15-расм. Ландшафтлардаги биокимёвий айланиш (биогеоцикл)нинг умумий кўриниши.
Ландшафтларда доимо озми-кўпми тирик фитомасса ёки ўсимлик массаси бўлади. Агар қуруқ фитомассани куйдирилса, унинг таркибидаги минерал моддаларни ёки кул элементларини аниқлаб олса бўлади. Қуруқ органик модданинг қолган қисмини асосан углевод, лигнин, липид, ишқор моддалар, смола, мум ҳамда турли органик бирикмалар (кислоталар, глюкозидлар, эфир мойлари, каучук, алкоигедлар, витаминлар, антибиотиклар) ташкил қилади.
Ландшафтлардаги биогеоциклнинг асосини иккита муҳим биологик жараён ташкил қилади. Бу ўсимликларнинг фотосинтези ва нафас олишидир.
Фотосинтез - жуда кучли табиий жараён бўлиб, ҳар йили ландшафтдаги турли хил биогеокимёвий жараёнларнинг созловчиси деса бўлади. Фотосинтез қуёш энергияси ва яшил ўсимликлардаги хлорофилл иштирокида рўй берадиган кимёвий реакциядир. Бунда углекислота ва сув ҳисобига органик модда синтез бўлади ва эркин кислород ажралиб чиқади. Фотосинтезнинг энг оддий маҳсулоти глюкозадир. Глюкозид ўсимликларда рўй берадиган фотосинтез ва нафас олишнинг кимёвий тенгламасини Франсуа Рамад (1981) қуйидагича келтиради:
фотосинтез
н CО2 + 2н 2О + Н н О2 + н 2О + (Cн(2О)н)
нафас олиш моносахарид
бу ерда Н – 0,65 – 0,70 узун тўлқинли қуёш энергияси (ккал).
Ландшафтларда рўй берадиган ана шу жараён биогеоциклнинг асосини яратади. Бирламчи биологик маҳсулотнинг ҳосил бўлишида кўплаб турли хил реакциялар бўлади. Аммо умумийроқ қилиб айтганда, бу жараён қуйидагича кўринишда бўлади. Ёруғлик ва мос ҳарорат шароитида ўсимликларда сув, карбонат ангидрид ва минерал моддалардан бирламчи органик маҳсулот ҳосил бўлади. Шу билан бирга ҳавога кислород ажралиб чиқиб, намлик эса транспирация бўлади. Бошқа кўпгина минерал озиқларни ўсимликлар тупроқдан илдиз орқали олади. Бу моддалар ўсимлик танасида скелет органлар орқали юқорига, ўсимликнинг шохлари ва баргларига тарқалади. Ўсимликларнинг баргида тўпланган озиқ унсурлари унинг қолган органларидагидан 10-20 мартагача кўп бўлади. Бу унсурлар вақт ўтиши билан барглар ва шох-шаббаларнинг узилиб ерга тушиши орқали яна тупроққа ўтади. Унсурларнинг айрим қисми эса барглардан ва ўсимлик танасидан ёмғир сувлари билан ҳам ювилиб тушади. Буни биз атмосферадан тушган ёғиннинг кимёвий таркиби билан ўсимликнинг баргларидан ва танасидан оқиб тушган ёғин сувлари таркибини солиштириш орқали аниқлаб олсак бўлади.
Ландшафтнинг махсус фаолиятини аниқроқ ўрганилганда кимёвий моддаларнинг ўсимлик орқали ҳайвонот танасига ўтиши, у ерда янги органик бирикмаларни ҳосил қилиши, кейинчалик ҳайвон ҳалок бўлгандан сўнг эса бошқа гуруҳ организмлар танасига ёки яна тупроққа ўтиб кетиши каби жараёнлар ҳам ўрганилиши керак. Биогеокимёвий циклнинг охирги поғонасида тупроқдаги органик моддалар синтези ва яна ўсимликлар танасига ўтиши рўй беради.
Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, ландшафтнинг махсус фаолиятини, унинг ҳамма жабҳаларини бир вақтнинг ўзида ва тўла ёритиб бериш мураккаб ва кўп вақт талаб қиладиган ишдир. Бу ишларни ландшафтшуносликнинг анъанавий усуллари билан амалга ошириб бўлмайди. Бунда кўпроқ ландшафтлар геокимёси ва ландшафтлар геофизикаси каби фан тармоқлари усулларидан фойдаланиш ҳамда албатта стационар кузатишлар олиб боришга тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |