8 ВАРИАНТ
Касбга йўналтириш ишларига кўйиладiган талаблар ҳақида маълумот беринг?
Ўқувчиларни меҳнатга ва касб танлашга тайёрлашда мактаб касбга йўналтириш кабинетларининг ўрни ҳақида маълумот беринг?
Касбга йуналтириш ишига рахбарлик килиш ва уни режалаштириш ҳақида маълумот беринг?
ЖАВОБЛАР
Касбга йўналтиришга ёшларнинг касбни эркин ва мустақил танлашнинг илмий-амалий тизими сифатида қараш лозим. У ҳар бир шахснинг ҳам инди-видуал хусусиятларини ҳам халқ хўжалиги манфаатлари нуқтаи назаридан меҳнат ресурсларини тўлаконли таъминлаш заруратини ҳисобга олиш керак. Вазирлар Маҳкамасининг "Академик лицейлар ва касб - ҳунар коллежлари ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида" ги 1998 йил 14 май № 204 қарор- ининг қабул қилиниши ёшларнинг мажбурий ихтиёрий таълимини пухта ўзлаштиришларида ва уни ишлаб чиқариш амалиёти билан янада мустаҳкамлашларида муҳим ахамиятга эгадир.
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар касбга йўналтиришининг илмий - педагогик асосларини ишлаб чиқиш лозим.
Бунинг учун қуйидаги камчиликлар бартараф этилмоғи лозим. Ҳозирги кун талаблари асосидаги ихтисосликлар классификаторининг йўқлиги;
- касб танлаш меъзон ва меьёрларининг ишлаб чиқилмаганлиги;
- касб танлаш характери бўйича ахборотнинг талаб даражасида
эмаслиги;
- танлаш натижалари бўйича тезкор алоқанинг ўрнатилмаганлиги.
Касб танлаш учун ўқувчи ўз имкониятларини бахолай олиш кўникмасига, яьни ақли, қизиқиш ҳар хил касблар бўйича билими, бу касбларнинг имкониятлари, келажаги ҳақида ахборотига эга бўлиши керак.
Шахсда касб йўналтиришни махсус илмий амалий фаолият орқали амалга оширилади, ўқувчининг инсон сифатида шаклланиш боскичларида шахс ва жамият ягона бир тизим сифатида қаралади, ўтиш даврида бозор иқтисодиёти муносабатлари талаблари инобатга олинади.
Касбга йўналтиришни шакллантириш воситалари:
- касбий ахборот ва таълим-тарбия;
- ўқувчи қизиқишларини ўрганиб бориш ва маҳорат билан ўстириш;
- касбий маслаҳат;
- касб танлови;
- касбни танлаб олиш;
- касбий мослашиш.
Касбга йўналтириш хонаси амалий ишлар учун ахборот материалларини йиғиб боради ва сақлайди; хона касб танлаш масалалари ва ўрта махсус, касб ҳунар таълим ўқув томонидан ихтиёрий танлашларига хизмат кўрсатадиган маълумот - маслаҳат маркази вазифасини бажаради; ўқувчилар билан касб танлаш бўйича машғулотлар, шунингдек ота-оналар, ўқитувчилар, буюртмачилар, хомий ташкилотлар ва касбга йўналтириш фаолиятида иштирок этадиган бошқа кишилар билан ишлар олиб боради.
Касбга йўналтириш хонаси ишининг мазмуни.
- ўқувчилар билан методик ишлари олиб бориш (ихтиёрий мажбурий таълим, академик лицейлар, касб-хунар коллежлар ва б. тўғрисида маърузалар, семинарлар, педагогик ўқишлар ва х.к.);
- ўқувчилар билан касб таълими асослари бўйича машғулотлар
ўтказиш (факультативлар, касбга йўналтириш бўйича синф соатлари ва х.к.);
- халқ хўжалиги тармоқларининг илғор намоёндалари фахрийлар ва
бошқалар билан учрашувлар ташкил этиш;
- касбга йўналтириш бўйича оммавий тадбирлар уюштириш;
- ўқувчилар ижодий фаолиятларини кўргазмаларини ташкил этиш;
- ўқувчилар билан якка тартибда иш олиб бориш (халқ хўжалигининг
ўқувчи яшайдиган, ўқувчининг индивидиуал хусусиятларини танлаган касб йўналишига мос келиши-келмаслигини тахлил қилиш бўйича маслахатлар, Таълим тўгрисидаги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастуридан келиб чиқиб кадрлар тайёрлаш йўллари ва шакллари, меҳнат қонунчилиги ва ҳ.к.).
Касб танлаш масалалари юзасидан отағоналар йигилишларини маслахат бериш:
- ўтказиш ва уларга фарзандларини касб танлаши бўйича
маслаҳатлар бериш;
- мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш бўйича педагоглар
жамоасининг ўрганиш ва тахлил қилиш;
- вилоят, туман, ташхис марказлари билан доимий хамкорликда
фаолият кўрсатиш;
Касбга йўналтириш тизимининг асосий компонентлари
қуйидагилардан иборат:
- касблар тўғрисида ахборот;
- дастлабки касбий ташҳис;
- касб танлашга оид консультатция;
- касбга саралаб олиш;
- ижтимоий-касбий мосланиш;
- касбий тарбия.
Касблар тўғрисида ахборот бериш - ўқувчиларни турли хил меҳнат турлари билан, касблар шажараси, касбларнинг ўзига хос хусусиятлари, халқ хўжалигиниг касбларга бўлган эхтиёжлари билан таништиришдир. Танишиш жараёнида ўқувчилар касблар оламида тўғри йўл топишга хизмат қилувчи билимларни эгалайдилар ва обьектларга ўзлари баҳо бериш асосида қатъий бир қарорга келадилар. Касблар ҳақида тартибсиз маьлумот бермаслик учун (дунёда 40 миндан ортиқ касблар мавжуд) ўқувчилар оладиган билимларни маьлум бир тизимга солиш лозим. Бунинг учун меҳнат предмети бўйича Е. А. Климовнинг касблар таснифидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Касблар ҳақида ахборот бериш ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши лозим.
Дастлабки касбий ишларнинг мазмуни қуйидаги компонентарни ўрганишни ўз ичига олади:
• қизикиш, нияти, лаёқати, қобилияти;
• шахсий руҳий хусусиятлари;
• асаб системасининг шахсий хусусиятлари ;
• мавжуд билим, кўникма ва малакалар.
Изох: Бу компонентларни айримларини аппаратуралари методлар ёрдамида амалга оширилишини хисобга олиб, моддий техника базаси мавжуд жойларда таълим муассасалари касбга йўналтириш хоналарида, етарли бўлмаган жойларда эса туман психологик педагогик ташхис марказлари базасида хамкорликда ўтказилади.
Касбга оид консультатцияларининг мақсади - ўкувчиларга касб танлашда ёрдам беришдан иборат бўлиб, уларнинг қизикишлари мойилликлари. қобилиятлари ва бошқа хусусиятларни ўрганишга таянади ва қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
• дастлабки касбга оид консультация;
• касбга оид ахборот-маьлумот консультацияси;
• касбга оид бошланғич шакллантириш консультацияси;
• касбга шахсни мослигини аниқлаш консультацияси;
• касбга оид мувофиклаштириш;
• касбга оид асосий шакллантириш ;
• касбга оид назорат консультацияси.
Бу консультацияларнинг ҳар бирининг мазмуни қуйидагича:
Дастлабки касбга оид консультацияни - синф раҳбари,
ўқувчилар, психолог-педагоглар амалга оширади. Улар ўқувчиларни касбга оид дастлабки ниятлари билан танишадилар. Бу ниятлари ўқувчиларни шахси лаёқкатлари, қобилиятлари соғлиқларига қай даражада мос келишини мухокама қиладилар. Муҳокама хулосаси яккама-якка суҳбат пайтида ўқувчига маълум қилинади: ниятнинг тўғрилиги маьқулланади ёки касбларга оид ахборот маьлумот материалларини ўрганиш маслаҳат берилади.
Касбларга оид ахборот маьлумот - консультацияси вақтида дастлабки консультация натижаларига қараб ахборот-маьлумот бериб борилади (касблар таснифлагичи, касблар таснифлари, психограммалар, қайси касбларга эхтиёж борлиги тўғрисида ахборотлар). Ўқувчи ушбу маьлумотлар асосида ўзини қизиқтирган, жамият учун зарур бўлган касбни танлайди.
Касбга оид бошланғич шакллантириш - консультацияда ўкувчининг бундан олдинги босқичларга оид олган билимларини чуқурлаштириш меҳнат ва касб таълими жараёнида дастлабки кўникма ва малакаларни шаклланганлик даражасини аниқлайди ва маслаҳатлар беради.
Касбга оид мувофиклаштириш консультацияси - бундан олдинги босқичларда ўтказилган тадқиқод натижалари ва индивидуал психофизиологик хусусиятларига қараб ўқувчи томонидан нотўғри тангланган касб таьлими туридан унинг шахсий кўрсаткичлари касбга яроқлилиги, лаёқатига мос касб таьлимига мувофиклаштирпш маслаҳатларини беради.
Касбга оид шакллантириш кансультатцияси - шахсни касб таьлими турида олаётган билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришни давом еттиришни ва ўрта махсус, касб-хунар таьлими йўналишини танглашни ва маьлум бир мутахиссисликни эгаллашни амалга оширади.
Касбга оид назорат консультатциясида - юқорида келтирилган маслахатлар боскичлари тўғри амалга оширилган оширилмаганлигини кўникма ва малакалар ихтиёрий мажбурий таълимда (ўрта махсус, касб-ҳунар таьлимида) давом этаётган - этмаётганлигини яъни шу соҳа бўйича таълим олиниётганлигини назорат қилади. Агар соҳаси бўйича ихтиёрий мажбурий таълим давом этмаётган бўлса, сабаблари ўрганилади ва келгуси фаолиятида фойдаланиш таҳлил қилинади ва амалий хулосалар чиқарилади .
Шу нарса тадқиқотларда аниқланганки, мактаб ўқувчиларнинг 50 фоизи индивидуал касб маслахатларига мухтож. Буларга қуйидагилар киради; у ёки бу сабаб мустақил касб танлай олган ўқувчилар;
- ота - оналари билан зиддият пайдо бўлган ўқувчилар;
- ўзининг танлаган касб йўлининг тўғрилигини исбот қилиш истагида
бўлган ўқувчилар;
Шу сабабли ҳам мактаб касбга йўналтириш хонаси билан касбга йўналтириш ва психологик педагогик ташхис маркази билан биргаликда касбга оид консультатция ишларига алоҳида эьтибор билан ёндашиши талаб этади.
Умумий ўрта таьлим мактабида ўкув методик хонаси ташкил этиш касбга йўналтириш бўйича амалий ишларнинг моддий базасини яратиш ва мустаҳкамлашдаги дастлабки мухим қадам ҳисобланади.
Жиҳозланган хона касбга йўналтириш бўйича турли хил тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш учун моддий техника, ташкилий санитария гигиена шароитларини яратиш ва ахборотлар билан таьминлаш вазифасини ўтайди.
Хонанинг белгиланган вазифаларини бажаришга мослигини қуйидаги белгиларга қараб аниқланади:
Хона учун камида 50-54 квадрат метр (6x9) катталикда) келадиган биринчи қаватдаги синф хонасини ажратиш мақсадга мувофиқ. Хона раҳбари энг зарур жиҳозлар руйҳатини тузади, уларни олишнинг ҳар хил вариантларини кўриб чиқади. Жиҳозларнинг бир қисми мактаб устахонасида, ҳомий ташкилот ёрдамида тайёрланиши мумкин.
Касбга йўналтириш хонаси қуйидаги жиҳозлар билан таьминлаш лозим: (8 расм)
- машғулот олиб борувчи учун стол ва стул; (5; 6)
- ўқув уста хоналари, хона материаллари ва хужжатларини сақлаш
учун мебел ва мосламалар ( шкаф, стендлар, яшиклар, полкалар) (8);
- ўқув қуролларини, илғор педагогик технология метериаллари
ўқувчиларнинг энг яхши ишларини намойиш этадиган мосламалар (винтлар, стендлар, ва х.к.) (7; 8)
- техник воситалари мажмуаси (3,4,9,11,13,14,16,17) ;
- техник воситаларидан фойдаланиладиган мосламалар (экран
деразаларга парда тортиш учун мосламалар ўрнатиладиган тагликлар) (10,12);
- ўқув кўргазмали қуроллари ; (8)
а) табиий обьектлар: хом аёш ва ярим фабрикат намуналари корхоналар, маҳсулотлар, иш қуроллари, мехнат воситалари ва бошқалар;
б) ҳажмли макетлар ва моделлар (ўқувчилар техник ижодиёти
намуналари, техник мослама, қурилишнинг макетлари ва моделлари; қ/х маҳсулотлари нусхалари);
в) ясси тасвирлар (портретлар, картиналар, фотосуратлар, схемалар,
хариталар, жадваллар , диаграммалар ва бошкалар);
г) аудатив, аудиовизуал қўлланмалар (овоз ёзувлар, кинофильмлар,
видеофилмлар, лазерли дисклар ва ҳ.к):
д) касбларга оид ижтимоий - сиёсий, илмий оммабоп. услубий, мемуар, луғат адабиётлар, инструктив материаллар ва методик қўлланмалар.
Таълим муассаси касбга йўналтириш хонасига умумий раҳбарликни таълим муассаса директори ва маънавият бўйича директор ўринбосари олиб боради.
Касбга йўналтириш ишларини режалаштириш ва олиб бориш учун таълим муассаса директори ўқувчилар орасида шу соҳа бўйича малакали мутахассисларни касбга йўналтириш ўқув методик хонаси мудирини тайинлайди.
Хона мудири мунтазам ўз малакаларини ошириш, касбга йўналтириш бўйича илғор тажрибаларни доимо ўрганиб бориши ва туман психологик-педагогик ташхис маркази билан доимий алоқада бўлмоғи керак.
Хона мудири қуйидагиларни билиши керак:
- мактабда ўқув тарбия ишларини ташкил қилиш тизимини;
- Ўзбекистонда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими
асосларини;
- меҳнат қонунчилигини;
- меҳнат таьлими ва касбга йўналтириш бўйича нашр этилган методик адабиётлар, норматив хужжатларни.
Хона мудири ўз фаолияти давомида ўқувчилар, синф раҳбарлари, ўқувчилар, ота-оналар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва бошқа корхоналар ходимларидан иборат фаолларга таянади. У касбга йўналтириш ишини режалаштиради, ташкил этади ва бажарилишга жавоб беради. У йиғилишларини, меҳнат фахрийлари ва бошқалар билан учрашувларни ташкил қилади ва ўтказади. Касбга йўналтириш бўйича факультатив машғулотлар ўтказади, методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва уни қўллашда қатнашади.
Ўқувчиларни касбга қизиқиш, мойилликларини ўрганиш мақсадида вақти-вақти билан анкета-сўровнома тарқатади, йиғиб тахлил қилади, хулосалар чиқаради ва туман ташхис маркази билан ҳамкорликда таълим муассасасида келгусида касбга йўналтириш бўйича қилинадиган ишлар режасига тузатишлар киритади. Ўқувчилар билан касбга йўналтириш ахборот - маьлумот консультациясини ўтказиб боради. Хона мудири қуйидаги хуқуқларга эга:
- таълим муассасаси педагогик кенгаши таркибига киради;
- таълим муассасасида педагогик кенгашида касбга йўналтириш ишини яхшилаш юзасидан таклифлар киритади;
- туман педагогик-психологик ташхис маркази билан таълим муассасасида касбга оид шахсий маслахатлар ўтказишда қатнашади;
Касбга йўналтириш хонаси мудири қўйидагиларни учун жавобгар:
- таълим муассасаси ўқувчилари билан ўтказиладиган касбга йўналтириш, тадбиркорликни назорат қилиш, уларнинг сифати ва самарадорлиги;
- ўқув методик хужжатлар, кўргазма қуроллар ва техник воситаларининг тўғри сақланиши;
- касбга йўналтириш бўйича қабул қилинаётган адабиётлар ва
бошқа материалларни ҳисобга олиш;
- ҳисобот ҳужжатларини тўғри тузиш;
- хона мудири ҳар йили касбга йўналтиришга доир иш режасини
тузиб чиқади (илова-1) ва бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |