8-мавзу. Алоҳида кредит турлари. Кичик ва ўрта бизнес, тадбиркорлик фаолиятини кредитлаш


 Бозор иқтисодиёти шароитида кредитнинг аҳамияти



Download 278,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana21.02.2022
Hajmi278,3 Kb.
#45596
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8 мавзу-Почта алокасида бизнес ва банк хизмати асослари

8.2 Бозор иқтисодиёти шароитида кредитнинг аҳамияти 
Маълумки, кредит такрор ишлаб чиқариш жараёнини тезлаштиради ва 
ижтимоий ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таъминлайди. 
Корхоналарга бериладиган кредит уларни вақтинчалик молиявий 
ресурсларга бўлган эҳтиёжини қондиради ва такрор ишлаб чиқариш 
жараёнини узлуксиз давом этишини таъминлайди. Пул маблағларига бўлган 
эҳтиёж ишлаб чиқаришнинг нафақат мавсумий, шунингдек бошқа 
сабабларига ҳам боғлиқ. Барча ҳолларда, кредитдан фойдаланиш асосий ва 
айланма фондларнинг узлуксиз доиравий айланишини, ишлаб чиқариш 
жараёни ва товарлар муомаласини тезлаштиришни та’минлайди. 
Бошқа иқтисодий категориялар сингари кредит маҳсулот ишлаб 
чиқаришни ва муомала соҳасини рағбатлантиради. Шунингдек, кредит 
ижтимоий-иктисодий 
мақсадларни 
амалга 
оширишга, 
иқтисодий 
вазифаларни бажаришга муҳим таъсир кўрсатади. 
Кредитнинг умумий мақсади – бу ижтимоий ишлаб чиқаришнинг 
динамик ва пропорсионал ривожланиш асосида аҳолининг моддий ва 
маданий турмуш даражасининг ошишини таъминлашдан иборат. 
Кредитнинг асосий мақсади ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг 
интенсив омилларини қўллаш асосида ижтимоий ишлаб чиқариш 
самарадорлигини оширишдир. 
Кредит давлатнинг иқтисодий воситаларидан бири сифатида бутун 
иқтисодиётнинг ривожланишига ва алоҳида корхона фаолиятига ижобий 
таъсир кўрсатади. 
Кредитнинг 
иқтисодиётга 
ва 
илмий 
техника 
тараққиётини 
ривожланишига таъсири корхоналарнинг молиявий мустақиллигини 
мустаҳкамлашдаги ролини оширади. 


Хўжалик ҳисобига қарз олувчи юридик мустақил шахс сифатида 
кредитор билан кредит шартномаси туза олади. 
Кредитнинг хўжалик субектларининг мустақиллигига таъсири 
қўйидагича амалга оширилади: 
-Қарз мақсадли йўналишга эга бўлади; 
-Қарз қайтариб беришлилик ва муайян тўлов мажбурияти қарз 
олувчини олинган қарзни самарали ишлатишга ундайди. 
Кредитнинг ҳозирги шароитда ролини ошириш учун банклар кредит 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашлари, ликвидликка 
эга бўлмаган заҳиралар вахаражатларга кредитлар бермасликлари, кредитни 
муомала харажатларини иқтисод қилишда кенг қўлланишини ҳисобга 
олишлари зарур. 
Халқаро иқтисодий алоқалар доирасида ҳам кредитнинг аҳамияти 
ортиб бормоқда. Ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтишдек қийин шароитда 
республикамиз халқаро иқтисодий муносабатлар доирасига кириб бормоқда 
ва бунда кредит муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Кредит мамлакатлараро ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда, хусусан, 
қўшма корхоналар қуришида ва уларнинг фаолиятини таъминлашда муҳим 
аҳамиятга эга. 
Республикамизнинг ички кредит тизимида кредитнинг ўрини янада 
муҳимроқ бўлиб кўринади. Буни республикамизнинг кредит тизимига оид 
қонунлар, қарорлар, ме’ёрий ҳужжатлар орқали кўришимиз мумкин. 
Республикамизнинг «Корхоналар тўғрисида»ги қонунида, «Банклар ва банк 
фаолияти тўғрисида»ги қонун, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 
тўғрисида»ги, «Ипотека тўғрисида»ги, «Истеъмол кредитлари тўғрисида»ги 
ва бошқа бир қатор қонунларига асосан юридик ва жисмоний шахсларга 
кредитлар бериш ва шунга оид хизматлар кўрсатиш, давлатимиз олиб 
бораётган 
пул-кредит 
сиёсатини 
ривожлантириш 
истиқболларини 
белгилашда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. 


Кредит қайси усулда ва муддатда, ким томонидан берилиши ва қарз 
олувчиларга таклиф қилинишига қараб, бир неча тур ва шаклларга бўлинади. 
Кредитнинг берилиш муддатларига қараб қўйидаги турлари 
қўлланилиб келинмоқда: 
1. 
Қисқа муддатли кредитлаш; 
2. 
Узоқ 
муддатли 
кредитлаш 
(инвестисион 
лойиҳаларни 
молиялаштириш). 
Шуни ҳам айтиш жоизки, қисқа муддатли кредит беришда кредитлар 
бир неча ойдан бир йилгача бўлган муддатда берилади. Бу турдаги кредитлар 
ишлаб чиқариш айланма фондлари ва муомала фондларининг доиравий 
айланишининг 
узлуксизлигини 
таъминлайди. 
Бир 
йил 
фондлар 
айланишининг табиий ўлчови сифатида хизмат қилади. Шунинг учун ҳам 
бир йил қисқа ва узоқ муддатли кредит беришнинг чегараси бўлиб хизмат 
қилади. 

Download 278,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish