84-savol Diqqat va uning turlari



Download 58,12 Kb.
bet1/8
Sana21.02.2022
Hajmi58,12 Kb.
#30152
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
84-91 savollar




84-savol Diqqat va uning turlari
Диққат киши фаолиятиннг асосий ва зарурий шарти бўлиб, меҳнат қанчалик мураккаб ва маъсулиятли бўлса, диққат қўйиш шунчалик катта аҳамиятга эга бўлади. Таълим олишда диққатнинг роли жуда муҳим саналади. Диққат ҳақидаги қуйидаги фикрни К.Д. Ушинский (буюк рус педагоги) айтган: «Диққат айнан шундай бир эшикки, ташқи оламдан киши қалбига кириб келадиган жамики барча нарсалар шу эшик орқали киради». Болаларни бу эшикни ҳар доим очиқ қилишга ўргатиш катта аҳамиятга эга. Бутин таълим-тарбиянинг муваффақияти ана шу иш муваффақиятига таянади.
Таъриф. Диққат-индивиднинг ҳиссий ва ақлий фаоллик даражасини оширишни талаб қиладиган онгнинг йўналтирилиши ва бир нарсага қаратилиши.
Диққат эътиборнинг бир хил объектларга тўпланганлиги, бошқа объектларнинг вақтинча инкор этилишини талаб қилади. Шу туфайли тасаввур ва ўй-фикрлар фаолият тугалланмагунга қадар ва ундан кўзланган мақсадга эришилмагунча онгда сақланиб қолади. Шу орқали фаолиятни назорат қилиш ва бошқариш таъминланади. Диққат психик жараёнларга ва кишининг ҳулқ-атворига боғлиқ бўлади. Диққат сезги, хотира, тафаккур ва ҳаракат жараёнларида намоён бўлади.
Диққатнинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • сенсор (кўриш, эшитиш);

  • ақлий;

  • ҳаракатлантирувчи.

Диққатни бундай турлари кундаликли турмушимизда деярли ҳар куни кузатилади.
Диққат билиш жараёнлари орасида намоён бўлиб (сезги, хотира), улар самарадорлигининг ошишига ёрдам беради. Ҳосил бўлиш хусусиятига ва амал қилиш усулларига кўра диққатнинг 2 та хусусий тури бор:
Ихтиёрсиз диққат.
Ихтиёрий диққат.


85-savol Xotira va uning qonunlari
Х о т и р а - бу тажрибамизга алоқадор ҳар қандай маълумотни эслаб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш билан боғлиқ мураккаб жараёндир. Хотира ҳар қандай тажрибамизга алоқадор маълумотларнинг онгимиздаги аксидир.
Инсон хотирасининг яхши бўлиши, яъни ҳис-кечинмаларимиз, кўрган - кечирганларимизнинг мазмуни тўлароқ миямизда сақланиши қуйидаги омилларга боғлиқ:

  • эсда сақлаб қолиш билан боғлиқ ҳаракатларнинг якунланганлик даражасига;

  • шахснинг ўзи шуғулланаётган ишга нечоғлик қизиқиш билдираётганлиги ва шу ишга мойиллигига;

  • шахснинг бевосита фаолият мазмуни ва аҳамиятига муносабатининг қандайлигига;

  • шахснинг айни пайтдаги кайфиятига;

  • иродавий кучи ва интилишларига.

Баъзи одамларнинг хотирасига хос жиҳатларни туғма деб аташади. Тўғри, олий нерв тизими, унинг ўзига хос ишлаш хусусиятлари хотиранинг ўзига хос индивидуал услубини белгилаши мумкин. Лекин ҳаётда кўпинча шахснинг билиш жараёнлари ва сезги органларининг ишлаш қобилиятларига боғлиқ тарзда ажралиб турадиган типлари ҳақида гапиришади. Масалан, айрим одамлар кўрган нарсаларини жуда яхши эслаб қолади, демак, уларнинг хотираси кўргазмали-образли бўлиб, кўзи билан кўрмагунча, нарсанинг моҳиятини тушунмайди ҳам. Бошқалар эса ўзича фикрлаб, номини айтиб, мавхум тарзда тасаввур қилмагунча, эслаб қолиши қийин бўлади. Бундайлар сўз - мантиқий хотира типи вакилларидар. Яна бир типли одамлар бевосита ҳис қилган, «юрагидан» ўтказган, унда бирор ёркин эмоционал образ қолдира олган нарсаларни яхши эслаб қоладилар, бу - эмоционал хотирадир. Лекин яна бир хотира эгалари борки, уларни феноменал хотира сохиблари деб аташади. Психологияга оид китобларда ана шундай хотирага эга бўлган кишилар тўғрисида кўп ёзилган. Бу шундай кишиларки, улар бир вақтнинг ўзида нисбатан жуда катта ҳажмдаги маълумотларни эсда сақлай олади ва эсга туширади. Масалан, тарихий шахслар орасида Юлий Цезарь, Наполеон, Моцарт, Гаусс, шахмат устаси Алехин каби инсонлар хотираси ана шундай ноёб бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. Таниқли, рус психологи ва нейропсихологи А.Р. Лурия ҳам ана шундай хотира сохибларидан бири - асли касби журналист бўлган Шерешевский деган шахс хотирасини атайлаб узоқ вақт мобайнида ўрганган. Унинг хотираси шундай эдики, Дантенинг «Илоҳийлик комедияси»дан олинган ўзундан-узоқ парчани бир марта қараб олгандан сўнг, 15 дақиқадан сўнг сўзма-сўз айтиб бера олган. Шуниси характерли эдики, комедия унга нотаниш бўлган итальян тилида ёзилган эди

Download 58,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish