8.1-расм. Ташкилий қарорлар ва бошқарув Ташкил қилиш жараёнида корхонанинг танланган ривожланиш стратегияси билан унинг бошқаруви ташкилий тузилмаси ўртасидаги муносабат муҳим аҳамият касб этади. Кўплаб олим ва мутахассислар фикрига кўра бошқарув тузилмасининг ривожланиш стратегиясига мос келиши энг юқори иқтисодий самарадорликка эришишдан ташқари, ортиқча бошқарув харажатларини камайтириш, бошқарувнинг тизим сифатида мослашувчанлиги ҳамда корхонанинг рақобатли муҳитда яшовчанлиги ва унинг ўсишида ҳам катта аҳамиятга эга. Бундай мутаносибликка эриши корхонада бошқарувни ташкил қилишнинг асосий вазифаларидан биридир. Бироқ бу ерда кўп нарса корхона ҳажми, мулкчилик шакли, иш фаолияти ва бошқа белгиларига ҳам бо\лиқ бўлади. Масалан, корхона ҳажми ўсиши билан унинг тузилмаси ҳам ўзгаради, у янада стандартлашган ва формаллашган бўлади. Корхона ҳажмининг кенгайиши ёки кичрайиши мос равишда бошқарув бў\инлари сонига таъсир кўрсатади, бошқарув фаолияти билан маш\ул бўлган ходимлар сонига ўзгартириш киритади, бошқарув харажатларининг ўсиши ёки камайишига олиб келади. Айрим корхоналар ўз тузилмасини махсус ташкилий ахборотномалар чиқариш йўли билан формаллаштиради. Бу ахборотномаларда одатда корхонанинг тарихи ва унинг ташкилий тузилмаси, ишлаб чиқариш мақсади ва турлари, раҳбарият фаолиятининг ёритилиши, кадрлар сиёсати, бандлик шароитлари, энг кам ва энг юқори иш ҳақи каби маълумотлар ўрин олади. Бундай ахборотлар шунингдек, кўп ҳолларда корхона фаолиятини реклама қилиш ва бозордаги имиджини оширишга хизмат қилади. Бизнес-режа ва унинг бўлимлари ҳаётийлигини таъминлаш мақсадида бошқарув тизими – менежментни маркетинг билан бо\лаши муҳим. Улар у ёки бу даражада ташкилий режа билан бо\лиқ бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқариш муваффақияти ва кутилаётган фойда даражасига эришишига хизмат қилади. Айнан шундай бо\лиқлик бошқарувни ташкил қилишни нафақат ўз истеъмолчиси ва бозорига, балки барча бозорлар ва истеъмолчиларга ҳамда қабул қилинган ва амалга оширилаётган тадбирларнинг мақсадга мувофиқлигига йўналтирилган мукаммал тизим шаклида ифодалашга имкон беради. Масалан, корхонада бошқарувни ташкил этишнинг ҳамда бизнес самарадорлиги нуқтаи назаридан кимлар ва нима сабабдан корхона маҳсулотини сотиб олмаётганлиги бефарқ қолдирмаслиги керак. Корхона харидорлари (ёки корхона харидори бўлмаганлар) бошқалардан нима сотиб олади? Улар учун ушбу харидлар қандай қийматга эга? Бизнесни жонлантириш ва истеъмолчилик талабининг ўсиши учун қандай ташкилий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш зарур? Корхонада бошқарувни ташкил қилиш ягона мақсад эмаслиги сабабли шу ва шу каби бошқа саволларнинг жавоби ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси раҳбариятининг бошқарув ҳаттиҳаракатлари асосида ётиши лозим. Янги ташкил этилаётган корхона учун юқорида айтиб ўтилган вазифалардан ташқари бизнес миқёсига мос келувчи ташкилий тузилмани шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Уни тавсифлаб беришда одатда қуйидаги масалалар ёритилади: асосий бошқарув лавозимлари ва бошқарув ходимларининг умумий сони; бошқарув тизимининг иерархия босқичлари сони; у ёки бу лавозимларга мутахассислар резюмесини тўплаш ва бошқарув командасини шакллантириш; бошқарув командаси аъзолари ўртасида ролларни тақсимлаш ва ҳар бир команда аъзосининг функцияларини белгилаб олиш; бошқарув командасининг ҳар бир аъзоси учун ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш; бошқарув командаси аъзоларини ёллаш шартлари. Корхонанинг оптимал ташкилий тузилмасини шакллантириш бир вақтнинг ўзида амалга ошириладиган нарса эмас. Унинг ечими кўп ҳолларда нафақат кўп вақт, балки катта ташкилотчилик ишларини, қобилиятини ҳам талаб қилади. Айниқса бошқарув командасини тузиш оғир ва мураккаб иш ҳисобланади. Бунда қуйидаги тамойилларга риоя қилиш зарур: команда аъзоларининг психологик жиҳатдан бир-бирига мос келишини таъминлаш; команданинг ягона организм каби фаолият кўрсатишини таъминлаш; ҳар бир команда аъзоси жамоа олдига қўйилган мақсадни тўлиқ тушуна олиши лозим; команда аъзоси ўз малакасини мунтазам ошириб бориши керак; қонуний асосда корхона нуфузини ошириш ва фойдасини ўстириш учун барча зарур ишларни амалга ошириш.
А- расм. Ташкилий тузилма турлари.
А-расмда келтирилган ташкилий тузилма турлари танлашда корхонанинг хусусиятларидан келиб чиқиш лозим. Ташкилий тузилманинг асосий тавсифи (характеристикаси) қуйидагилардан келиб чиқади: - бошқариш функциялари бўйича бошқарув ходимлари сони; - чизиқли бошқарув ходимлари сони; - корхона бошқарув тизимининг бўйчуниш по\оналари сони; - ҳар бир бошқарув даражасида тузилмавий бў\инларнинг миқдори; - бошқарувнинг марказлашмаганлик даражаси; Юқоридаги тавсифларга таъсир кўрсатувчи асосий омил корхонани бошқариш бўйича ишлар хажми ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида бошқариш фнкцияларининг мазмуни ва таркибига бошқарув вазифаларининг меҳнат талаблиги ва даврийлигига боғлиқ бўлади. (Б,В,Г-расмлар).