Табиатда намликнинг айланиши
Географик қобиқда энг кенг тарқалган моддий бирикмалардан бири сув бўлиб, у океанлар, қорлик ва музликлар, кўллар, дарёлар ва сойлар, ботқоқликлар, тупроқ ва атмосферада 1,5 млрд. км3 га яқин ҳажмда турли ҳолатда мавжуддир (7 - жадвал).
7-жадвал
Гидросферадаги сувнинг ҳажми ва унинг тикланиш фаоллиги
(М. И. Лвович, 1986)
Сув ресурслари манбалари
|
Сув ҳажми, км3
|
Сув баланси элементи, км3 / йил
|
Сув заҳирасининг тикланиш даври, йил
|
Дунё океани
|
1 370 000 000
|
452 000
|
3000
|
Ер ости сувлари
|
60 000 000
|
12 000
|
5000
|
Қутб музликлари
|
24 000 000
|
3 000
|
8000
|
Қуруқликдаги ер усти сувлари
|
280 000
|
40 000
|
7
|
Дарёлар
|
1 200
|
40 000
|
0,030
|
Тупроқдаги намлик
|
80 000
|
80 000
|
1
|
Атмосфера буғлари
|
14 000
|
525 000
|
0,027
|
Гидросфера
|
1 454 000 000
|
525 000
|
2800
|
Жадвалдан кўриниб турибдики, гидросферадаги сувнинг асосий қисми (94 фоизи) дунё океанига тўғри келади. Дунё океанидаги сув тўла янгиланиши учун уч минг йил керак бўлади. Дарёлардаги сувлар эса ўртача ҳар 11 кунда янгиланар экан. Атмосферадаги намликнинг алмашиниши ҳам тахминан шунча кунга тўғри келади.
Сув ердаги ҳаёт учун ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлиб, унинг физикавий, кимёвий ва биологик хусусиятлари махсус адабиётда кенг ёритилган. Унинг ажойиб хусусиятларидан бири шундаки, организмларнинг ҳаёт жараёни учун мос ҳарорат шароитида у суюқ ҳолатда бўлади. Яна бир хусусияти унинг ниҳоятда сингувчанлигидир. Сувнинг жисмларга (тупроқ, ўсимлик ва ҳ.к) сингиш даражаси бошқа суюқликларга нисбатан юқори бўлганлиги учун табиатда кимёвий жиҳатдан тоза сув деярли учрамайди. Унинг таркибида албатта қандайдир эритмалар ва аралашмалар бўлади. Ҳатто атмосфера ёғинлари таркибида ҳам турли хил эриган тузлар мавжуддир. Масалан, (Ўрта Осиёнинг) баланд тоғлик ҳудудларида агар ҳар йили ўртача 221 км3 атмосфера ёғинлари тушса унинг таркибида 7 млн т дан ортиқ турли-туман тузлар бўлади. Текислик ва тоғ олди ҳудудларида эса бундан 8-9 марта кўпроқдир.
Ландшафт таркибидаги сув ниҳоятда кучли геокимёвий омил ҳисобланади. Ландшафтлардаги асосий кимёвий жараёнлар ана шу сувда ёки унинг иштирокида рўй беради. Сув кимёвий моддаларнинг ҳаракатида транспорт вазифасини ўтайди. Модданинг бир ландшафтдан чиқиб кетиши, иккинчи бир ландшафтга кириб келиши ва тўпланишида сувнинг аҳамияти бениҳоядир. Бундан ташқари, ландшафтлардаги жонли модданинг шаклланиши ва ҳаётида ҳам сув энг асосий омиллардан биридир. Ландшафтлардаги намликнинг йиллик йиғиндиси асосан атмосферадан тушадиган ёғин-сочин ҳисобига ҳосил бўлади. Ландшафтга кириб келган ёғиннинг айрим қисмини ўсимлик қоплами ушлаб қолади.
Ўсимликларнинг танаси ва баргида ушланиб қолган намлик яна атмосферага буғланиб кетади (14-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |