8.3 Кредит сиёсатининг мақсади ва стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2000 йил 2 мартдаги
«Тижорат банклари кредит сиёсатига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги
Низомига асосан, банкнинг кредит сиёстига қўйидагича таъриф берилади:
Банк кредит сиёсати – кредитлаш жараёнида юзага келувчи рисклари
бошқаришда банк раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган чоралар ва
услубларни белгиловчи ҳамда банк раҳбарияти ва ходимлари кредитлаш
портфелини самарали бошқаришга доир кўрсатмалар билан таъминловчи
ҳужжатдир. Кредит сиёсати банкнинг кредит фаолияти мақсадларини
кўрсатиши ва аниқлаб бериши шарт. Тижорат банкларининг кредит сиёсати
кредит менежментини самарали олиб боришнинг асоси ҳисобланади. Бу
сиёсат банк ходимларининг кредит бериш, банкнинг кредит портфелини
бошқариш билан боғлиқ объектив стандартларини ва мезонларини аниқлаб
беради. Тижорат банклари кредит сиёсати ҳужжат сифатида ишлаб чиқилади
ва банк Кенгаши томонидан тасдиқланади. Ҳар бир банк ўз кредит сиёсатини
ишлаб чиқиши ва амалга жорий этиши лозим. Кредит сиёсатини ишлаб
чиқиш ва ижро этиш юзасидан жавобгарлик банк Кенгаши ва Бошқаруви
аъзолари, банкнинг бошқа мансабдор шахсларига юклатилади. Банкнинг
кредит сиёсати унинг жорий банк стратегияси ва иқтисодий ҳолатига
мувофиқлигини таъминлаш учун банк Кенгаши томонидан йилига бир марта
тегишли йилнинг 1-февралигача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ва
тасдиқланиши керак.
Банк кредит сиёсатининг мазмуни қўйидагилардан иборат:
- банк кредит портфелини аниқлаш ва шакллантириш (кредит турлари,
қоплаш муддатлари, миқдори ва сифати) билан боғлиқ масалалар;
- банк раисининг кредит фаолияти учун жавоб берадиган ўринбосари,
кредит
қўмитаси раиси ва кредит инспекторига юкланган ваколатлар рўйхати;
- банкнинг кредит бериш соҳасидаги ҳуқуқлари ва ахборот тақдим
этиш
бўйича жами мажбуриятлари;
- кредит аризалари бўйича текшириш ва қарор чиқариш тизими баёни;
- кредит аризасига илова қилинадиган зарурий ҳужжатлар ва кредит
ишида албатта сақланадиган ҳужжатлар рўйхати;
- кредит ишлари сақланиши ва текширилиши учун ким жавобгарлиги,
ким вақандай ҳолатда уларни олиш ҳуқуқига егалиги тўғрисидаги батафсил
маълумотлар;
- кредитнинг таъминланганлиги ва уни қабул килиш, баҳолаш ва
амалгаоширишнинг асосий қоидалари;
- барча кредитлар сифатини белгилайдиган меъёрлар баёни;
- енг юқори кредит имтиёзларини белгилаш ва кўрсатиш;
- банк хизмат кўрсатадиган минтақа, кредит қўйилмаларининг асосий
қисми
жорий этиладиган тармоқ, иқтисодиёт соҳаси ёки сектори;
- муаммоли кредитлар таркиби ва таҳлили, бунда муаммоларни қандай
ҳал этилиши эҳтимоллари кўрсатилади.
Одатда
тижорат
банкининг
кредит
сиёсати
йўналишлари
кўйидагилардан иборат:
-
банк ўрни ва обрўсини молиявий барқарор банклар сингари
яхшилаш;
-
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нормативларига
мувофиқдаражада ўз капиталининг етарлилигини таъминлаш;
-
банкнинг самарадорлиги ва барқарорлигини инобатга олган
ҳолда унингдаромадларининг максималлашувини таъминловчи аниқ
кредит ва инвестиция сиёсатиниўтказиш;
стратегик жиҳатдан муҳим бўлган шаҳар районларида янги омонат
кассаларини очиш билан боғлиқ бўлган тармоқни кенгайтириш. Кредит
сиёсатининг асосий тамойиллари:
-
кредитлаш тўғрисида қарор қабул қилишнинг барча
даражалари бўйичажавобгарликни тақсимлаш;
-
банк томонидан амалга ошириладиган кредит операциялари
учун аниқбелгиланган шартларнинг мавжудлиги;
-
махсус
кредитлаш
тамойиллари
–
муддатлилик,
тўловлилик, қайтариб беришлилик,
-
таъминланганлик ва мақсадлилик асосида бериладиган
кредитларни мажбурий назоратқилиш;
-
банк бошқарувининг умумий сиёсати билан махсус
фаолият йўналишисиёсатининг узвий боғлиқлиги.
Хулоса қилиб айтганда, тижорат банкининг кредит сиёсати банкнинг
кредитлашни амалга оширишдаги мақсади ва стратегиясини, кредит бериш
жараёнида банкходимлари ваколат даражаси ва масъулиятини, тижорат
банки томонидан бериладиган кредитларнинг турлари ва тоифаси, банк
кредити йўналтириладиган иқтисодиёт соҳаларини белгилаб олиш,
кредитлаш усуллари, кредитлаш кўрсаткичлари, кредитларни қайтариб
тўлаш шартлари ва қоидалари, кредитнинг муддати, қарздорликни ундириб
олиш бўйича чора-тадбирлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг молиявий
ҳисоботларига қўйиладиган талаблар, мижознинг кредитга лаёқатлилик
кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида ифода қилувчи
қарздорларнинг фаолиятига доир молиявий ахборотлар, гаров таъминотига
қўйиладиган талаблар, кредит мониторингига қўйиладиган талаблар, фоиз
ставкалари бўйича бажариладиган операциялар, кўзда тутилмаган ҳолатлар
моддалари, кредит портфелини аудит қилиш бўйича талаблар банк
бошқаруви ва кенгашига тақдим қилинадиган ҳисоботлар бўйича талабларни
ўзида ифода қилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |