8-мавзу: ландшафтнинг махсус фаолияти режа: Энергия оқими ва унинг ўзгариши



Download 1,41 Mb.
bet1/8
Sana09.04.2022
Hajmi1,41 Mb.
#538727
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-мавзу . ЛАНД МАХСУС ФАОЛИЯТИ


8-мавзу: ЛАНДШАФТНИНГ МАХСУС ФАОЛИЯТИ
Режа:
1. Энергия оқими ва унинг ўзгариши
2. Табиатда намликнинг айланиши
3. Модданинг биокимёвий айланиши
Олдинги бобларда айтиб ўтганимиздек, ландшафт ички тузилишининг шаклланишида, унинг динамикасида, эволюцион ўзгаришларида ва ривожланишида модда ва энергия алмашиниш жараёни энг муҳим шарт-шароитлардан биридир. Бу жараён ландшафтнинг "яшаши"нинг ёки махсус фаолиятининг асосини ташкил қилади. Ландшафтнинг махсус фаолияти деганда А. Г. Исаченко (1991) ландшафтда рўй берадиган модда ва энергиянинг кўчиб юриши, алмашиниши ва ўзгариши каби барча жараёнларнинг мажмуасини тушунади.
Ландшафтнинг махсус фаолияти асосида учта йирик табиий жараён ётади. Булар: 1) энергия оқими ва унинг ўзгариши; 2) намликнинг айланиши; 3) модданинг биокимёвий айланишидир. Қуйида ана шу жараёнларни бирма-бир кўриб ўтамиз.
Энергия оқими ва унинг ўзгариши
Ландшафтларда рўй берадиган энергия оқимида асосан уч хил энергия, яъни қуёш энергияси, Ернинг ички энергияси ва гравитация энергияси иштирок этади. Буларга қўшимча қилиб кимёвий унсурларнинг ўзаро таъсиридан ажралиб чиқадиган энергия, минералларнинг кристаллар панжарасида ҳосил бўладиган энергия кабиларни ҳам айтиш мумкин. Аммо олдинги уч хил энергияга нисбатан буларнинг салмоғи анча камдир.
Санаб ўтилган уч энергия хиллари ичида қуёш энергияси айниқса катта аҳамиятга эга бўлиб, у ландшафтларнинг махсус фаолиятидаги моддаларнинг барча айланма ҳаракатларида иштирок этади. Ердаги ҳаётнинг бор-йўқлиги ана шу энергияга боғлиқдир. Қуёш энергиясининг ердаги модда айланишига қўшилиб кетиши асосан ўзида хлорофилл моддаси бўлган организмлар: яшил бактериялар, кўк-яшил сув ўтлари, фитопланктон ва юқори табақа ўсимликларнинг фотосинтези орқали бўлади.
Қуёш энергияси Ер атмосферасига етиб келар экан, унинг 30 фоиздан ортиқроғи атмосферадан акс этиб қайтиб кетади (Ер сунъий йўлдошларидан олинган маълумотларга қараганда Ер куррасининг албедоси 0,33 га тенг). Қуёш энергиясининг ана шу қисми фазода йўқолиб, атмосферадаги ҳаво ҳаракатларида ва ердаги жараёнларда иштирок этмайди. Қуёш энергиясининг 20 фоизга яқини атмосфера қатламидан ўтиш вақтида ютилиб қолади ва атмосферанинг исишига сарф бўлади. Ерга эса ўртача олганда қуёш энергиясининг 50 фоизга яқини етиб келади.
Ерга етиб келадиган энергия оқимининг асосий қисми қисқа тўлқинли қуёш радиациясидир. Бу оқим баъзан қуёш доимийлиги деб ҳам аталади ва мутлоқ эмас, 1,5 – 2 фоиз орасида ўзгариб туради. Ана шу қисқа тўлқинли қуёш радиацияси энергиясининг жадаллиги 1,98 дан 2,0 кал/см мин гача деб ҳисобланади. Ландшафтларга кириб келаётган қуёш энергияси оқимининг ўзгариши ҳақидаги умумий тасаввурни 12 - расмдан олса бўлади.


Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish