Б-расм. Чизиқли-функционал тузилма.
8.3. Кадрлар сиёсати ва персонални бошқариш
Бошқарувни ташкил қилиш, ташкилий тузилмани танлаш, бошқарув аппарати ва органларини шакллантириш – буларнинг барчаси корхонанинг кадрлар сиёсатига, кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланишга бо\лиқ. Кўплаб хорижий фирма ва компаниялар тажрибаси шуни кўрсатадики, тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишдаги муваффақиятсизликларнинг 90%дан кўпи бошқарувнинг кўнгилдагидек ташкил этилмаслиги, бошқарув қонун-қоидаларидан бехабарлик, ходимларнинг тўлиқ эмаслиги ва касб малакасининг пастлиги раҳбариятда бошқарув тажрибасининг камлигига бориб тақалади. Афсуски, бу камчиликлар мамлакатимиздаги корхоналар орасида ҳам кўп учрамоқда. Бунга далил сифатида корхоналарнинг банкротга учраши, айрим бизнеслойиҳаларнинг экспертиза ва танлов пайтида рад қилинишини кўрсатиш мумкин. Шу сабабли кадрлар ва ходимларни бошқариш масаласи доимо корхона раҳбарияти нигоҳи остида бўлиши ҳамда ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқаришда мунтазам ҳисобга олиб борилиши лозим. Кадрлар салоҳияти бу корхона ходимларининг корхона олдида турган ишлаб чиқариш, фан-техника ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш имконияти ва бир вақтнинг ўзида қобилияти ҳамдир. Корхонада кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун кадрлар билан ишлаш бўйича бир қатор тадбирларни амалга оширишни талаб қилинади, хусусан: кадрларни танлаш ва жойлаштириш мезон ва усулларини такомиллаштириш; ходимлар малакасини ошириш мақсадида кадрларни аттестациядан ўтказиш; ходимларни корхонада ушлаб қолиш мақсадида иш ҳақи тузилмасини яхшилаш ҳамда ра\батлантириш ва имтиёзлар тизимини ривожлантириш; меҳнат фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва уларни ходимларга етказиш;
меҳнат шароитлари ва ташкил этилишини такомиллаштириш, яъни меҳнат сифатини ошириш; бошқа лавозимга ёки иш жойига ўтказиш йўли билан ходимлар тажрибасини ошириш; жамоадаги ижтимоий-психологик муҳитни такомиллаштириш. Ходимларни бошқариш бу меҳнат вазифаларини бажаришда ходимларнинг ақлий ва жисмоний қобилиятларидан энг унумли фойдаланиш мақсадида уларнинг манфаатлари, хулқ-атвори ва фаолиятига таъсир кўрсатиш тамойиллари, усуллари, шакллари ва воситалари йи\индисидир. Ходимларни бошқариш менежментнинг таркибий қисмларидан бири бўлиб, одамлар ва уларнинг корхона ичидаги муносабатлари билан бо\лиқ бўлади. Айнан одамлар ижод, ташаббус ҳамда корхона олдида турган вазифаларни бажариш учун куч-қувват манбаидир. Одамларни бошқаришсиз ҳеч бир ташкилот, хоҳ у катта ёки кичик бўсин, хоҳ у тижорат ёки нотижорат ташкилот бўлсин, фаолият кўрсата олмайди. Ходимларни бошқариш улар ўртасидаги муносабатларда адолат ва самарадорликка эришишга йўналтирилади. ходимларни боршқариш схема шаклида 10.4-жадвалда акс эттирилган.
10.4-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |