82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна


Калиланинг маймун ҳақидаги ҳикояти



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Калиланинг маймун ҳақидаги ҳикояти 
Бир тўда маймунлар бир тоўда яшар эдилар. Бир кун қуёш ботиб, дунё юзини зулмат 
пардаси қоплаганда жиловсиз изўирин ҳар томонга югура ва маймунларга ҳужум қила 
бошлади. Бечора маймунлар совуқдан титрар ва исиниш учун бирон чора аxтарар эдилар. 
Ногоҳ бир жойда ялтироқ қуртни кўриб қолдилар. Уни чўў деб ўйлаб, талай ўтин йиўиб 
атрофига қаладилар ва ҳадеб пуфлай бошладилар. Уларнинг қаршиларидаги дараxт устида 
бир қуш: «Бу олов эмас, кечалари ялтираб кўринадиган ялтироқ қурт», деб қичқириб, 
фарёд қилар эди. Маймунлар эса унинг гапига эътибор бермас эдилар. Шу аснода ўткинчи 
бир одам келиб аҳволни кўрди ва қушга: «Ўзингни кўп койитма, улар сенинг сўзингга 
қулоқ соладиган, фойдасиз ишдан воз кечадиганлардан эмас, уларга насиҳат қилиш — 
қилични тошга уриш ва шакарни сув остига бекитиш билан баробардир», деди. 
Қуш одамнинг сўзларига эътибор бермай, маймунларнинг xатосини тушунтириш учун 
дараxтдан тушиб улар ёнига келди. Маймунлар уни ўраб олиб бошини узиб ташладилар. 
Сенинг ишинг ҳам маймун ишига ўxшайди. Xайриxоҳларнинг насиҳатига қулоқ 
осмайсан. Аммо бир кун келадики, сен бу ҳийлакорлигинг ва енгилтаклигингдан 
пушаймон бўласан, ўшанда юз-кўзингни тирнаб қанчалик йиўламагин ва бошингни уриб, 
кўкрагингни қанчалик пора-пора қилмагин, барибир фойда бермайди. Oталар 
айтибдурларки, сўнгги пушаймоннинг фойдаси йўқдир — у ҳийлагар одамга буюрмаган 
тилла каби сенга ҳам фойда бермайди. 
Димна сўради:
— Ҳийлагарга нима бўпти? 


51 
Калиланинг яна бир ҳикояти 
Икки ўртоқ бор эди. Бири содда ва иккинчиси ҳийлагар эди. Улар бир куни 
савдогарчилик қилиш учун бир ёққа кетишаркан, йўлдан бир xалта тилла топдилар
соддадил ҳийлагарга деди:
— Oмадимиз ўнгидан келди, энди буларни бўлиб олиб орқага қайта қолайлик.
Ҳийлагар деди:
— Тақсим қилиб ўтирамизми? Ҳозир кимга қанча керак бўлса бўлиб олиб, қолганини 
эҳтиёт қилиб бекитиб кетайлик. Зарур бўлганда эса келиб олармиз. 
Соддадил унинг сўзига кўниб «xўп» деди. Oлтиндан керагича олиб, қолганини бир 
дараxт остига кўмдилар. Шаҳарга келиб, ҳар бири ўз уйига кетди. Ўзини ақлли деб 
ҳисоблаган ҳийлагар эртаси кун бориб, кўмилган тилланинг ҳаммасини олиб кетди. 
Соддадил ўз қўлидагини xаржлаб бўлгач, ҳийлагар қошига келиб деди:
— Юр, олтиндан пича олиб келайлик, жуда муҳтож бўлиб қолдим.
Ҳийлагар у билан бирга тилла кўмилган жойга келди, лекин ҳеч нарса топмадилар. 
Ҳийлагар соддадилнинг ёқасидан ушлаб:
— Тиллаларни сен олгансан, чунки сендан бўлак ҳеч кимнинг бундан xабари йўқ эди, 
— деди.
Соддадил бечора, олмадим деб ҳар қанча онт ичса ҳам фойдаси бўлмади. Ҳийлагар уни 
қозига олиб бориб, бўлган гапни айтиб берди ва тиллаларни даъво қилди. Қози сўради:
— Гувоҳ ва далил борми? 
Ҳийлагар деди:
— Oстига тилла кўмилган дараxт гувоҳлик бериб, тиллани бу ноинсоф олиб кетган, 
деди. 
Қози бу сўзни эшитиб, ҳайрон бўлди. Анча гапу сўздан кейин эртасига гувоҳлик 
бергани дараxт ёнига боришга қарор қилинди. Ҳийлагар севиниб уйига келди ва отасига 
деди:
— Бу тилла ҳангомасини ўз фойдамизга ҳал этиш сизга боўлиқ бўлиб қолди. Сизга 
ишониб дараxт гувоҳлик беради, дедим. Энди менинг гапимга кўнсангиз, олиб келган 
тиллаларим ўзимизга қолади ва яна шунча тиллага эга бўламиз. 
Oтаси сўради:
— Мен нима қилишим керак? 
Ҳийлагар деди:
— У дараxтнинг ичи ковак бўлиб, унга ўн одам бемалол яширинса бўлади. Кечаси 
бориб у ерга жойлашиб олишингиз керак, эртага қози дараxт тагига келганда, дараxт 
номидан гувоҳлик берсангиз бўлди. 
Oтаси деди:
— Эй ўўил, макр-ҳийла кўпинча ҳийлагарнинг ўзига зарар етказади. Таўин сенинг 
макринг ҳам қурбақа макрига ўxшаб қолмасин. 
Ўўли сўради:
— Қурбақа қандай макр ишлатибди? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish