Ходимларни бошқариш соҳасида асосий вазифа ҳар бир ходимнинг ўз имкониятларини амалга ошириши учун шароит яратиш ва ҳар бир муайян ҳолатда инсонга унинг олдида турган вазифаларни ҳал қилиш мақсадида зарур таъсир кўрсатиш воситаларини топиш. Ходимларни бошқариш тузилмаси қуйидаги фаолият йўналишларини қамраб олади: ресурсларни режалаштириш: инсон ресурсларига бўлган эҳтиёж ва бунинг учун зарур харажатларни қондириш режасини ишлаб чиқиш; ходимларни ишга олиш: барча лавозимлар бўйича потенциал номзодлар заҳирасини яратиш; танлов: номзодларнинг иш жойига мослигини баҳолаш, улардан энг яхшиларини заҳирадан танлаб олиш; ойлик иш ҳақи ва товон пулларини белгилаш: ходимларни жалб қилиш, ишга ёллаш ва ушлаб қолиш мақсадида ойлик иш ҳақи ва имтиёзлар тузилмасини ишлаб чиқиш; касбга йўналтириш ва мослашув: ёлланган ходимларни ташкилот ва бўлинмаларга киритиш, ходимларга ташкилот улардан нимани кутаётганлиги ва қандай меҳнат муносиб баҳоланишини тушунтириш; ўқитиш: ходимлар меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида уларни ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш; меҳнат фаолиятини баҳолаш: меҳнат фаолиятини баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш ва уни ходимларга етказиш; лавозимини ошириш, пасайтириш, бошқа ишга ўтказиш, ишдан бўшатиш: ходимларни жавобгарлик даражаси кўпроқ ёки камроқ бўлган бошқа ишга ўтказиш усулларини ишлаб чиқиш, бошқа лавозим ёки иш жойига ўтказиш йўли билан ходимлар тажрибасини ошириш, шунингдек, ишга ёллаш шартномасини бекор қилиш; раҳбар кадрларни тайёрлаш, хизмат пиллапояси бўйлаб ҳаракатланишни бошқариш: раҳбар кадрлар қобилиятларини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш; меҳнат муносабатлари: жамоа шартномаларини имзолаш бўйича музокаралар олиб бориш; бандлик: бандлик бўйича бир хил имкониятларни таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш (бандлик кафолатлари ва кадрлар қўнимсизлигини пасайтириш иқтисодий самарани оширади ва ходимларни меҳнат самарадорлигини оширишга ундайди). Меҳнат ресурсларини тў\ри режалаштириш ходимларни бошқаришда катта аҳамиятга эга бўлиб, тоифа бўйича ишчи ва хизматчиларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш йўли билан амалга оширилади. Бу мақсадда ишчи ва хизматчилар учун алоҳида штатлар рўйхати тузилади. Кадрларга эҳтиёж жорий ва истиқболли бўлиши мумкин. Жорий эҳтиёж бир йил муддатга, истиқболли эҳтиёж эса бир йилдан ортиқ муддатга белгиланади. Режалаштириш жараёни босқичма-босқич амалга оширилади: мавжуд ресурсларни баҳолаш, бўлажак эҳтиёжларни баҳолаш ва уларни қондириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш. Кадрлар таркиби сонини режалаштиришда ишлаб чиқариш дастури, штатлар рўйхати, ташкилий-техник тадбирлар режаси, кадрлар ҳаракатланиши, уларнинг қўнимсизлиги, иш вақти бюджети бошлан\ич маълумотлар ҳисобланади. Кадрларга эҳтиёжни режалаштиришда меҳнат сарфини камайтириш мақсадида ишлаб турган ходимларнинг оптимал сонини ўрнатишга интилиш лозим.
Ходимлар сонини аниқлаш иш ўринлари сони, хизмат кўрсатиш нормалари ва меҳнат си\ими каби турли усуллар ёрдамида аниқланади. Меҳнат си\ими бўйича ҳисоб-китоб усули асосан нормалаштирилувчи ишларда қўлланади. Бу усул ёрдамида корхонадаги ходимлар сони тузилма бўлинмалари бўйича, касби ва малакаси бўйича аниқланади. Бу катталик белгиланган иш ҳажмининг (норма-соатда) битта ишловчининг соатларда ифодаланувчи фойдали (самарали) вақт фондига ва нормани бажариш фоизига нисбати орқали аниқланади. Асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг сонини шунингдек, натурал қийматда акс эттирилувчи режадаги маҳсулот ҳажмини ушбу маҳсулотни тайёрлашнинг бир ишчига мос келувчи режадаги нормасига бўлиш йўли билан ҳам аниқлаш мумкин. Белгиланган технологияларда зарур бўлган ходимлар сони маҳсулот чиқариш дастури, ишчи вақти сарфи нормаси ва белгиланган иш вақти давомийлиги ёрдамида аниқланади:
бу ерда: Нхс – мазкур гуруҳдаги ходимлар сони нормаси; Qk - ҳар бир маҳсулот тури бўйича режадаги йиллик ҳажм; Нtk – мазкур гуруҳдаги ходимларнинг битта маҳсулот бирлигига тў\ри келувчи иш вақти сарфи нормаси; Fp - мазкур гуруҳдаги битта ходимнинг йиллик вақт фонди. Цехлардаги ишчилар сони вақт нормаси (битта тайёр маҳсулотга) бўйича ёки ишлаб чиқариш нормаси бўйича (белгиланган вақт ва ишлаб чиқариш дастури бўйича бир ишчининг иш вақти фондини ҳисобга олган ҳолда) аниқланиши мумкин. Ишчилар сони вақт нормаси бўйича қуйидагича аниқланади.
бу ерда: Ис – бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар сони, киши; Q1k – бир кунда тайёрланувчи k-турдаги маҳсулот ҳажми (натурал кўрсаткичда); T1k – k-турдаги битта маҳсулот бирлигини тайёрлаш учун вақт нормаси (битта ишчига тў\ри келадиган); Т – иш куни узунлиги. Ишчилар сони ишлаб чиқариш нормаси бўйича қуйидаги формулага асосан аниқланади:
бу ерда:
Нич – битта ходимнинг бир кунда ишлаб чиқариш нормаси. Вақтбай ишловчи ишчилар сони мазкур тармоқ ёки корхона учун белгиланган хизмат кўрсатиш нормалари ёки иш жойлари сони асосида аниқланади. Муҳандис-техник ходимлар ва хизматчиларга эҳтиёжни ҳисоблаш корхона фаолияти мақсадлари, уни бошқариш тузилмаси ва схемаси, ходимлар ва уларнинг гуруҳлари бўйича лавозим йўриқномалари, корхонанинг ўзида ишлаб чиқилган тармоқ бўйича норма ва нормативлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.