14 - расм. Ландшафтларда намлик айланишининг умумий кўриниши
Намликнинг катта қисми тупроқ юзасига етиб келади, унинг бир қисми тупроққа сингади ва қолган қисми эса ер юзасидаги оқар сувларни ҳосил қилади. Масалан, (Ўрта Осиё) тоғларига ҳар йили ўртача 575 мм ёғин ёғадиган бўлса, унинг 374 мм буғланиб, қолган 201 мм оқим ҳосил қилади (В.Л.Шульц,1965). Россия текисликларидаги кенг баргли ўрмон ландшафтларида эса 750 мм ёғиннинг 140 мм оқим ҳосил қилади, 60 мм га яқини буғланиб кетади, 70 мм дарахтларнинг баргида қолиб кетар экан. Аммо 480 мм эса тупроққа сингиб улгуради. Унинг 400 мм яна транспирация жараёнига, қолган 80 мм эса ер ости сувларига қўшилиб кетар экан. Ушбу мисоллардан кўриниб турибдики, турли ландшафтга тушадиган турли миқдордаги ёғин-сочин турлича тақсимланиб, турлича сарф бўлар экан.
Юқорида биз сув ўзининг айланма ҳаракатида турли хил моддаларни ҳам кўчиб юришига сабаб бўлишини эслатиб ўтган эдик. Оқим ҳосил қиладиган сувлар эса турли хил тузлардан ташқари яна тоғ минералларини, тупроқни ювиш натижасида турли оқизиқлар ҳосил қилишини таъкидлаб ўтиш керак.
Масалан, Амударёда (Чатли) сув сарфи 1460 м3 сек бўлганда ҳар йили ўртача 69,5 млн тоннага яқин турли оқизиқлар оқими ҳосил бўлар экан. Сувининг ҳар куб метрида ўртача 1507 грамм лойқа борлиги аниқланган. Бундай кўрсаткичларни Сирдарёда, Зарафшон ва Чирчиқ дарёларида қандай даражада эканлигини 8 - жадвалдан кўриш мумкин.
8 - жадвал
Дарё ва пункт номлари
|
Кузатиш даври
|
Ўзан туби оқизиқлари, кг/сек
|
Сув сарфи, м3/сек
|
Лойқа миқдори,
г/м3
|
Оқизиқлар оқими ўртача кўп йиллик, т
|
Амударё, Чатли
|
1913-1917 1931-1962
|
2200,0
|
1460/0
|
1507,0
|
69 388 000
|
Сирдарё, Казалинск
|
1912-1962
|
630,0
|
484,0
|
1302,0
|
19 870 000
|
Зарафшон, Дупули
|
1914-1962
|
140,0
|
154,0
|
909,0
|
4 416 000
|
Чирчиқ, Чиноз
|
1915-1917 1923-1962
|
63,0
|
124,0
|
510,0
|
1 983 000
|
Атмосферадан тушган ёғиннинг тупроққа етиб келган қисмидан 70 фоизга яқини тупроққа сингиб, ички намлик айланишининг илк фаол қисмини ташкил қилади. Тупроқдаги намликнинг катта қисми илдизлар орқали ўсимликка ўтади ва биотик жараёнларда иштирок этади.
Атмосфера ёғинлари миқдори, буғланиш, транспирация ва бошқа жараёнларнинг бир-бирига нисбати ландшафтнинг қайси табиат зонасида жойлашганлигига қараб турли хил бўлиши мумкин. Масалан, тундра ландшафтларида агар 500 мм ёғин тушса, буғланиш 200 мм бўлиб, қолган 300 мм оқим ҳосил қилади. Ўзбекистон қумлик чўлларида 100 - 120 мм ёғин тушса, унинг деярли ҳаммаси буғланиб кетади. Мумкин бўлган буғланиш ҳисоблаб кўрилганда унинг миқдори ёққан ёғинга нисбатан 20 - 25 маротаба кўп бўлиши аниқланган. Амударё этакларида сув тармоқлари оралиғидаги қуруқ жойларда атмосфера ёғинлари 80 мм га тенг ва ер ости сувлари юзаси 2-3 мм чуқурда бўлган тақдирда буғланиш 480-500 мм гача етган. Бу жойларда табиий ўсимликлар ҳам 500 мм га яқин намликни транспирация қилар экан. Амударё дельтасидаги қамишзорлардан эса апрел ва октабр ойлари оралиғида ўртача 760 - 820 мм намлик транспирация бўлади. Демак, ўсимликлар тупроқдаги намликдан сув ичар экан, унинг асосий қисмини транспирация жараёнида яна ҳавога буғлантириб юборади. Тўқай ландшафтларидаги транспирация учун сарф бўлган намлик миқдорининг ёққан ёғинга нисбатан бир неча баробар кўп бўлиши ер ости сувлари ҳисобига ёки дарёдан тошган сувлар ҳисобига бўлади.
Атмосферадан ландшафт юзасига тушган намликнинг қандай сарф бўлишини ўрганишда ўсимлик танасида қоладиган намлик ҳам эътиборда бўлиши керак. Бу намлик асосан ўсимликларни ўриб олиб тортиб кўриш ва қуригандан сўнг яна тортиб кўриш орқали, яъни ўсимликдан қуруқ органик модда ҳосил қилиш йўли билан аниқланади. Умуман, ўсимлик фитомассасини, ундаги биологик модда айланишини ўрганиш методлари Н. И. Базилевич ва бошқалар (1978) ишида яхши берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |