46
— Oчликдан кўзларимиз ҳеч нарсани кўролмайди. Агар подшо розилик берса, ҳаммага
етадиган бир неъмат бор.
Шер деди:
— У нима деганинг?
Зоў деди:
— Ана у туя бизларнинг орамизда бегонадир. Унинг бу ерда юришидан шоҳга ҳеч
фойда йўқ.
Шер ўазаб билан деди:
— Бу гапинг
инсоф ва мурувватдан эмас, буни виждон қабул қилмайди. Мен туяга
берган ваъдамни қандай қилиб буза оламан?
Зоў деди:
— Мен буни ҳам ўйлаб қўйдим. Донишмандлар айтибдурларки,
фалокат юз берганда
бир кишини бир оила учун, бир оилани бир қабила учун, бир қабилани бир шаҳар учун,
шаҳар аҳолисини эса подшоҳ учун фидо қилса бўлади. Аҳдни бузмаслик учун ҳам бир важ
ва илож топилади. Шунда аҳд ҳам бузилмаган бўлади, подшоҳ ҳам очлик таҳликасидан
қутулган бўлади.
Шер буни эшитгач, бошини қуйи солиб ўтирди.
Зоў ўз ёронлари қошига келиб деди:
— Шер бошда ўазабланиб гапимга қулоқ солгиси келмади, оxирида индамай қолди.
Энди маслаҳат шуки, ҳаммамиз туянинг олдига бориб шернинг очликдан азоб
чекаётганини гапириб берайлик ва айтайлик: шернинг давлати соясида тўқ ва шод-xуррам
кун кечирдик. Агар энди унинг бошига оўир кун келганда шоҳ
учун жонимизни фидо
қилмасак, нонкўр бўламиз...
Кейин шернинг ёнига борамиз-да, унинг бизга катта илтифотлар кўрсатганини эътироф
этиб, жонимизни унга қурбон қилишга тайёрлигимизни айтамиз, ҳар биримиз навбат
билан: «Шоҳ бугун мени есинлар», деймиз. Бошқаларимиз: «Йўқ мени енг», деб туриб
оламиз. Шундай қилиб, биз ҳам шерга бўлган миннатдорчилигимизни изҳор
этган
бўламиз, ҳам саломат қоламиз.
Улар алдаб-сулдаб туяни ўз сўзларига кўндирдилар, туя шернинг ҳузурига боришга
рози бўлди. Ҳаммалари шернинг қошида бош эгиб таъзим қилдилар.
Сўзни зоў бошлади:
— Шоҳнинг умри узун, давлати абадий бўлсин. Бизнинг тириклигимиз шоҳнинг
соўлиўига
боўлиқдир.
Шоҳнинг
бошига
мусибат
тушгандан
кейин
бизнинг
яшашимизнинг нима маъноси бор? Бўйим кичкина ва вужудим заиф бўлишига қарамай
мен ўзимни шоҳ ҳазратларига фидо қилишга қарор қилдим... Агар шоҳ менинг гўштимни
емоқчи бўлсалар, марҳамат тайёрман.
Бошқалари дедилар:
— Сенинг гўштинг билан ким тўяди?
Шаўол сўз бошлади, у ҳам зоўга ўxшаб ўзининг фидокорлигидан лоф ура бошлади.
Шериклари унга:
— Сенинг гўштинг сассиқ ва зарарли, шоҳга лойиқ эмас, — дедилар.
Ундан кейин бўри
гап бошлаб, ўз гўшти яxшироқ эканини айтди. Шериклари бўрига
ҳам эътироз билдириб: “сенинг гўштинг қаттиқ, томоққа тиқилиб қолади ва заҳарлайди.
Сени ҳам еб бўлмайди”, дедилар.
Навбат бечора туяга етди. У маккор шерикларининг «самимий»лигига ишониб, ўз
гўштининг тоза ва лаззатлилигини мақтай кетди. Ҳаммалари бир овоздан унинг сўзини
қувватладилар:
— Жуда тўўри ва чин юракдан гапиряпсан, ўзинг чиройлисан, гўштинг мазали, подшо
ҳазратларининг мижозларига жуда мос келади, ҳаммамизга ҳам етади, — деб ҳаммалари
47
туя устига ёпирилиб, бечорани пора-пора қилдилар. Шу йўсинда туя уларнинг ҳийла
тузоқларига илиниб ҳалок бўлди.
Бу масални шунинг учун келтирдимки, агар душманлар йиўилиб сўзни бир ерга
қўйсалар, уларнинг ҳийласи бекор кетмайди.
Димна деди:
— Xўш, сен қандай фикрдасан?
Шатраба деди:
— Уришиб қаршилик кўрсатмоқдан ўзга иложим йўқ. Агар бир одам умр бўйи ибодат
қилиб, мол-мулкини фақир-фуқарога улашса, барибир унинг савоби ўз
мол-мулкини, ўз
номусини сақлаш учун бир соат курашган одамнинг савобидан кам бўлади. Чунки
курашиб ҳалок бўлган кимса ҳам шуҳрат топиб, ҳурматга сазовор бўлади, чунки бундай
ўлим шарафли ҳисобланади. Пичоқ суякка етганда, жон бўўизга келганда мол-жон, имон
ва маслак учун олиб бориладиган курашнинг савоби жуда катта.
Димна деди:
— Ақлли одам олишувга ошиқмайди, тайёргарлик кўрмасдан катта ва таҳликали ишни
бошламайди. Душман билан мумкин қадар юмшоқ муомала қилиб
низони тинчлик ва
дўстлик йўли билан ҳал этишга тиришади. Донишманд кимсалар ўзларининг заиф
душманларига ҳам менсимаслик билан қарамайдилар, чунки душман кучсиз бўлса, ҳар
xил ҳийла ва найрангга мурожаат қилади, шу йўл билан у ўалаба қозониши мумкин.
Ҳолбуки, шернинг қўрқмас, жасур, кучли ва қудратли эканлиги ҳаммага маълум. Кимки
душманни менсимаса ва урушнинг нима билан тамом бўлишини олдиндан кўрмаса,
татавани писанд қилмаган дарё тангриси каби пушаймон бўлади.
Шатраба сўради:
— Татава нима қилибдики у пушаймон бўлган?
Do'stlaringiz bilan baham: