9-маъруза: Маълумотларга нисбатан рухсатларни мантиқий бошқариш. Формал моделлар



Download 0,82 Mb.
bet6/9
Sana22.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#94810
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
9-маъруза Маълумотларга нисбатан рухсатларни мантиқий бошқариш Формал моделлар

Умуман олганда, фойдаланувчи турли вазиятларда турли ролларни бажариши мумкин. Худди шу ролни бир нечта фойдаланувчилар баъзан бир вақтнинг ўзидан ишлатишлари мумкин. Баъзи тизимларда эса фойдаланувчига бир вақтнинг ўзида бир нечта ролларни бажаришга рухсат берилса, бошқаларида ҳар қандай вақтда бир-бирига зид бўлмаган бир ёки бир нечта ролларни чеклаш мавжуд бўлади.

RBAC усулининг асосий афзалликлари қуйидагилар:

1. Маъмурлашнинг осонлиги

Фойдаланишларни бошқаришнинг классик моделларида объект бўйича муаян амалларни бажариш ҳуқуқлари ҳар бир фойдаланувчи ёки фойдаланувчилар гуруҳи учун рўйхатга олинган бўлади. Ролли моделда рол ва фойдаланувчи тушунчаларини ажратиш вазифани икки қисмга ажратиш имконини беради: фойдаланувчи ролини аниқлаш ва рол учун объектга рухсатини аниқлаш. Ушбу ёндашув бошқарув жараёнини сезиларли даражада осонлаштиради. Чунки, фойдаланувчини жавобгарлик соҳасини ўзгартирганда ундан эски ролни олиб ташлаш ва унга янги вазифасига мос келидаган ролни беришнинг ўзи кифоя қилади. Агар фойдаланиш ҳуқуқи бевосита фойдаланувчи ва объектлар ўртасида аниқланса, шу процедура янги фойдаланувчи ҳуқуқларини қайта тайинлаш учун кўп ҳаракатларни талаб қилади.

2. Роллар иерархияси

Ролларнинг ҳақиқий иерархиясини яратиш орқали ҳақиқий бизнес жараёнларини акс эттирувчи роллар тизимини яратиш мумкин. Ҳар бир рол ўз имтиёзлари билан бир қаторда бошқа ролларнинг имтиёзларига эга бўлиши мумкин. Ушбу ёндашув тизимни бошқаришни сезиларли даражада осонлаштиради.

3. Энг кам имтиёз принципи

Ролли модел фойдаланувчига тизимда керакли вазифаларни бажаришга имкон берувчи энг кичик рол билан рўйхатдан ўтиш имконини беради. Кўплаб ролларга эга фойдаланувчилар аниқ бир вазифани бажариши учун ўзининг барча имтиёзларидан фойдаланиши ҳар доим ҳам талаб этилмайди.

Энг кам имтиёз принципи тизимдаги маълумотларнинг ишончлигини таъминлаш учун жуда муҳимдир. Бу фойдаланувчига имкониятлари орасидан фақат муаян вазифани бажариши учун керак бўлганини берилишини талаб этади. Бунинг учун вазифа мақсадини аниқлаш, уни бажариш учун зарур бўлган имтиёзларни тўплаш ва бу асосида фойдаланувчини имтиёзлари чеклаш талаб этилади. Жорий вазифани бажариш учун талаб қилинмайдиган фойдаланувчи имтиёзларини рад этиш тизимнинг хавфсизлик сиёсатини бузилишидан сақлайди.


Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish