Иссиқлик балансини ташкил қилувчи кўрсаткичлар йиғиндиси (кал/см2) ва иссиқлик оқимлари (кал/см2.мин) (Б. А. Айзенштат, 1966)
Кузатилган жой ва унинг қисқача таърифи
|
А
|
Р
|
П
|
Б
|
ЛЕ
|
П
--%
Р
|
Р
|
П
|
Б
|
ЛЕ
|
Жанубий Қизилқумдаги қумлик чўл ландшафти
|
0,25
|
387
|
289
|
48
|
0
|
86
|
0,78
|
0,64
|
0,14
|
0,00
|
Саксовулзор ландшафти
|
0,20
|
381
|
255
|
38
|
88
|
67
|
0,92
|
0,69
|
0,09
|
0,14
|
А-албедо; Р-радиация баланси оқимининг туш вақтидаги кўрсаткичи; П-турбулент иссиқлик алмашиниши; Б-тупроқдаги иссиқлик оқими; -йиғиндиси.
Қуёшдан келаётган энергия оқимининг айрим қисмлари ландшафтларнинг маълум ҳолатида айрим жараёнларда иштирок этмаслиги мумкин. Масалан, йилнинг қиш ойларида фотосинтез ёки транспирация жараёнлари ҳар доим ҳам бўлавермаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам ландшафтда юз берадиган энергия оқимларини аниқлаш ва ҳисоблашда иш жараёнининг вақт чегаралари ҳақида ҳам тасаввурга эга бўлиш керак. Умуман олганда, стационар изланишлар шароитида ландшафтдаги энергия оқимини ва унинг ўзгаришини аниқлаш мумкин, аммо бу жуда мураккаб масала бўлиб, кўп вақт ва кўп меҳнат талаб қилади. Чунки у ёки бу ландшафтларда энергиянинг тўпланиш тезлиги кун сайин, соат сайин, ҳаттоки ҳар дақиқада ўзгариб туради ва бу ўзгаришлар жуда кўп омилларга боғлиқдир.
Хуллас, қуёшдан келадиган энергия ландшафтнинг махсус фаолиятини таъминлаб турувчи энг асосий ҳамда бошқа метеорологик, гидрологик, геоморфологик, биогеокимёвий каби турли жараёнларни боғловчи ва А. А. Григорев айтган "бир бутун табиий географик жараённи" ҳосил қилувчи асосий омил ҳисобланади.
Ландшафтларнинг махсус фаолиятидаги энергетик омиллардан яна бири Ернинг ички энергиясидир. Бу энергия асосан геотермик иссиқлик, вулқонлар отилишидан ажралиб чиқадиган иссиқлик, иссиқ сувлар энергияси кабилардан иборатдир. О. Г. Сорохтин (1977) маълумоти бўйича Ер юзасига таъсир етувчи геотермик энергия кучи 0,82 х 102 эрг (с.см2 ) атрофида бўлар экан. Вулқонлар отилишидан ажралиб чиқадиган энергия эса ўртача 1020 - 100 эрг оралиғида бўлар экан (Г.Макдоналд, 1975). Геотермал сувлар билан чиқадиган иссиқлик энергияси йилига ўртача 100 эрг (с.см2) га тенг бўлади. Аммо бу хил энергиянинг таъсири ландшафтларнинг шу хил энергия манбаларига узоқ-яқин жойлашганлигига кўпроқ боғлиқдир. Умуман, Ернинг ичидан бўладиган энергия қуёш энергиясининг 0,04 фоизига яқин кучини беради, холос.
Ландшафтларда рўй берадиган энергия оқимларида гравитация энергияси ҳам иштирок этади. Бу энергия ландшафтлардаги модда айланиш жараёни мавжудлиги ва тезлигига катта таъсир кўрсатади. Гравитация энергия оқими айланма ҳаракатга эга бўлмай бир томонга йўналгандир. Модданинг оғирлик кучи абсолют баландликка, тоғ жинсларининг зичлиги ва бошқа омилларга боғлиқ. Аммо, буларга энергиянинг бошқа турларига нисбатан жуда кам эътибор берилади. Аслида эса модданинг оғирлик кучи ландшафтлардаги модданинг гравиген оқимларини ҳосил қилади. Гравиген оқимлар эса ландшафтдаги абиоген модда алмашинишида катта рол ўйнайди ва модда ҳаракатининг деярли барча шаклида озми-кўпми иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |