшилишидан ҳосил бўлган. АДФ да битта, АТФ да иккита макроэргик боғ бўлади. АДФ ва АТФ молекулалари моддалар алмашинуви жараёнида ўта муҳим ўринни эгаллайди, яъни энергияни тўплаш ва бериш функциясини бажаради.
Тирик организмларда Р04 аниони, фақат аденин асоси билангина боғланмасдан, балки, цитозин (Ц), тимин (Т), гуанин (Г) ва урацил (У) асослари билан бирикканлигидан, бу асослар ҳам энергияга бой ди- ва трифосфат формаларида синтезланади. Шулардан ГТФ энергияси оқсилларни, ЦТФ энергияси ёғсимон липидларни ва УТФ углеводларни синтезлашда сарфланади. Юқорида кўрсатиб ўтилган энергияга бой бирикмалар АТФ энергияси ҳисобига синтезланади.
Ўсимлик организмининг ҳаёт фаолиятида фосфорланиш жараёнлари муҳим ўрин тутади. Фосфорланиш реакциялари туфайли, ҳужайра ишлаши учун зарур бўлган бой энергия, нафас олиш ва фотосинтез жараёнларида келиб чиқади. Шунинг учун ўсимлик организмида фосфор айланиши муаммоси-бу бир вақтни ўзида энергияни ўзгариш муоммоси ҳам ҳисобланади. Фосфор оқсилларни фосфорланишида иштирок этади, фосфорланган оқсиллар ҳужайрани бўлинишида, дифференцияланишида, РНК ва оқсиллар синтезида иштирок этади.
Фосфорнинг Са, Мg, К тузлари 6 атомли инозит спирт билан бирикиб, заҳир модда шаклида фосфор-органик бирикма фитин синтезланади. Фитин органикфосфор захирасининг 50% ини ташкил қилади.
Анорганик фосфор захиралари эса, анорганик полифосфатлар шаклида бўлади.
Фосфор -Р03-4 анионлари кўринишида илдизда сўрилиб симпласт орқали ксилема найчаларига келиб тушади ва баргларга етиб келади. Элаксимон найчалар орқали ўсиш конусига ва етилган меваларга боради. Ўсимлик ҳужайраларидаги метаболик жараёнларни реакциялари фосфорга боғлқ. Фосфор тақчиллигида фосфор-органик бирикмалар парчалана бошлайди, нуклеинкислоталар синтези сусайади. Ўсимлик ёш пайтларида фосфорга ўта сезгир бўлади.
Олтингургут. Ўсимлик илдизи орқали олтингургутни SO4- аниони ҳолида қабул қилади. SO3-2 ва Н2S шакиллари захарли бўлганлиги учун ўсимлик ўзлаштирмайди. Дуккакли ўсимликлар S ни кўп талаб қилади. Бутгулдошлар ҳам S ни кўп талаб қилади сабаби, улар таркибида хитол моддасини синтези учун зарур бўлади.
Органик S ўсимлик ва ҳайвон қолдиқлар кўринишида тупроқ ва сув ҳавзаларига тушиб, сапрофит микроорганизмлар тамонидан Н2S гача минерал ҳолатга ўтказади, Н2S ни бир қисми эримайдиган (FeS) ва бир қисми ҳаво атмрсферасига чиқиб кетади,
Do'stlaringiz bilan baham: |