3. Ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш
Сертификатлаштирилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаш-тиришини ўтказиш тартиби билан белгиланади. Баҳолаш натижалари бўйича текшириш далолатномаси тузилиб, сертификат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилишда у ҳисобга олинади.
Маҳсулот сертификатида ишлаб чиқаришни текширилган-лиги, сертификатлаштирилганлиги тўғрисида ёки сифат тизимини сертификатлаштирилганлиги тўғрисида ахборот берилади.
4. Мувофиқлик сертификатини ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш.
Сўровчиларга мувофиқлик сертификатини ва сертификат-лаштирилган маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини беришни СИ, улар бўлмаса, СМИ амалга оширади.
СИ синов баённома (лари) ни кўриб чиқиб, ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаб ва ижобий қарор қабул қилингандан сўнг мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, O`zRH 51-021 “Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими. Давлат реестрини олиб бориш қоидалари” да белгиланган Ўз СМТ нинг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказади ва сўровчига топширади. Сертификат фақат рўйхат рақами бўлган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.
Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва беришнинг умумий муддати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июл 318-сонли “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига асосан ишларнинг мураккаблиги даражасига, кўп меҳнат талаб қилиши ва ўзига хослигига қараб, барча ҳужжатлар берилган вақтдан бошлаб 10 иш кунидан 1 ойгача муддатда белгиланган.
Сертификат бериш бўйича ҳамма ишларга, шу жумладан буюртмаларни кўриб чиқиш, ишлаб чиқаришни текшириш, синаш ва текширувчан назорат, ҳужжатларни рўйҳатдан ўтказиш ва зарур ҳужжатларни таржима қилиш ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида деклорацияланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини, маҳсулотнинг ўзига хос ҳусусиятларини ва сертификатлаштириш синовларини ўтказиш шароитларини, ҳамда маҳсулотнинг МҲ ни амал қилиш муддатини ва сифат тизими ёки ишлаб чиқариш сертификатлаштирилган муддатини инобатга олган ҳолда, лекин уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга СИ белгилайди.
Ишлаш (яроқлилик) муддати кўрсатилган маҳсулот тўпи ёки якка маҳсулот сертификатининг амал қилиши маҳсулотнинг ишлаш (яроқлилик) муддатидан ошмаслиги лозим.
Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан 3 ой олдин, сўровчи мазкур ҳужжатда кўрсатилган тартибда маҳсулотни қайтадан сертификатлаш мақсадида СИ га ариза беради.
Чет эл мувофиқлик сертификатларини тан олиш.
Ўз СМТ га кирувчи СМИ ва СИ лари мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар сертифика-тини сўзсиз тан олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Республикада фойдаланиладиган юртимиз ва четдан келтирилган маҳсулотларига бошқа давлатларнинг (Халқаро тизимлари) томонидан берилган сертификатларни тан олиш тўғрисидаги қарорни, бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси, бундай идора бўлмаганда СМИ қабул қилади.
Халқаро тизим ва келишув доираларида сертификатларни тан олиш, ана шу тизим ва келишувларда ўрнатилган қоидага мувофиқ ўтказилади.
Сертификатни тан олиниши учун сўровчи буюртмани СИ га юборади.
Буюртмага сертификатни тасдиқланган нусҳаси ва сертификатлаштириш
халқаро тизими ёки келишувларнинг қоидалари билан белгиланган бошқа ҳужжатлар ва материаллар илова қилиниши лозим.
Зарур ҳолларда сўровчи Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган МҲ нинг қўшимча талабларига мувофиқлиги синовлари баённомасинииг нусхасини тақдим этади.
Олинган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил асосида СИ, сертификатни тан олиш (тан олмаслик) тўғрисида қарор қабул қилади.
Тан олиш жараёнини амалга оширишда СИ маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлилигини тасдиқлаш учун такрорий синовларни тўлиқ ҳажмда айрим тавсифлари бўйича ўтказишни талаб қилиши мумкин.
Тан олиш жараёни бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби бўйича белгиланади.
Тан олинган тақдирда, Ўз СМТ да белгиланган намунага мувофиқ, маҳсулотга мувофиқлик сертификати берилади ва ЎзСМТ Давлат реестрига киритилади.
Чет эл сертификатларини тан олиш бўйича ишларига ҳақ тўлаш сўровчи томонидан бажарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12 август 1994 йил 409-сонли “Мажбурий сертификатлаш-тириш керак бўлган товарлар (маҳсулотларни) Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тўғрисида” ги қарорига асосан “Ўзстандарт” агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда йўриқнома ишлаб чиқилиб, 26 феврал 2000 йил Адлия Вазирлигида рўйхатдан ўтган.
Ушбу йўриқномага асосан мувофиқлик сертификат-лари бир номдаги ёки бир хил маҳсулот гуруҳларига берилиб, унинг жорий қилиниши ҳамма маҳсулот тўпига тадбиқ этилиб, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтган мувофиқлик сертификатида кўрсатилган ҳақиқий миқдорига берилади.
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинган маҳсулотларни сертификатлаштириш божхона назорати остида, қонун асосида амалга оширилади.
Ташқарига олиб чиқиб кетилаётган маҳсулотларни сертификатлаштириш масаласи ҳал қилингунча, улар жойларида, маҳсулотни эгалари ихтиёрида ва транспортда сақланиши мумкин.
Маҳсулотларни сертификатлаштириш “Узстандарт” агентлиги ўрнатган муддатда амалга оширилади.
Озиқ- овқат ва қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари
|
1 кундан 5 кунгача
|
Енгил саноат маҳсулотлари
|
5-10 кунгача
|
Хом ашё тармоқ маҳсулотлари (ёғочни қайта ишлашдан бошқа)
|
10 кунгача
|
Электротехника ва техника маҳсулотлари
|
5-15 кунгача
|
Машинасозлик маҳсулотлари
|
10 кунгача
|
Ёғни қайта ишлаш натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар
|
15 кунгача
|
Ўлчаш воситалари
|
5-30 кунгача
|
Маҳсулот сифат ва ҳавфсизлик талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолда, сертификатлаштириш идораси номувофиқ-лиги ҳақида расмий равишда хулоса беради.
Мувофиқлик сертификатида кўрсатилган маълумот-ларнинг ҳаққонийлиги тўғрисида жавобгарлик, муддатларни ўзайтириш ва сертификатлаштириш қоидаларини бузилишига сертификатлаштириш идораси жавобгардир.
Республикага олиб келинаётган махсулот божхона назорати остида сертификатлаштириш учун божхона идораси, сертификатлаштириш идораси вакиллари билан маҳсулот эгасининг ёки унинг вакили иштирокида намуна олинади. Шунга асосан сертификатлаштириш идорасининг вакили томонидан “Ўзтандарт” агентлити тасдиқлаган шаклда намуна олинганлиги ҳақида 3 нусхада далолатнома тузади, иккинчи нусхаси божхона идорасига тақдим этилади.
Мустақил ҳамдустлик давлатларининг (кейинчалик МҲД) ўзаро келишувига мувофиқ, МҲД давлатларига экспорт қилинадиган маҳсулотларга бериладиган мувофиқлик сертификати А4 форматда рус тилида тўлғазилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |