МАНТИҚИЙ ФИКРЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ
Ҳар бир инсон кичик ёшидан бошлаб мантиқий фикрлашни ривожлантира бошлайди. Инсоннинг психофизиологик хусусиятлари турли хил бўлганлиги боис, бу жараён ҳар бир инсонда бир хил кечмайди. Бироқ, мантиқий фикрлашни ривожлантириш йўл-йўриқлари ва усуллари юзасидан фойдали бўлган тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётда қўлланилиб келинмоқда.
Мантиқий фикрлашни ривожлантириш усулларига мантиқий ўйинлар, топишмоқлар, масалалар ва бошқотирмаларни ечиш ва бажариш, шахмат ўйнаш, китоб ўқиш, танқидий фикрлашни ўрганиш, мунозараларда иштирок этиш, фикрлаш жараёнини тасаввур қилиш, вазиятларни симуляция қилиш, кундалик юритишни киритиш мумкин. Бу жараёнда ҳар бир элементга жиддий эътибор қаратиш, турли ҳодисалар ўртасидаги боғлиқ бўлмаган ёки мавҳум бўлган жиҳатларни қидириб топиш, янги фактларни аниқлаш ва таққослаш орқали мантиқий фикрлашни ривожлантиришга эришилади.
Мантиқий фикрлашни аниқлашнинг бир неча усуллари мавжуд:
Биринчиси, бу тафаккур орқали дунёни ўзлаштириб боришга қаратилган мураккаб билим жараёни;
Иккинчиси, доимий равишда янги нарсаларни, янгиликларни қидириш ва кашф этиш.
Фикрлаш муаммоли вазият вужудга келган вақтдан бошланади.
Негаки, инсон вазиятни муаммо сифатида тушунади ва унинг ечими учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Ўша пайтдан бошлаб ақлий фаолиятга сафарбар қилинади ва муаммони ҳал қилиш учун ўз ҳаракатларини муайян кетма-кетликда амалга оширади. Мантиқий фикрлаш ҳар доим муаммони ҳал қилиш билан боғлиқ ва у инсон томонидан маълум бир ихтиёрий ҳаракатлар билан бирга келади. Муаммоли вазиятнинг йўқлиги фикрлаш жараёнини стереотипга асосланган хатти-ҳаракатларга яқинлаштиради. Фикрлаш ҳар доим мақсадга йўналтирилган бўлади. Масалан, сиз магистратурада ўқишни давом эттирмоқчисиз. Бунинг учун мутахассислик фанлари билан бир қаторда инглиз тилини яхши ўзлаштиришингиз талаб этилади. Яъни, ақлий ечим топилади. Мана шу жараёнда иродангизга таяниб, бу ишни мукаммал даражада амалга оширишингиз керак. Чунки иродасиз қилинган ҳаракатлар, жуда камдан-кам ҳоллардагина мақсадга олиб келади. Фикрлаш – бу ҳаракат қилиш демакдир.
Шундай қилиб, билиш маълум бир муаммоларни қўйиш ва уларни ҳал қилиш тарзида содир бўлади. Муаммолар ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар бўлиб, улар муаммоли вазият юзага келиши натижасида қўйилади. Муаммоли вазият янги қайд қилинган фактларни мавжуд тушунчалар, қонунлар, принциплар ёрдамида тушунтириш имкони йўқ пайтда юзага келади. Бундай ҳолларда масалани қўйиш, муаммони қўйиш ва уларни ҳал қилишнинг янгича усулларини қидириш лозим бўлади.
Муаммоли вазиятга ечим тақдим қилиш қуйидаги кетма-кетликни ўз ичига олади:
Do'stlaringiz bilan baham: |