9-маъруза Ўсмиликларнинг минерал озиқланиши



Download 118,88 Kb.
bet6/7
Sana20.03.2022
Hajmi118,88 Kb.
#503655
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9-мазу мин ози олтин ва фос

4 Н20 → 4 0Н + 4Н++ 4е-
4 ОН → 2 Н20 + 4 е- + 02
-------------------------------------------
4 Н20 → 02 + 4 Н++4 е- + 2 Н20
Микроэлемент МnO-2 дуккаклиларга хос бўлган элемент ҳисобланади. Мn нитратларни қайтаришда иштирок этади. Дуккаклиларни асосий вазифаси нитрогеназа ферменти иштирокида ҳаводаги N ни нитритгача қайтаради. Ўсимликларни ўсиб ва ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлган-фитогармон Индол сирка кислотасини оксидлашда ҳам иштирок этади.
Мис. Мис ҳам темир каби нафас олишда ва фотосинтезда электрон транспорти занжирида қатнашади. Масалан; Фотосинтез электрон транспорт занжирида мис тутувчи кўк рангли оқсил пластоцианин таркибига киради. Миснни кўп қисми(барг таркибидаги мисни 75%) хлоропластларда бўлади ва шунинг билан бирга фенолларга электрон бириктиришда ёки аскорбин кислотани кайтаришда иштирок этувчи дифенолоксидаза ва аскорбинатоксидаза ферментлари таркибига ҳам киради. Бу ферментларда мис оқсил билан сульфигидрил группа орқали бириккан бўлиши мумкин. Бу жараёнлардан ташқари мис нитратредуктаза ва протеаза ферментларини фаоллаштиради демак, оқсил ва азот алмашинувида ҳам иштирок этар экан. Мисни кучли дефитцидлигида муддатидан илгари барглари тўкилиб кетади, ўсиши тормозланади ва бор, рух маргенецлар ўз функциясини бажармайди.

Рух. Кўпчилик ферменларни фаоллаштиради ва шунинг билан бирга хлорофил синтезида қатншувчи карбоангидраза таркибига киради, С02 гидротациясини катализлаб, кўмир кислотаси ҳосил бўлиши, уни сувга ва С02 парчалнишини реакцияларида иштирок этади. Бундан ташқари рух нафас ферментлар, фосфо-пируват-гидротаза, кетозо-1-фосфатаольдолаза, гексокиназа, дегидрогеназа, фосфоглицерин альдегидини фаоллаштиради.Рух иштирокида калий, марганец ва молибденни ютилиши кучайади. Рух ИУК, ҳосил бўлишини ва триптофан синтезини тезлаштиради. Ўсимликка рух берилганда ИУК ҳосил бўлиши ва ўсиш тезлашади.
Рух етишамслигини дастлабки белгилари барг пластинкасини томирлари бўйлаб, тўқ кўк ранг пайдо бўлади. Рух танқислиги давом этса, тўқмалар нобуд бўлиб, ўсиш нуқтаси парчаланиб кетади.
Молибден. Мo бир неча ферментлар иши учун муҳим, жумладан; нитрат азотни нитритга қайтарилишдаги нитратредуктаза ва азотфикцация қилувчи микроорганизмларда газ ҳолидаги азотни аммонийга айлантириш учун жавобгар бўлган нитрогеназалар таркибига киради. Юқори ўсимликлар нитратредуктазаси - бу флавопротеид, молекуляр массаси 200-300 кД атрофида бўлиб, таркибида гем ва молибден тутади. Ҳозирги даврда нитратредуктаза юқори ўсимликларни таркибига кирувчи бирдан-бир фермент ҳисобланади. Муҳит таркибига нитратлар ва молибден қўшилгандан кейин 0,5-3 соатда нитратредуктаза ферменти ҳосил бўлади.
Нитратредуктаза ферментини фаоллиги ўсимликни нитрат билан озиқлантирилганда, аммиак билан озиқлантиргандагига нисбатан 10 баробар фаоллиги ортади. Молибден трикарбон кислоталар циклидаги сукцинатдегидрогеназа ферментини фаоллаштиради.
Молибден етишмаслигини биринчи белгилари эскирган баргларни хлорозга учираши. Бу элемент етишмаслиги натижасида азот алмашинуви бузилади: оқсил синтези камайади, шунинг билан бир вақтда аминокислоталар ва уларнинг амидларини миқдори пасайиб кетади. Молибденсиз ўсимлик таркибида аскорбин кислота миқдори кескин тушиб кетади. Бу МЭ ни етишмаслигидан фосфор алмашинуви бузилади.
Бор. Бу микроэлемент ҳужайраларнинг чўзилишида, нуклеин кислоталар синтезида, ҳужайраларнинг гармонлар таъсирига реакцияси, мембрана-ларни нормал функцияси учун зарурлиги, биронта ферментлар таркибига кирмайди, лекин, ферментатив реакциялар тезлигига таъсир қилади, фер-мeнтлар ўзи фаоллашмасдан ёки инактивация бўлмасдан, уларни субст-ратига таъсир қилади. Борни муҳим хусусиятларидан бири оддий қандлар, полисахаридлар, спиртлар, феноллар ва бошқа моддалар билан комплек бирикмалар ҳосил қилади. Борни сахароза билан қилган бирик-маси, уни осонлик билан мембранадан ўтиб, флоэмада тез ҳаракат қили-шига ёрдам беради. Атмосферадаги С02 нишонлаб ўтаказган тажриба-лар шу нарсани кўрсатдики, бор билан озиқлантирилганда фотосинтезда ҳосил бўлган махсулотлар, ўсимликни бошқа органларига тезроқ оқиб ўтади. Эҳтимол бу ҳолат бор иштирокида ўсимликни тез гуллашига сабаб бўлса керак. Бор глюкоза-1-фосфатни крахмалга айланишини тормозлаб қўяди, шунинг учун ўсимликда бор етишмаслиги- дан баргларда крахмал ва қандлар кўп тўп-лaниб қолади, уларни поясида, илдизида ва мевасида аксинча углеводлар оз бўлади. Бор оксидланиш жараёнларини фаоллаш-тиради, оқсиллар, АТФ синтези, илдизлар орқали кальцийни ютиши, ток-сик феноллар ҳосил бўлишини катализловчи айрим ферментларни ингиби-тори бўиши ҳам мумкин. Бор етишмаслигидан нуклеин кислоталар синтези изидан чиқади. Бу элемент бошқа тўқмаларни меристемасини шакланишида зарур бўлади, бор элементисиз органик килоталарни аминланиши тормозланади.

Download 118,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish