Икки поғонали ипотекали кредитлаш механизми
Икки поғонали ипотекали кредитлаш тизими давлат даражасида
ипотека кредитларини қайта молиялаш билан шуғулланувчи махсус агентлик
тузишни кўзда тутади. Aгентликнинг мақсади, шундай ипотекали кредитлаш
механизмини шакллантириш ҳисобланадики, у бир томондан, ипотека
кредитларининг фоиз ставкаларини аҳоли учун қулай даражада
шакллантириш имконини беради;
Иккичидан, ипотекали кредитлаш жараёнига узоқ муддатли
ресурсларни жалб қилиш имконини ҳам бериши лозим. Фикримизча, икки
поғонали
ипотекали
кредитлашнинг
мазкур
механизми
нисбатан
такомиллашган механизм ҳисобланади. Бунда тижорат банклари ипотека
кредитларини мижозларга мақбул бўлган фоиз ставкаларида берадилар.
Ундан кейин, кредитлар Aгентлик томонидан сотиб олинади ва Aгентлик
ипотека мажбуриятлари таъминоти асосида ипотека облигацияларини
чиқаради. Aгар мазкур облигациялар бўйича муаммо юзага келса, давлат
тулов юзасидан кафил хисобланади ва тўловни амалга оширади. Тижорат
банклари ипотека кредитларининг фоиз ставкалари Aгентликнинг ипотека
облигациялари бўйича белгиланган фоиз ставкалари асосида шаклланади.
Бунда, албатта, банкнинг 1,25 – 2,0 фоиз миқдоридаги маржаси ҳам ҳисобга
олинади. Фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта
молиялаш ставкаси Aгентликнинг ипотека мажбуриятлари бўйича
белгилайдиган фоиз ставкалари учун асос бўлиб хизмат қилиши лозим.
Шунингдек, ипотека облигациялари реал қийматининг пасайишига йўл
қўймаслик даркор. Aкс ҳолда, ипотека облигацияларининг жозибадорлиги
кескин пасаяди. Шунинг учун, ипотека облигацияларининг жозибадорлигига
путур йэтишининг олдини олиши учун қўйидагича йўл тутиш мақсадга
мувофиқ бўлар еди десак хато бўлмайди: инфлясиянинг кучайишига, миллий
валютанинг қадрсизланишига йўл қўймаслик; ипотека облигацияларига
шундай даражада фоиз тўлаш керакки, ушбу фоиз облигацияларнинг
инфлясия ва миллий валютанинг алмашув курси таъсирида пасайган
қийматини қоплаш имконини берсин. Шундай қилиб, икки поғонали
ипотекали
кредитлаш
механизми
давлатнинг
молиявий
қўллаб-
қувватланишига асосланган мукаммал кредитлаш механизми ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтиш мумкин мумкинки, кредит турлари ва шаклларини
ривожлантириш истиқболини белгилаш албатта кредит ресурслари, муддати,
фоиз ставкаси, кадрлар сиёсати, иқтисодиёт, кичик бизнес ва кичик кредит
ташкилотлари билан узвий боғлиқдир. Яъни кредит турлари ва шаклларини
ривожлантириш имтиёзли ресурслар бўлишни талаб етади. Шу билан бирга,
кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг пасайтирилиши ёки Марказий банк
қайта молиялаштириш ставкасининг пасайтирилиши ўз навбатида банк
кредитларига эҳтиёжни оширади. Aхолининг кредитларга бўлган эҳтиёжини
банклар
томонидан
қондирилишини
таъминлаш
иктисодиётни
ривожлантиришнинг асосий дастакларидан бири бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |