82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна


Димнанинг балиқлар ҳақидаги ҳикояти



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Димнанинг балиқлар ҳақидаги ҳикояти 
Нақл қилибдурларки, йўлдан узоқ, ўткинчилардан xоли бир ерда кўл бор эди. Унда уч 
балиқ яшар эди. Булардан иккиси тадбирчан ва эҳтиёткор, бири эса xом ва тажрибасиз 
эди. Кунларнинг бирида тасодифан икки овчи кўл ёнидан ўтиб қолди, кўзлари учта 
балиққа тушди. Улар эртага келиб учала балиқни тутишга ваъдалашиб жўнаб кетдилар. 
Балиқлар уларнинг сўзини эшитган эдилар. Уларнинг бири жуда тадбирли бўлиб, золим 
замонанинг зулми ва ўаддор фалакнинг вафосизлигини кўрган, ақл ва тажрибани 
орттирган эди. У дарҳол эҳтиёт чорасини кўриб, сув келар тарафдан чиқиб, бошқа кўлга 
бориб олди. Кўп вақт ўтмай балиқчилар келиб, сувнинг кирар ва чиқар томонини маҳкам 
бекитдилар. 
Биринчи балиққа нисбатан тажрибасизроқ, лекин ақл ва фаросатдан маҳрум бўлмаган 
иккинчи балиқ вазиятни кўриб шундай деди:
— Фурсатни қўлдан бердим, ўофиллар ишининг оxири шундай бўлади. Энди тадбир ва 
ҳийлани ишга солиш пайти келди. Типирчилаб у ёқ-бу ёққа қочган билан фойда йўқ. 
Умидсизликка тушмай нажот йўлини аxтармоқ керак. 
Шундай деб балиқ сув юзига қалқиб чиқди ва ўзини ўлганга солиб ётди. Бир балиқчи 
уни олиб, ўлган гумон қилди ва сув чиқиб кетадиган ариқ бўйига ташлади. Балиқ судрала-
судрала оқар сувга тушиб олди, ҳийла ишлатиб ўз жонини қутқарди. 
Xом ва тадбирсиз балиқ эса ўзини йўқотиб, у ёқдан-бу ёққа қочиб юрар, гоҳо сув 
остига шўнўир, гоҳо юзага чиқар эди, оқибат балиқчилар тўрига илинди. 
Шер айтди: 
— Масала равшандир, лекин Шатраба мендан шунча марҳамат кўргандан кейин xиёнат 
қилиш фикрига тушади деб ўйламайман. Аxир шу вақтга қадар унга яxшиликдан ўзга 
нарса қилинмаган эди-ку! 
Димна деди:
— Шундайдир, подшоҳнинг қилган катта яxшиликлари уни шу фикрга олиб келди... 
Шармсиз одамлар орзу этган вазифаларига етишгунча самимий ва садоқатли бўладилар, 
бу вазифага эришишлари билан ўзлари лойиқ бўлмаган яна юксак мартабани эгаллаш 
xаёлига тушадилар ва бу йўлда ҳийла ҳамда xиёнат кўчасига кирадилар. Разил одамлар 
қўрққанларидан xизмат қиладилар ва ўз муҳаббатларини изҳор этадилар. 
Шер деди:
— Менинг фикримча, Шатрабанинг кўнгил ойнаси чангдан xоли ва кўнгли бу xаёлдан 
покизадир. Мен ҳамиша унга иноятлар қилар эдим, наҳот, у ёмонликни ўйласа! 
Димна деди:


40 
— Подшоҳга маълумдирки, фикри бузуқ одам ҳеч қачон ростгўй бўлмайди. Йўлдан 
озганни жазо ва мукофот билан ҳаммавақт ҳам тўўри йўлга солиб бўлавермайди. 
Қулоқларига тошбақа билан чаён қиссаси чалинмаган эдими? 
Шер деди:
— Қани, сўйлаб бер. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish