8-мавзу. Алоҳида кредит турлари. Кичик ва ўрта бизнес, тадбиркорлик фаолиятини кредитлаш



Download 278,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi278,3 Kb.
#45596
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8 мавзу-Почта алокасида бизнес ва банк хизмати асослари

КОНТОКОРРЕНТ КРЕДИТИ 
Муддати: контокоррент счётининг амал қилиш муддати 12 ой 
Шарти: қарз олувчи аввалгидек молиявий барқарорлигини сақлаб 
қолиши лозим. 
Aфзалликлари: таъминот талаб етилмайди, юқори ликвидли ва тўлов 
қобилиятига эга мижозга контокоррент ҳисоб варақ очиш мумкин. 
Муаммолар:
- кадрларни тайёрлаш;
- банкларни бу кредитгарағбатлантиришни тайёрлаш;
- ликвидлик муаммоси. 
Ечимлари:
а) кадрларни тайёрлаш;
б) программаларни ишлаб чиқиш;
в)мижозларнинг ликвидлигини кўтариш. 
ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИ 
Муддати: 3 йилгача 
Фоизи: Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 
Aфзалликлари:
а) бирдан пулни олади, кам-кам қайтаради;
б)Истеъмол кредити олган шахс истеъмол моллари сотиб олиш ва 
хизматларни тўлаш имкониятига эга булади. Яъни мол-мулкка эга бўлади. 
Камчиликлари: 
- Фақат маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олишнинг 
мумкинлиги,
- ойлиги бор кишига беради, 
- хохлаган дўкондан товарларни ололмайди, 
- нақд пулга ололмайди. 
Муаммолар: 
а) ресурсларнинг этишмаслиги; 


б) кредитни кайтаришда юзага келаётган муаммолар; 
в) кредитни нақд пулда берилмаслиги; 
г) импорт махсулотларини сотиб олишга истеъмол кредитини 
берилмаслик холлари; 
Ечимлари:
- ресурсни кўпайтириш; 
- фоизини пасайтириш; 
- таъминотни кучайтириш; 
- импорт маҳсулотларини сотиб олишга ҳам истеъмол кредити 
беришни жорий этиш; 
- даромади бор шахсларга кредит бериш. 
Маълумки, кичик бизнесни ривожлантириш омилларидан бири – бу 
мазкур соҳаникредитлар орқали ривожлантиришдир. Яъни кичик бизнес 
соҳаси субъектларини истеъмол,ипотека ва микрокредитлар бериш орқали 
рағбатлантириш мумкин. 2008 йил мобайнидаСамарқанд вилояти миқёсида 
1250 млн. сўм миқдорида кичик бизнес соҳасигакредитлар ажратиш 
режалаштирилган бўлиб, улардан 600 млн. сўми ипотека, 350млн.сўми 
истеъмол ва 300 млн. сўми микрокредитларни ташкил етади.Истеъмол 
кредитларига эҳтиёж бор, аммо ресурслар етарли эмас. Истеъмол кредити 
иқтисодиётнинг барча соҳаларини, жумладан, хизмат кўрсатиш ва савдо 
соҳасини ҳам ривожлантиришга туртки бериши шубҳасиз. Aммо, истеъмол 
кредитининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришдаги ўрни беқиёслигини 
алоҳида таъкидлаш лозим. Кичик тадбиркорлик субъектлари ўз ишлаб 
чиқаришларини ташкил этиш учунетарли мол-мулкка эга эмаслиги, уларнинг 
банк кредитига эҳтиёжини шакллантиради. Aммо, кредитни қайтариш 
таъминоти сифатида гаровга қўйиш учун етарли мулккаэга эмаслиги, улар 
учун банк кредити олиш имкониятини чеклайди. Бу энди ишбошлаётган 
барча кичик тадбиркорлик субъектлари учун хос бўлган умумий ҳолат. 
Истеъмол кредити эса, ушбу муаммони ечишга имкон яратади ва 
натижадамамлакатда кичик тадбиркорлик қатлами ҳамда уларнинг ЯИМ даги 


улушини ошишига таъсир кўрсатади. Маълумки, ипотека кредитининг 
асосий афзаллиги, унинг қурилаётган ёки сотиболинаётган уй-жой, квартира, 
ишлаб чикариш объектини гаровга олган ҳолда кредитлаш имкониятининг 
вужудга келишидадир. Бу Ўзбекистон шароитини, уй-жойгабўлган катта 
талаб мавжудлигини инобатга олган ҳолда янада муҳим аҳамият касбэтади. 
Бу ҳолатга уй-жой қуриш учун кредит олаётган жисмоний шахснинг ёки 
ишлаб чиқариш объектини қуриш учун кредит олаётган юридик шахснинг 
кредитқайтариши таъминоти сифатида қўшимча мол-мулк мавжудлиги талаб 
этилмайди. Aгар инфляциянинг йиллик даражаси ипотека кредити учун 
ўрнатилган фоиз даражасидан юқори бўлса, оқибат натижада бу ҳолат 
банклар томонидан берилган ипотека кредитларига инвестиция қилинган 
маблағларнинг қадрсизланишига олиб келади. Шунинг учун банклар 
томонидан фоиз сиёсатининг ишлаб чиқишда инфляциядаражасини ҳисобга 
олишни тақозо этади. Уй-жой қурилишини, умуман бошқа қурилишларнинг 
ривожланиши, биринчинавбатда қурилиш материаллари ва конструкциялари 
ишлаб чиқариш, қурилиш машинасозлиги ривожланиши, ёғочни қайта 
ишлаш саноати ва маиший электр буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда бошқа 
қурилиш соҳалари билан боғлиқ бўлган тармоқлар ривожланишига бевосита 
таъсир кўрсатади. Юқорида санаб ўтилган тармоқлар билан ишлаб чиқариш 
кооперация орқалибоғлиқ бўлган бошқа барча саноат тармоқлари, яъни 
уларга хом-ашё, материаллар, ускуналар, техника етказиб берадиган 
тармоқлар маҳсулотларига бозорга талаб кўпайиши натижасида ушбу 
тармоқларда ҳам барқарорлашув ва ишлаб чиқаришни ўсишига эришилади. 
Минглаб янги ишчи ўринлари вужудга келиши натижасида истеъмол 
товарлари учун харидга қодир талаб объектив тарзда ўсади. Бу эса, ўз 
навбатида истеъмолтоварлари ишлаб чиқарувчи саноат тармоқлари ва 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг жадаллашувига олиб 
келади. Демак, ипотека кредитининг ривожланиши, бутун иқтисодиёт 
ривожланиши учун дастлабки туртки вазифасини бажаради, десак хато 
бўлмайди. Ипотека кредитининг энг муҳим афзалликлари: 


- мамлакатда иқтисодий барқарорлик мустаҳкамланади ва иш билан 
банд бўлганаҳоли сонининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади. 
- аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондиради. 
Ипотека кредитини бериш жараёнида тижорат банклари олдида юзага 
келаётганмуаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклиф ва мулоҳазалар юзага 
келиши табиийбир ҳолга айланиб қолинмоқда.Бизга маълумки, тижорат 
банклари олдида турган энг оғир муаммо ипотекакредитлари бериш бўйича 
талаб даражаси арзон бўлган ресурсларни топишдир. Ҳамда мавжуд 
инфляция даражаси сақланиб қолса, даромадни йўқотмаслик чора –
тадбирларини амалга оширишдир. Банк ресурсларининг асосини ташкил 
етувчи аҳоли омонатлари ўртача йиллик 14%дан қабул қилинган. 
Иккинчидан, 2008 йил якунларига кўра инфляция даражаси 6,8%ни ташкил 
этди.Бу иккала фактор Низомда кўзда тутилган шартлар, яъни 15 йил 
муддатга 5% миқдорли кредитларни имтиёзли давр билан берилишини 
деярли йўққа чиқаради. Чунки, тижорат банклари даромад олиш учун ташкил 
этилган муассасадир. У зараргаишламайди.Бундай муаммоларни ҳал 
этишнинг йўналишлари тариқасида қўйидагиларнитаклиф этмоқчимиз: 
- тижорат банклари халқаро молия 
– кредит институтларидан ипотека кредитларини бериш шартларида 
мос келувчи маблағларни жалб қилиш бўйича ишларни жадаллаштириш. 
- аҳолига уй-жой қурилишини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш 
ишида актив фойдаланишини таъминлаш учун махсус узоқ муддатли камида 
ўн йиллик депозит сертификатларини муомалага чиқариш ҳамда ипотека 
кредитларини кредит объекти суммасининг 20%дан кам бўлмаган 
миқдордаги депозит сертификатларига эга бўлган шахсларга бериш. Депозит 
сертификатлари ва аҳоли омонатларини йўқотишлариолдини олиш учун 
молия йили охирида тижорат банклари томонидан реал инфляция 
даражасида компенсация тўловларини амалга ошириш. Кичик бизнес 
соҳасини рағбатлантириш йўналишларидан яна бири уларнимикрокредитлар 
билан 
таъминлашдир. 
Ҳозирги 
кунда 
кичик 
бизнес 


субъектларигамикрокредитларни тақдим этиш бўйича имтиёзли ресурслар 
етарли емас. Шу сабабли,венчурли фонд (рискка асосланган фонд) ташкил 
этиб, уларни ривожлантириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Кичик бизнес 
субъектларини микрокредитлар билан таъминлашни ривожлантиришучун: 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашда 
марказлашган ресурслар ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳиссасини 
ошириш; 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини кредитлашда узоқ 
муддатликредитлардан кенг миқёсда фойдаланиш; 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини хорижий кредит 
линиялариметодикаси орқали микрокредитлашни жадаллаштириш лозим. 
Кредит турлари ва шаклларини ривожлантиришга – Ўзбекистон 
иқтисодий сиёсатининг ҳозирги пайтдаги энг муҳим вазифаларидан бири 
сифатида қаралмоқда. Чунки, айнан кредит турлари ва шаклларини 
ривожлантириш орқали иқтисодиётда фаолликни оширишга эришиш ва шу 
асосда иқтисодий барқарорликни таъминлаб, ўсишга томон силжиш мумкин. 
Тижорат банклари томонидан хўжалик юритувчи субъектларни кредитлаш 
жараёнида аниқланган муаммоларни қўйидагича таснифлашимиз мумкин:
- давлат томонидан имтиёзли кредитларни ажратиш учун имтиёзли 
ресурсларнинг етарли эмаслиги; 

берилаётган кредитларнинг таъминоти масалалари асосий 
муаммолардан бири саналади. Чунки, кредитнинг таъминланганлиги унинг 
қайтарилишида гаров бўлади.
- истеъмол кредитларини беришда ресурсларниг этишмаслиги, 
кредитларни қайтаришда юзага келаётган муаммолар, мазкур кредитни нақд 
пулда берилмаслик ҳоллари ва импорт маҳсулотларини сотиб олишга 
истеъмол кредитини берилмаслик каби ҳоллар учрамоқда; 
- овердрафт, контокоррент каби кредит турларини жорий этиш учун 
кадрлар ва дастурларнинг тайёр эмаслиги;
- кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаларининг юқорилиги;


- кредитнинг таъминоти масаласида, бунда такрорий қарз олувчиларга 
яна кредит олиш учун таъминот қайта талаб этилади. 
Бунда муаммонинг ечими сифатида яхши кредит тарихига эга бўлган 
такрорий қарз олувчиларга келишилган ҳолда дастлабки кредитни олиш учун 
қўйилган таъминотнинг баъзи бир турларини асос қилиб олиш, чунки шу 
орқали қарз олувчиларнинг кредит таъминотини ҳужжатлаштириш учун 
кетган вақти ва харажатлари тежалади ва бу ерда банк томонидан таъминот 
устидан даврий мониторинг олиб борилиши лозим;
- кичик бизнес субъектлари ҳуқуқий саводхонлиги даражасининг 
пастлиги; 
- кредитларни беришда банк хатарининг вужудга келиши.
Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг иш 
юритишида ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, 
корхонанинг асосий ва айланма фондларининг доиравий айланишининг 
тўхтаб қолишига йўл қўймаслик, корхоналарни молиявий ресурслар билан 
таъминлаш, корхоналар томонидан товар маҳсулотини сотганда сотилган 
товар учун тўлов суммасини олиш объектив ва субъектив сабаблар туфайли 
кечиктирилган ҳолда кредитнинг зарурлиги келиб чиқади. Aммо, кредит 
бериш унинг зарурлиги билан кифояланиб қолмасдан, унинг мақсадли 
ишлатилиши шарт-шароитлари билан ҳам белгиланади. Шундай қилиб, 
кредит муносабатларини ривожлантиришда банклар кредит учун характерли 
муҳим шартлар ва қонунларга асосланган ҳолда кредитлаш жараёнини 
амалга оширишлари зарур. Хулоса қилиб айтганда, хўжалик юритувчи 
субъектларни кредитлашда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш 
мақсадида қўйидаги таклифларни келтирамиз:
- кредит таъминоти масаласида потенциал қарз олувчилар учун суғурта 
компанияларининг хизматларидан фойдаланиш кенгроқ йўлга қўйиш ҳамда 
яхши кредит тарихига ега бўлган мижозларга ишончли кредитларни тақдим 
этишни, шунингдек, такрорий қарз олувчиларга қайта кредит олиш учун 
дастлабки кредит учун қўйилган баъзи бир таъминот турларини томонлар 


келишилган ҳолда кредит таъминоти сифатида қайта асос қилиб олишни 
жорий этиш;
- суғурта компанияларининг қарз олувчиларнинг кредитни қайтара 
ололмаслик хатарини суғурталаш хизматини жонлантириш;
- арзонроқ кредит ресурсларини банкка жалб қилиш;
- юқоридаги жадваллар таҳлили асосида кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик субъектларини кредитлашда марказлашган ресурслар ва 
бюджетдан ташқари жамғармалар ҳиссасини ошириш таклиф этилади;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини кредитлашда узоқ 
муддатли кредитлардан кенг миқёсда фойдаланиш; 
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини хорижий 
кредит линиялари методикаси орқали микрокредитлашни жадаллаштириш;
- кредитга лаёқатлиликни аниқлашда ахборотнинг бошқа манбаларини, 
яъни бошқа молиявий институтлардан олинган маълумотлардан кенг тарзда 
фойдаланиш, республикамиз кредит ахборот-бюроларини ташкил қилиш; 
- имтиёзли таълим кредитини ривожлантириш учун давлат 
ресурсларини кўпайтириш, хорижий грантларни жорий этиш ва тижорат 
банклари ўз маблағлари ҳисобидан имтиёзли таълим кредити беришни йўлга 
қўйиш (солиқ имтиёзлари орқали рағбатлантириш) мақсадга мувофиқдир;
- тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бериладиган 
тижоратли таълим кредитларини ривожлантириш учун: таълим кредити 
муддатини узайтириш.;
- имтиёзли мухлатни жорий этиш;
- банкларни рағбатлантириш (соликлар имтиёзлари оркали);
- валюта шаклида кредит беришни жорий этиш;
- хорижий мамлакатларга таълим олишга ҳам кредитларни беришни 
йўлга кўйиш.
-истеъмол кредитини бериш юзасидан юзага келаётган муаммоларнинг 
ечими сифатида қўйидагилар таклиф килинади:
- ресурсларни кўпайтириш;


- фоизини пасайтириш;
- таъминотни кучайтириш;
- даромади бор шахсларга кредит бериш; 
- импорт маҳсулотларини сотиб олишга ҳам истеъмол кредити 
беришни жорий этиш.
- овердрафт ва контокоррент каби кредит турларини ривожлантириш 
учун:
- малакали мутахассисларни тайёрлаш;
- мижозларни танлаб олиш ва қўллаб-қуватлаш; 
- кучли мониторинг орқали банк хатарини камайтириш;
- мижозларнинг ликвидлигини кўтариш ва бошқалар.
Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 
бериладиган имтиёзли ипотека кредитларини ривожлантириш учун:
а) хорижий грантлар асосида ресурсларни жалб этиш;
б) ипотека кредити бериш механизмини соддалаштириш, яъни 
тўпланиши лозим бўлган ҳужжатлар сонини камайтириш керак;
в) корхона, суғурта ташкилотлари, иш жойидан кафолат бериши 
мумкин;
г) иш ҳақини ошириш керак;
д) давлат дастурларини ишлаб чиқиш керак;
е) инфляциянинг кучайишига, миллий валютанинг қадрсизланишига 
йўл қўймаслик лозим;
ж) қурилиш материалларини арзонлаштириш керак. Давлат томонидан 
уй-жой материалларини импорт қилиш билан шуғулланадиган улгуржи савдо 
базалари ташкил қилиш ва улар транспорт харажатларининг камида 50 фоизи 
давлат бюджети малағлари ҳисобидан субсидиялаштирилиши, уларнинг 
даромадларига нисбатан имтиёзли солиқ ставкалари қўлланилиши лозим;
з) давлат рўйхатидан ўтказиш тўловларини пасайтириш керак;
и) уй-жойларни ижарага олиш керак.


Давлат томонидан кўп квартирали уйларни қуриш ва имтиёз асосида 
ушбу уйларни ижарага бериш лозим.
Тижоратли ипотека кредитини беришни ривожлантириш учун:
1) хорижий кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли ипотека 
кредитларини жалб этиш лозим;
2) икки поғонали ипотекали кредитлаш механизмини жорий этиш 
таклиф етилади. 
Икки поғонали кредитлаш. 
1-расм 

Download 278,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish